Sayt test rejimida ishlamoqda

Бабоева Севара Саидмуратовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Қурғоқчилик шароитида юмшоқ буғдой генотипларининг физиологик кўрсаткичлари бўйича фенотиплаш», 03.00.07 – Ўсимликлар физиологияси ва биокимёси (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.2.PhD/В326.
Илмий раҳбар: Усманов Рустам Махмудович, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Генетика ва ўсимликлар экспериментал биологияси институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Генетика ва ўсимликлар экспериментал биологияси институти, DSc 02/30.12.2019.В.53.01.
Расмий оппонентлар: Матнязова Хилола Худайбергеновна, биология фанлари доктори, профессор; Джабборов Иброҳим Шодмонович, биология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: юмшоқ буғдойнинг Марказий Осиё ва Қозоғистон селекциясига мансуб навларни фенотиплаш орқали сув таныислиги стресси ва оптимал шароитда доннинг ҳосилдорлигини кўрсатиб берувчи морфофизиологик кўрсаткичларга асосланиб, ўзида қимматли хўжалик белгиларни қамраб олган генотипларни саралаб олишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Марказий Осиё ва Қозоғистон селекциясига мансуб 171 та юмшоқ буғдой навлари оптимал ва сув танқислиги шароитида морфохўжалик белгилари бўйича фенотипланган;
икки факторли дисперсион анализ тахлилида юмшоқ буғдой навларининг совуққа чидамлилиги, ўсимлик бўйи, бошоқ узунлиги ва  бошоқчалар сони, бошоқдаги дон оғирлиги, 1000 дона оғирлиги ва умумий ҳосилдорлиги кўпроқ генотипга боғлиқ бўлиши, барг сатхи ва баргларнинг қуруқ вазнига атроф-муҳит шароитлари кўпроқ таъсир кўрсатиши аниқланган;
турли худудлардан олинган буғдой навлари табиий инфекцион фонда сариқ занг касаллигига чидамлилиги баҳоланган ва энг чидамли нав намуналари ажратиб олинган;
суғорилмайдиган шароитларда буғдойнинг байроқ баргидаги трихомалар сони суғориладиган шароитга нисбатан кўп бўлиши, юқори намлик эса трихомаларнинг ривожланишига салбий таъсир кўрсатиши исботланган;
лазерли сканер СI-202 ускунасида дала шароитида барг тўқимасига зарар етказмаган холда барг сатҳи тахлил қилинганда сув танқислиги шароитидаги барг сатҳи оптимал шароитга нисбатан катта фарқ билан кичиклашганлиги, намлик юқори бўлган шароитда барг сатҳи оптимал шароитга нисбатан йирикроқ бўлганлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Қурғоқчилик шароитида юмшоқ буғдой генотипларининг физиологик ва хўжалик кўрсаткичлари бўйича фенотиплашдан олинган илмий натижалар асосида:
Ўзбекистон селекциясига мансуб навларни фенотиплаш асосида танлаб олинган юмшоқ буғдойнинг Қайроқтош нави БМТ нинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилотининг “Марказий Осиё ва Туркиянинг қурғоқчил ва шўрланган қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш ландшафтларида табиий ресурсларни комплекс бошқариш” (GCP/SEC/293/GEF) лойихаси доирасида 2021 йилда Қашқадарё қилояти қамаши туманидаги “Жовли бобо ўғли Бахтиёр”, Эшқувват хожи ўғли Урол” ва  “Барчиной издошлари” фермер хўжаликларида 87 га майдонга жорий қилинган (БМТ нинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти ФАО нинг Ўзбекистондаги ваколатхонасининг 2023 йил 21 ноябрдаги 804.23-сон маълумотномаси). Натижада, Қашқадарё вилоятининг лалми майдонларида гектаридан 25 центнердан ҳосил олиш имконини берган;
Марказий Осиё ва Қозоғистонда районлашган 200 та навнинг 20 та кўрсаткичларидан “Мавжуд биологик коллецияларни инвентаризация қилиш, рақамлаштириш биологик материалларнинг (биоколекциялар) рақамли маълумотлар базасини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳасида MS Excel дастурида электрон маълумотлар базасини шакллантиришда фойдаланилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023 йил 18 августдаги 4/17-4/4-125-сон маълумотномаси). Натижада, Марказий Осиё ва Қозоғистонда районлашган юмшоқ буғдойнинг 200 га яқин навларининг икки хил шароитдаги 20 та параметрлар бўйича маълумотлари билан маълумотлар базасини бойитишга имкон берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish