Sayt test rejimida ishlamoqda

Aхмедов Алишер Астановичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси химояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистон республикасида умумий тиббиёт амалиётини ривожлантириш асосида стоматологик ёрдам кўрсатишни такомиллаштиришга концептуал ёндашув», 14.00.21 – «Стоматология» (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйҳатга олинган рақам: B2024.1.DSc/Tib805.
Илмий маслаҳатчи: Ризаев Жасур Алимджанович, тиббиёт фанлари доктори, профессор;
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарканд давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат тиббиёт университети, DSc.04/05.06.2020.Tib.102.02.
Расмий оппонентлар: Гелетин Петр Николаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Назарова Нодира Шариповна, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Юлдашев Абдуазим Абдувалиевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: МАРА технология университети (Малайзия).
II. Тадқиқот мақсади: Стоматологик касалликлар профилактикасининг самарали йўналиши сифатида умумий (оилавий) амалиёт стоматолог-шифокори тизимини янада ривожлантириш учун услубий тавсиялар ишлаб чиқиш ва концептуал ёндашувларни илмий асослаш.
III.  Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор, Республикада кўрсатилаётган стоматологик ёрдамни ретроспектив ва проспектив таҳлил қилиш орқали давлат ва хусусий секторларда фаолият кўрсатаётган шифокор-стоматологларнинг фаолиятини оилавий тамойиллар  асосида жорий этиш зарурати асосланган;
аҳоли орасида ўтказилган ижтимоий сўровномалар натижасига кўра, стоматологик хизмат кўсатишдаги ташкилий-услубий, ижтимоий-гигиеник ва тиббий-иқтисодий муаммолар илмий асосланган;
 аҳолининг стоматологик саломатлигини ўрганиш орқали умумий (оилавий) амалиёт шифокор-стоматологи фаолиятининг профессионал, илмий-технологик, ташкилий-молиявий тамойилларининг концептуал асоси ишлаб чиқилган;
Республика ҳудудларида стоматологик ёрдам кўрсатишда умумий тиббий (оилавий) амалиётга кетма-кет ўтишининг учта янги тиббий ва ташкилий стоматологик модели ишлаб чиқилиб, уни амалга ошириш механизми илмий асосланган;
Республиканинг замонавий ижтимоий-иқтисодий шароитларида стоматологнинг умумий (оилавий) амалиётини янада ривожлантириш, стоматологик ёрдамни изчил ислоҳ қилиш учун асос бўлган концептуал механизмлар илмий асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларини жорий қилиниши.
Самарқанд давлат тиббиёт университетининг 2023 йилдаги 6 июндаги 36-сон хулосасига кўра:
биринчи илмий янгилик: илк бор, умумий (оилавий) амалиёт шифокор-стоматологи фаолиятини янада ривожлантириш муаммосини ҳал қилиш бўйича тизимли ёндашув ишлаб чиқилди, уни Ўзбекистон Республикасининг ҳудудий соғлиқни сақлаш тизимига жорий этиш тажрибаси умумлаштирилди ва натижалари таҳлил қилинди. Илмий янгиликнинг аҳамияти: Шифокор – стоматолог ишида умумий шифокорлик тамойилларини жорий этиш бўйича муаммоларнинг ҳолатини мажмуавий таҳлилини ўтказиш учун анкеталар ишлаб чиқилди.Умумий шифокорлик амалиёти тамойилларида келгусида стоматологик ёрдамни ислоҳ қилишга услубий ёндошувлар ишлаб чиқиш имкониятини беради. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Республика стоматология поликлиникаси, Самарканд вилоят стоматология поликлиникаси, Самарканд Давлат тиббиёт университети ортопедик стоматология кафедраси ўқув-педагогик йўналиши ва Тошкент Давлат тиббиёт сохаси  бўйича 06.06.2023 йилдаги 36-сонли буйруқ билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Ҳозирги вақтда оилавий тамойил бўйича стоматолог-шифокорлар ишини ташкил этиш учун барча шароитлар мавжуд, бунинг тасдиғи бўлиб эса оилавий шифокорлар ишининг тўпланган тажрибалари ҳисобланади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Ўзбекистон Республикаси ҳудудларида умумий амалиёт стоматолог шифокор мутахассисини тасдиқланиши билан соғлиқни сақлаш тизимининг давлат муассасаларида 36,4% ва шахсий муассасаларида 18,2% умумий амалиёт стоматолог –шифокорлари фаолият олиб боради, бундан ташқари 13,6% давлат ва 9% хусусий стоматологик тиббий ташкилотлар оилавий тамойиллар бўйича стоматологик ёрдам кўрсатишни амалга оширади. Хулоса: Ўзбекистон Республикаси ижтимоий ва Соғлиқни сақлаш вазирлигини ривожланиши умумий амалиёт шифокор-стоматологининг малака тавсифини ишлаб чиқиш - гингивит,пародонтит, оғиз бўшлиғи шиллиқ қавати касалликлари ва кариес касаллигининг тарқалишининг камайиши туфайли, уларни ортопедик ва хирургик даволашга бўлган эҳтиёж камаяди, бу эса бир нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 630 000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 520 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Ўзбекистон Республикасида умумий тиббиёт амалиётини ривожлантириш асосида стоматологик ёрдам кўрсатишни такомиллаштиришга концептуал ёндашув» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Самарканд Давлат тиббиёт университетининг 06.06.2023 йилдаги  №36 хулосаси.
иккинчи илмий янгилик: умумий (оилавий) амалиёт шифокор-стоматологи фаолиятини келгусида ривожлантириш бўйича услубий ёрдам ҳамда концептуал ёндашувлар яратилди. Илмий янгиликнинг аҳамияти:  Умумий (оилавий) амалиёти шифокор-стоматологи фаолиятини ривожлантиришнинг босқичлари ва кетма –кет келувчи даражалари ишлаб чиқиш имкониятини беради. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Самарақанд давлат тиббиёт университети ортопедик стоматологик кафедрасида, Тошкент давлат стоматологик институти ва Тошкент шаҳридаги республика стоматологик поликлиникаси сохаси  бўйича 06.06.2023 йилдаги 36-сонли буйруқ билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Оилавий тамойил бўйича ёрдам кўрсатилишида – шифокор –стоматологнинг меҳнат унумдорлиги сезиларли даражада юқори, бир кунлик меҳнат сиғимининг ишлаб чиқариш шартли бирлиги меҳёрни 25 бўлган холатида меҳнат сиғимининг 32,0 шартли бирлигига тенг бўлади ва битта ташрифга 10,6 шартли бирлик тўғри келади. Стоматологик ёрдамнинг асосий хажмини терапевтик (40,1%) ва уни бошқа даволаш турлари билан бирга келиши (28,4%) ташкил этади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Шифокор стоматологнинг меҳнат унумдорлиги сезиларли даражада юқори, бир кунлик меҳнат сиғимининг ишлаб чиқариш шартли бирлиги меҳёрни 25 бўлган холатида меҳнат сиғимининг 32,0 шартли бирлигига тенг бўлади ва битта ташрифга 10,6 шартли бирлик тўғри келади. Стоматологик ёрдамнинг асосий хажмини терапевтик (40,1%) ва уни бошқа даволаш турлари билан бирга келиши (28,4%) ташкил этади. Умумий амалиёт шифокор стоматологи жарроҳлик ва асосий ортопедик усулларини бажариш маҳоратига эга бўлган шароитда аҳоли учун зарур бўлган стоматологик ёрдамнинг 80-90%гача қисмини бажариши мумкин;Хулоса: Бу эса оғиз бўшлиғи касалликлари гингивит,пародонтит, оғиз бўшлиғи шиллиқ қавати касалликлари ва кариес касаллигини текшириш, тарқалишининг камайиши туфайли, уларни ортопедик ва хирургик даволашга бўлган эҳтиёж камаяди, бу эса бир нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 720 000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 420 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Ўзбекистон Республикасида умумий тиббиёт амалиётини ривожлантириш асосида стоматологик ёрдам кўрсатишни такомиллаштиришга концептуал ёндашув» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Самарканд Давлат тиббиёт университетининг 06.06.2023 йилдаги  №36 хулосаси.
учинчи илмий янгилик: Ўзбекистон Республикаси ҳудудларида стоматологик ёрдам кўрсатишда умумий (оилавий) амалиёт шифокор-стоматологи йўналишини янада ривожлантириш бўйича ишлаб чиқилган концепцияни амалга ошириш механизми илмий асосланди; Илмий янгиликнинг аҳамияти:  Шифокор –стоматолог ишида умумий шифокорлик тамойилларини жорий этиш бўйича муаммоларнинг ҳолатини мажмуавий таҳлилини ўтказиш учун анкеталар ишлаб чиқилди. Умумий шифокорлик амалиёти тамойилларида келгусида стоматологик ёрдамни ислоҳ қилишга услубий ёндошувлар ишлаб чиқиш имконини беради. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Самарақанд давлат тиббиёт университети ортопедик стоматологик кафедрасида, Тошкент давлат стоматологик институти ва Тошкент шаҳридаги республика стоматологик поликлиникаси сохаси  бўйича 06.06.2023 йилдаги 36-сонли буйруқ билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Минтақаларда умумий (оилавий) амалиёт тамойили бўйича стоматологик ёрдамнинг ишлаб чиқилган тиббий-ташкилий моделларини жорий этилиши, ўрта бўғин (хамшираларни) киритиш ва молиялаштиришни тартиб ва шаклини аниқлаш билан, уларни барча жараённи босқичларга бўлиш, кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш масалаларини қайта ишлаб чиқишни ривожлантиришнинг мажмуавий режасига киритишни кўзда тутади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Оилавий ёндошувнинг ўзига жалб қилувчи хусусиятини улар шунда деб биладиларки, бу ҳолат кариесни эрта аниқлаш ва ўз вақтида даволашга (30,0%), маслаҳатлар ва текширишлар сонини камайтиришга (32,8%), вақтни (25,7%) ва молиявий харажатларни тежашга (47,1%) олиб келади, кариес ва унинг асоратларини даволаш учун мурожаатлар сони камайган (кариес ва унинг асоратларини даволаш 1 нафар беморга 650 000 сўм); 2) гингивит ва пародонтитни даволаш учун ташрифлар сони камайган (гингивит ва пародонтитни даволаш 1 нафар беморга 300 000 сўм). Хулоса: тишлар кариеси, гингивит ва пародонтит тарқалишининг камайиши туфайли уларни даволашга бўлган эҳтиёж камайган, бу эса 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 555000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 395000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Ўзбекистон Республикасида умумий тиббиёт амалиётини ривожлантириш асосида стоматологик ёрдам кўрсатишни такомиллаштиришга концептуал ёндашув» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Самарканд Давлат тиббиёт университетининг 06.06.2023 йилдаги  №36 хулосаси.
тўртинчи илмий янгилик: мамлакат соғлиқни сақлаш тизимида юзага келган шароит муҳитида умумий (оилавий) амалиётга босқичма-босқич ўтиш учун уч тиббий-ташкилий модель ишлаб чиқилди ва биринчи модель кўрсатиладиган стоматологик ёрдамнинг муайян ҳажмини умумий (оилавий) амалиёт шифокор-стоматологига ўтказишни назарда тутади; Илмий янгиликнинг аҳамияти:Стоматологик ёрдамни такомиллаштиришга концептуал ёндошувларни амалий жиҳатдан бажариш учун, мулкчиликнинг турли шаклида бўлган стоматологик ташкилотларида умумий шифокорлик амалиёти тамойилларидаги стоматологик ёрдам хизматини такомиллаштиришда ўтувчи моделдаги 3 модел ишлаб чиқиш имконини беради. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Самарақанд давлат тиббиёт университети ортопедик стоматологик кафедрасида, Тошкент давлат стоматологик институти ва Тошкент шаҳридаги республика стоматологик поликлиникаси сохаси  бўйича 06.06.2023 йилдаги 36-сонли буйруқ билан амалиётига жорий этилган.Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Ишлаб чиқилган тиббий-ташкилий моделлар, минтақанинг тайёрлик даражаси ва унинг 1- ва 2- ёки 3- моделларидан кетма кет фойдаланиш имкониятидан келиб чиққан холда, стоматологик ёрдамни ислоҳ қилиш жараёнларини келгусида режалаштириш учун умумий амалиёт шифокори тамойилларини босқичли жорий этишга имкон беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат:Ишлаб чиқилган тиббий-ташкилий моделларни амалга ошириш учун стоматология соҳасидаги 90,5% мутаҳассисларнинг фикрича - институтни якунлагандан кейин ординатура ёки магистратурада таълим олиш умумий амалиёт стоматологи мутахассислиги бўйича ўтказилиши лозим. Умумий амалиёт шифокор-стоматологининг энг афзал деб ҳисобланган иш жойи бўлиб, участка касалхонасининг стоматология кабинети (38,1%), туман стоматология поликлиникаси (36,5%), марказий раён касалхонасининг стоматология бўлими (42,9%) ҳисобланади. Даволаш-профилактик муассасаларининг айнан ушбу типларида оилавий тамойилдаги стоматологик ёрдам кўрсатиш учун имконият ва заруриятлар юқори даражада мавжуд бўлган имконини беради; Хулоса: Ишлаб чиқилган тиббий-ташкилий моделлар, минтақанинг тайёрлик даражаси ва унинг 1- ва 2- ёки 3- моделларидан кетма кет фойдаланиш имкониятидан келиб чиққан холда, стоматологик ёрдамни ислоҳ қилиш жараёнларини келгусида режалаштириш учун умумий амалиёт шифокори тамойилларини босқичли жорий этишга имкон беради. Бу эса оғиз бўшлиғи касалликлари гингивит,пародонтит, оғиз бўшлиғи шиллиқ қавати касалликлари ва кариес касаллигини текшириш, тарқалишининг камайиши туфайли, уларни ортопедик ва хирургик даволашга бўлган эҳтиёж камаяди, бу эса бир нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 620 000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 470 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Ўзбекистон Республикасида умумий тиббиёт амалиётини ривожлантириш асосида стоматологик ёрдам кўрсатишни такомиллаштиришга концептуал ёндашув» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Самарканд Давлат тиббиёт университетининг 06.06.2023 йилдаги  №36 хулосаси.
бешинчи илмий янгилик: Ўзбекистон Республикасининг замонавий ижтимоий-иқтисодий шароитида умумий (оилавий) амалиёт шифокор-стоматологи фаолиятини янада ривожлантириш механизмлари илмий асосланди. Илмий янгиликнинг аҳамияти:  Кўрсатиладиган стоматологик хизматлар сифатига таъсир этиш таҳлили билан бирга умумий (оилавий) амалиёт шифокор-стоматологини ўз вазифасини бажаришининг оргинал моделлари ишлаб чиқилди ва илмий асосланган имконини беради.Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Самарақанд давлат тиббиёт университети ортопедик стоматологик кафедрасида, Тошкент давлат стоматологик институти ва Тошкент шаҳридаги республика стоматологик поликлиникаси сохаси  бўйича 06.06.2023 йилдаги 36-сонли буйруқ билан амалиётига жорий этилган.Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат:Минтақаларда умумий (оилавий) амалиёт тамойили бўйича стоматологик ёрдамнинг ишлаб чиқилган тиббий-ташкилий моделларини жорий этилиши, ўрта бўғин (хамшираларни) киритиш ва молиялаштиришни тартиб ва шаклини аниқлаш билан, уларни барча жараённи босқичларга бўлиш, кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш масалаларини қайта ишлаб чиқишни ривожлантиришнинг мажмуавий режасига киритишни кўзда тутади.Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Ўзбекистон Республикаси ҳудудларида умумий амалиёт стоматолог шифокор мутахассисини тасдиқланиши билан соғлиқни сақлаш тизимининг давлат муассасаларида 36,4% ва шахсий муассасаларида 18,2% умумий амалиёт стоматолог –шифокорлари фаолият олиб боради, бундан ташқари 13,6% давлат ва 9% хусусий стоматологик тиббий ташкилотлар оилавий тамойиллар бўйича стоматологик ёрдам кўрсатишни амалга оширади.Ўзбекистон Стоматологлар Ассосиатсиясида доимий тажриба алмашинувларини ўтказиш ва умумий (оилавий) амалиёт шифокор-стоматологининг стоматологик ёрдам кўрсатиш сифатини ошириш учун махсус адабиётлар ва услубий қўлланмалар, маълумотларномалар билан минтақаларни доимий равишда таъминлаш тизимини яратиш касаллик тарқалиши ва уларни сонини камайтириш имконини яратади. Хулоса: Ўзбекистон Республикаси ижтимоий ва Соғлиқни сақлаш вазирлигини ривожланиши умумий амалиёт шифокор-стоматологининг малака тавсифини ишлаб чиқиш - гингивит,пародонтит, оғиз бўшлиғи шиллиқ қавати касалликлари ва кариес касаллигининг тарқалишининг камайиши туфайли, уларни ортопедик ва хирургик даволашга бўлган эҳтиёж камаяди, бу эса бир нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 930 000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 640 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Ўзбекистон Республикасида умумий тиббиёт амалиётини ривожлантириш асосида стоматологик ёрдам кўрсатишни такомиллаштиришга концептуал ёндашув» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Самарканд Давлат тиббиёт университетининг 06.06.2023 йилдаги  №36 хулосаси.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish