Sayt test rejimida ishlamoqda

Қурбаниязова Мадина Зафаржановнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, иҳтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Сурункали ановуляцияли инфертил аёлларда овуляция стимуляцияси усулини такомиллаштириш», 14.00.01-Акушерлик ва гинекология.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.3PhD/Tib1388.
Илмий рахбар: Бекбаулиева Гулистан Ниетбаевна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
 Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиали.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc.04/.30.04.2022.Tib.93.02.
Расмий оппонентлар:Ҳамдамова Мухайё Тухтасиновна, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Худоярова Дилдора Рахимовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Н.И. Пирогов номидаги Россия миллий тадқиқот университети.
Диссертасиянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади кломифенга резистент тухумдонлар поликистози синдроми бўлган инфертил аёлларда тухумдонлар гиперстимуляциясини олдини олган ҳолда овуляция стимуляцияси усулларини такомиллаштириш иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Орол бўйида яшовчи ановулятор бепуштлиги бор нормал тана вазнли кломифенга резистентлиги бор бўлган ва резистентлиги бўлмаган аёлларнинг гормонал фон хусусиятларини тавсифловчи (ЛГ/ФСГ тиреотроп гормони, пролактин, антимюллер гормони, тестостерон, АТ-ТПО) гормонлар, яллиғланиш олди цитокинлари IL-6, IL-18, гомоцистеин, С-реактив оқсил миқдорларининг ошиши ва витамин Д нинг камайиши орқали кломифен цитратга резистентликни прогнозлаш мумкинлиги аниқланган;
тухумдонлар захираси ва жавоби индекси (ORPI) тухумдонлар резистентлиги предиктори эканлиги асосланган;
қон-зардобидаги яллиғланиш олди цитокинлари ва VEGF орасидаги боғлиқлик ўрганилиб, IL-18 билан VEGF ўртасида мусбат корреляция борлиги ва IL-18 - яллиғланиш олди цитокини нафақат тухумдонлар поликистози синдромининг предиктори, балки тухумдонлар гиперстимуляцияси синдроми предиктори эканлиги аниқланган;
ишлаб чиқилган Летрозол «stair step» + гонадотропин + Каберголин – бехатар индукция усули - монофолликула етилишини таъминлаб, етилган фолликулалар лютеинизация, персистенцияга учраши, кўп ҳомилали ҳомиладорлик ва тухумдонлар гиперстимуляцияси синдроми каби салбий оқибатларни камайтириши мумкинлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиали Эксперт кенгашининг 2023 йилдаги 26 июндаги 52-сон хулосасига кўра (илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Хоразм вилояти аҳоли репродуктив саломатлик марказига Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиалининг 2023 йил 27 апрелдаги 04/4752 - сонли хати ҳамда Хоразм вилояти Урганч шаҳар 2-сон оилавий поликлиникасига Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиалининг 2023 йил 2 майдаги 04/4754- сонли хати юборилган):
 биринчи илмий янгилик: Орол бўйида яшовчи ановулятор бепуштлиги бор нормал тана вазнли кломифенга резистентлиги бор бўлган ва резистентлиги бўлмаган аёлларнинг гормонал фон хусусиятларини тавсифловчи (ЛГ/ФСГ, тиреотроп гормони, пролактин, антимюллер гормони, тестостерон, АТ-ТПО) гормонлар, яллиғланиш олди цитокинлари IL-6, IL-18, гомоцистеин, С-реактив оқсил миқдорларининг ошиши ва витамин Д нинг камайиши орқали кломифенга резистентликни прогнозлаш мумкинлиги аниқланган ва Хоразм вилояти аҳоли репродуктив саломатлик маркази (28.04.2023-йилдаги 10-I-сон буйруқ) ва Урганч шаҳридаги 2-сонли шаҳар оилавий поликлиникасининг (03.05.2023-йилдаги 381-12-180-ТБ/2023-сон буйруқ) амалиётига тадбиқ этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: тадқиқотнинг клиник илмий натижалари ва ишлаб чиқилган янги илмий жиҳатдан тасдиқланган тавсиялар асосида бепуштлик сабабли оилаларнинг бузилишини олдини олиш ва иқтисодий харажатларнинг камайишига кўмаклашади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: ановулятор бепуштлиги бор тухумдонлар поликистози синдромли аёлларда кломифенга резистентликни олдиндан аниқлаш орқали, резистентликни аниқлаш учун кетадиган 6 ой муддат ва 6 ой давомида кломифен цитрат дори воситасини сотиб олишга сарфланадиган маблағ 1 нафар бемор учун (130000х2)х6=1560000 сўм бўлиб, натижада ҳар бир беморда 1560000 сўм иқтисод қилинди. Хулоса: ишлаб чиқилган “Кломифенга резистентлик предикторини аниқлаш шкаласи” ёрдамида тухумдонлар поликистози синдроми билан аёлларни баҳолаш ва эрта резистентлик предикторларини аниқлаш, уни аниқлашга кетадиган вақт ва маблағни тежаш билан бирга, ўз  вақтида самарали тухумдонлар стимуляцияси препаратини танлаш имконини беради.
иккинчи илмий янгилик: тухумдонлар захираси ва жавоби индекси (ORPI) тухумдонлар резистентлиги предиктори эканлиги асосланган. Хоразм вилояти аҳоли репродуктив саломатлик маркази (28.04.2023-йилдаги 10-I-сон буйруқ) ва Урганч шаҳридаги 2-сонли шаҳар оилавий поликлиникасининг (03.05.2023-йилдаги 381-12-180-ТБ/2023-сон буйруқ) амалиётига тадбиқ этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Кломифенга резистентлиги бор тухумдонлар поликистози синдроми бўлган аёлларда ORPI  индекси резистентлиги бўлмаганларга нисбатан 1,5 баробар ва тухумдонлар поликистози бўлмаган амалий соғлом аёлларга нисбатан эса 4,5 баробар юқори бўлиб, тухумдонларни стимуляцияси учун тўғри дори воситасини танлаш имконини беради. Амалиётга татбиқ этилган натижалар гормонал бепуштлиги бор аёлларни даволаш ва ташхислаш сифатини яхшилаш, асоратларнинг кузатилишини ҳамда оила бузилишларининг сонини қисқартириш, даволаш харажатларини камайтиришга хизмат қилади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: таклиф қилинган ORPI  индексини аниқлаш учун 1 нафар аёлга ўртача 150 000 сўм сарфланади. Бу эса 6 ой давомида уни аниқлашга сарфланадиган 1 560 000 сўмга нисбатан олинганда,  1560 000 – 150 000 = 1410 000 сўм иқтисод қилинган. Хулоса: сурункали ановуляцияли инфертил аёлларда  овуляция стимуляциясини ўтказишдан олдин ORPI  индексини аниқлаш Орол бўйида яшовчи аёлларда илк бора ўрганилиб, олдиндан маълум бўлган кломифенга резистентлик предикторлари бўлган ЛГ/ФСГ нисбати, умумий тестостерон ва  HOMA IR   билан ўзаро чизиқли корреляцияси ўрганилган ва юқори корреляция борлиги аниқланиб, бу ўз навбатида ORPI индексини бепуштлиги бор аёлларда аниқлашни юқори аҳамиятлилигини кўрсатиб берди. ORPI индексини ҳар бир аёлда аниқлаш бюджетдан ташқари маблағларнинг 1410 000 сўмга иқтисод қилиш имконини беради.
учинчи илмий янгилик: қон-зардобидаги яллиғланиш олди цитокинлари ва VEGF орасидаги боғлиқлик ўрганилиб, IL-18 билан VEGF ўртасида мусбат корреляция борлиги ва яллиғланиш олди цитокини IL-18 нафақат тухумдонлар поликистози синдромининг предиктори, балки тухумдонлар гиперстимуляцияси синдроми предиктори эканлиги аниқланган. Хоразм вилояти аҳоли репродуктив саломатлик маркази (28.04.2023-йилдаги 10-I-сон буйруқ) ва Урганч шаҳридаги 2-сонли шаҳар оилавий поликлиникасининг (03.05.2023-йилдаги 381-12-180-ТБ/2023-сон буйруқ) амалиётига тадбиқ этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: сурункали ановулятор бепуштлиги бор аёлларда яллиғланиш олди медиаторларидан IL-18 даражаси кломифенга резистент аёлларда резистентлиги бўлмаган гуруҳга нисбатан 1,8 баробар, C-реактив оқсил 1,9 баробар ва витамин Д етишмовчилиги 2,6 баробар кўп учраб резистентликни баҳолашда аҳамиятли ҳисобланди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: 1нафар бемор учун табиий фертилликни тиклаш учун ишлаб чиқилган шкала ёрдамчи репродуктив технологиялардан фойдаланмасдан ҳомиладор бўлиш бюджетдан ташқари маблағларнинг 30 000 000 сўм миқдорда иқтисод қилиш имконини берган. Хулоса: ановулятор бепуштлиги бор кломифенга резистент тухумдонлар поликистози синдромли аёлларда овуляция стимуляциясини ўтказишдан олдин резистентлик предикторларини аниқ кўрсатадиган таҳлилларнигина ўтказиш, бундай аёлларда ортиқча сарф-харажатларни иқтисод қилишга олиб келади. Олинган маълумотлар натижалари бехатар  ва самарали даволаш усулини ишлаб чиқиш имконини беради ва ЭКУ амалиётини бажарилмаслик ҳисобига 30 000 000 сўм сарф харажатлар маблағларини тежаш имконини берган.
тўртинчи илмий янгилик : ишлаб чиқилган Летрозол «stair step» + гонадотропин + Каберголин – бехатар индукция усули - монофолликула етилишини таъминлаб, етилган фолликулалар лютеинизация, персистенцияга учраши, кўп ҳомилали ҳомиладорлик ва тухумдонлар гиперстимуляцияси синдроми каби салбий оқибатларни камайтириши мумкинлиги исботланган. Хоразм вилояти аҳоли репродуктив саломатлик маркази (28.04.2023-йилдаги 10-I-сон буйруқ) ва Урганч шаҳридаги 2-сонли шаҳар оилавий поликлиникасининг (03.05.2023-йилдаги 381-12-180-ТБ/2023-сон буйруқ) амалиётига тадбиқ этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Летрозол+оМГ+Каберголин комбинацияси аёлларда  Каберголин қўлланилмаган аёлларга нисбатан тухумдонлар стимуляциясини олиб бориш натижасида монофолликула ўсиши 1,5 баробар, ҳомиладорлик частотаси 1,8 баробар ва натижада тирик туғилган чақалоқлар сони 2,3 баробар кўп учради. Тухумдонлар гиперстимулясияси синдроми (ТГСС) эса Каберголин қўлланилмаган гуруҳларда 2,4 баробар кўпроқ учради. Овуляция триггери сифатида ГнРГ агонистининг қўлланилиши ТГСС ривожланишинини 2 баробар камайтириб берди. Шу гуруҳлардан олинган лаборатор ва инструментал натижаларни таққослаш  асосида ТГСС ни предикторларини аниқлаш ва олиб бориш тактикаси алгоритмлари тузилди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: тухумдонлар гиперстимуляциясини олдини олиш мақсадида қўлланилган дофамин рецептор агонистини қўллаш, бу асоратни даволашга 1 нафар аёлга сарфланадиган 2900 000 сўм сарфланиши олдини олиб, натижада 2900 000 – 70200 = 2829 800 сўм  иқтисод қилинди. Хулоса: сурункали ановуляцияли инфертил аёлларда овуляция стимуляцияси усулларини ўтказишдан олдин “Тухумдонлар гиперстимуляцияси синдроми ривожланишининг бирламчи ва иккиламчи предикторларини аниқлаш ва олиб бориш алгоритми” ни  баҳолаш ва олиб бориш, тухумдонлар гиперстимуляцияси каби оғир асоратни олдини олиш орқали 2829800 сўм маблағ тежалиб, ўз вақтида комплекс даво чораларини ўтказиш ва даволаш самарадорлигини ошиши билан изоҳланган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish