Sayt test rejimida ishlamoqda

Бозоров Аброр Гайбуллаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Муддатдан олдинги туғруқ хавфи ривожланишида сийдик йўллари инфекциясининг клиник-биохимик маркёрлар аҳамияти», 14.00.01-Акушерлик ва гинекология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.PhD/Tib3683.
Илмий раҳбар: Ихтиярова Гулчехра Акмаловна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc.04/30.04.2022.Tib.93.02.
Расмий оппонентлар: Каримова Нилуфар Набижоновна, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Рўзиева Нодира Хакимовна, тиббиёт фанлари доктори, доцент
Етакчи ташкилот: Н.И. Пирогов номидаги Россия миллий илмий тиббиёт университети.
Диссертасиянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади сийдик ажратиш тизими инфекциялари бўлган хомиладорларда биокимёвий маркёрлар асосида муддатидан олдин туғруқ ривожланиш хавфини  эрта ташхислашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
муддатидан олдин туғруқ хавфи учун муҳим хавф омилларига аниқланган сабабларга қўшимча равишда эпигенетик факторлар, ортиқча вазн ва семириш, симптомсиз бактериурия, буйраклар функцияси, эрта лейкоцитурия ва цилиндрурия маркер эканлиги асосланган;
муддатидан олдин туғруқ ривожланишидаги муҳим хавф омиллари асосида башоратловчи шкала ишлаб чиқилганлигини ҳисобга олиниши даволаниш самарасини оширишга имкон бериши исботланган;
беморларнинг анамнезини ҳар томонлама таҳлил қилиш асосида ҳомиладорлик, туғруқ ва туғруқдан кейинги давр, ҳомиладор аёлларда  инструментал, биокимёвий маркёрларининг ролини ҳисобга олган ҳолда, муддатидан олдин туғруқ ривожланишидаги муҳим хавф омиллари асосида башоратловчи шкала  ишлаб чиқилган;
цистатин C миқдорининг ошиши, ўз навбатида, ММП-12 миқдори сезиларли даражада ўсиши мумкин бўлган преэклампсия ривожланиши учун хавф омили ҳисобланиб, қондаги цистатин C концентрациясини  ошиши МОТ ва преэлампсия ривожланиш хавфини эрта башорат қилувчи маркери эканлиги асосланган исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Бухоро давлат тиббиёт институти Эксперт кенгашининг 2024 йилдаги 10 январдаги 24-Z/006-сон хулосасига кўра (илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Бухоро давлат тиббиёт институтининг 2022 йил 25 апрелдаги 02/2447-сонли хати юборилган):
 биринчи илмий янгилик: муддатидан олдин туғруқ учун муҳим хавф омилларига қўшимча равишда эпигенетик факторлар, ортиқча вазн ва семириш, симптомсиз бактериурия, буйраклар функцияси, эрта лейкоцитурия ва цилиндрурия маркер эканлиги асосланган бўлиб, бу ўз навбатида беморларнинг барчасида асоратларнинг олдини олиниши даволаш натижаларини яхшилашга кўмаклашиб, кузатилиши мумкин бўлган асоратлар, ўлимни камайтириб, шифо жараёнини тезлаштиради. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: муддатидан олдин туғруқ учун муҳим хавф омилларига қўшимча равишда эпигенетик факторлар, ортиқча вазн ва семириш, симптомсиз бактериурия, буйраклар функцияси, эрта лейкоцитурия ва цилиндрурия маркер сифатида баҳоланганлигини инобатга олиниши, ҳомиладор аёлларда муддатидан олдин туғруқни ташхислаш ва даволаш сифатини яхшилайди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: муддатидан олдин туғруқ учун муҳим хавф омилларига қўшимча равишда эпигенетик факторлар, ортиқча вазн ва семириш, симптомсиз бактериурия, буйраклар функцияси, эрта лейкоцитурия ва цилиндрурия маркер сифатида баҳоланган, бу ўз навбатида ҳомиладор аёлларнинг барчасида эрта туғруқ ва унинг асоратларини олдини олишда инобатга олиниб даволашнинг замонавий технологияларидан фойдаланиш, эрта туғруқ  асоратларини олдини олишга ҳамда туққан аёл ва чала туғилган чақалоқларга сарфланадиган харажатларини 696 000 сўмга камайтиришга эришилди. Хулоса: муддатидан олдин туғруқ учун муҳим хавф омилларига қўшимча равишда эпигенетик факторлар, ортиқча вазн ва семириш, симптомсиз бактериурия, буйраклар функцияси, эрта лейкоцитурия ва цилиндрурия маркер сифатида баҳоланган, бу ўз навбатида ҳомиладор аёлларнинг барчасида эрта туғруқ ва унинг асоратларини олдини олишда инобатга олиниб даволашнинг замонавий технологияларидан фойдаланиш, 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 696 000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 315 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди;
иккинчи илмий янгилик: муддатидан олдин туғруқ ривожланишидаги муҳим хавф омиллари асосида башоратловчи шкала ишлаб чикилганлигини ҳисобга олиниши даволаниш самарасини оширишга имкон бериши исботланган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: беморларнинг анамнезини ҳар томонлама таҳлил қилиш асосида ҳомиладорлик, туғруқ ва туғруқдан кейинги давр, ҳомиладор аёлларда  инструментал, биокимёвий маркёрларининг ролини ҳисобга олган ҳолда, муддатидан олдин туғруқ ривожланишидаги муҳим хавф омиллари асосида башоратловчи шкала  ишлаб чикилганлигини ҳисобга олиниши чала туғилган чақалоқларда ривожланиши мумкин бўлган асоратларнинг камайтириш имкониятини беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: муддатидан олдин туғруқ ривожланишидаги муҳим хавф омиллари асосида башоратловчи шкала  ишлаб чикилганлигини ҳисобга олиниши даволаниш самарасини оширишга имкон бериши исботланганлиги ҳисобига: 1 нафар туққан аёл ва чала туғилган чақалоқнинг  стационарда ётиш муддатини ўртача 3,0 кунга қисқартириб, тўлов миқдорини 696 000 сўмга камайтирган (Бухоро шаҳар туғруқ комплекси прейскурантига кўра 1 кун тушак куни ўртача 232.000 сўмни ташкил қилади); стационар даволанган аёл ва чақалоқга кам дори-дармон ишлатилиши натижасида маблағ иқтисод қилиниши (1 кунга ўртача 105 000 сўм дори воситалари сарфланади). Хулоса: муддатидан олдин туғруқ ривожланишидаги муҳим хавф омиллари асосида башоратловчи шкала  ишлаб чикилганлигини ҳисобга олиниши даволаниш самарасини оширишга имкон бериши исботланганлигини ҳисобга олиниши: даволаниш самарасини оширишга даволаш натижаларига сезиларли ижобий таъсир кўрсатиб, асоратларнинг камайтириш имконини беради;
учинчи илмий янгилик: периферик қонда металлопротеиназа 12 (ADAM 12) ва цистатин С каби биокимёвий агентлар даражасининг қиёсий хусусиятларини ўрганиш, шунингдек, муддатидан олдин туғруқ хавфи бўлган ва бўлмаган ҳомиладорларда сийдик ва қин суртмасининг микробиологик ҳолатини, физиологик ҳомиладорлик пайтида  хам сийдик ажратиш тизим инфекциялари (САТИ) фонида эрта туғилиш хавфи патогенезида биокимёвий маркерларнинг эрта роли ва ўрни тавсифланган бўлиб, бу ўз навбатида туққан аёл ва чала туғилган чақалоқларда ривожланиши мумкин бўлган асоратларнинг камайтиришга имкон бериши исботланган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: эрта туғилиш хавфи патогенезида биокимёвий маркерларнинг эрта роли ва ўрни тавсифланганлиги ўз навбатида туққан аёл ва чала туғилган чақалоқларда ривожланиши мумкин бўлган асоратларнинг камайтириш ҳисобига ижтимоий самарадорликни ошириш имкониятини беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: эрта туғилиш хавфи патогенезида биокимёвий маркерларнинг эрта роли ва ўрни тавсифланганлиги ўз навбатида туққан аёл ва чала туғилган чақалоқларда ривожланиши мумкин бўлган асоратларнинг камайтириш ҳисобига тушак кунларни 3 кунга камайтириб бюджет маблағларини 696 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган. Хулоса: периферик қонда металлопротеиназа 12 (ADAM 12) ва цистатин С каби биокимёвий агентлар даражасининг қиёсий хусусиятларини ўрганиш, шунингдек, муддатидан олдин туғруқ хавфи бўлган ва бўлмаган ҳомиладорларда сийдик ва қин суртмасининг микробиологик ҳолатини, физиологик ҳомиладорлик пайтида  хам сийдик ажратиш тизим инфекциялари (САТИ) фонида эрта туғилиш хавфи патогенезида биокимёвий маркерларнинг эрта роли ва ўрни тавсифланганлигини инобатга олиниши, ушбу беморларни даволаш натижаларига сезиларли ижобий таъсир кўрсатиб, чала туғилиш асоратларини  камайтириш имконини беради;
тўртинчи илмий янгилик: цистатин C миқдорининг ошиши, ўз навбатида, ММП-12 миқдори сезиларли даражада ўсиши мумкин бўлган преэклампсия ривожланиши учун хавф омили ҳисобланиб, қондаги цистатин C концентрациясини  ошиши МОТ ва преэлампсия ривожланиш хавфини эрта башорат қилувчи маркери эканлиги асосланган исботланган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: қондаги цистатин C концентрациясини  ошиши МОТ ва преэлампсия ривожланиш хавфини эрта башорат қилувчи маркерлиги исботланган бўлиб, бу ўз навбатида, муддатдан олдинги туғруқ эҳтимоли юқори бўлган аёлларда асоратларни олдини олиш имконини беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат:  қондаги цистатин C концентрациясини  ошиши МОТ ва преэлампсия ривожланиш хавфини эрта башорат қилувчи маркерлиги исботланган бўлиб, бу ўз навбатида, муддатдан олдинги туғруқ эҳтимоли юқори бўлган аёлларда асоратларни олдини олиш ҳисобига беморнинг стационарда даволаниш муддатини  ўртача 3,0 кунга  қисқартириб, 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 696 000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 315 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган. Хулоса: қондаги цистатин C концентрациясини  ошиши МОТ ва преэлампсия ривожланиш хавфини эрта башорат қилувчи маркерлиги исботланган бўлиб, бу ўз навбатида, муддатдан олдинги туғруқ эҳтимоли юқори бўлган аёлларда чала туғилган чақалоқларда ривожланиши мумкин бўлган асоратларни олдини олиш ҳисобига беморнинг стационарда даволаниш муддатини  ўртача 3,0 кунга  қисқартириб, 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 696 000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 315 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish