Sayt test rejimida ishlamoqda

Махмудова Лола Бахроновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Болаларда паразитар касалликларга қарши кураш тизимини такомиллаштириш» (Самарқанд вилояти мисолида) 14.00.30 – Эпидемиология, 14.00.33 – Жамият саломатлиги. Соғлиқни сақлашда менежмент (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.2.PhD/Tib903.
Илмий раҳбарлар: Курбанов Ботир Журабаевич, тиббиёт фанлари доктори; Анварова Латофат Усмановна, тиббиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса  номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт маркази, DSc.04/30.12.2019.Tib.30.01.
Расмий оппонентлар: Искандарова Шахноза Тулқиновна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Матназарова Гулбаҳор Султановна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Тиббиёт ходимларини касбий малакасини ривожлантириш маркази.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Самарқанд вилоятида паразитар касалликларнинг эпидемиологик хусусиятларини аниқлаш ҳамда уларни олдини олиш чора-тадбирларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор паразитар касалликларнинг кузатилиши доимий, аммо узоқ давом этмайдиган, касаллик юқиш хавфи кескин ортиб боришига кўра ташувчиларининг ва касалланишнинг юқорилиги текширилганлар сонига нисбатан ≥ 50 фоиздан юқори бўлган ҳудудлар гиперендемик, юқиш хавфи ҳамда касаллик ташувчиларининг текширилганлар сонига нисбатан ≥20 <50 фоиздан паст бўлган ҳудудлар мезоэндемик ҳамда юқиш даражаси жуда кичик ва таъсири унчалик аҳамиятли бўлмаган бўлишига кўра текширилганлар сонига нисбатан <20 фоиздан паст бўлган ҳудудлар гипоэндемик ҳудудларга ажратилиши асосланган;
ҳудудларда паразитар касалликлар билан зарарланиш даражасига мувофиқ равишда оммавий дегельминтизацияни ўтказиш паразитар касалликлар бўйича гиперендемик худудларда лаборатория текширувларини икки (перианал суртма ва копроовоскопик) усулда текширилганидан кейингина уларга қарши дори воситаларни йилига тегишли равишда беришнинг самарадорлиги асосланган;
болалар ва ўсмирлар орасида оммавий дегельминтизация тадбирлари самарадорлигини оширишда гельминт паразитнинг учта асосий биологик циклини эътиборга олган холда ўтказишнинг мақсадга мувофиқлиги исботланган;
болалар орасида паразитар касалликларга қарши оммавий профилактик тадбирларни, ҳудуднинг паразитар касалликлар билан зарарланиш даражасига қараб гиперендемик ҳудудда икки маротаба, 14 кунлик танаффус билан аникланган гельминтга қараб иккинчи марта, мезоэндемик ҳудудда икки маротаба, гипоэндемик ҳудудда бир маротаба ўтказиш исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларини жорий қилиниши.
Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий –амалий тиббиёт маркази Эксперт кенгашининг 2023 йил 4 июлдаги 3 н-з/15 сон хулосаси асосида:
биринчи илмий янгилик: илк бор паразитар касалликларнинг кузатилиши доимий, аммо узоқ давом этмайдиган, касаллик юқиш хавфи кескин ортиб боришига кўра ташувчиларининг ва касалланишнинг юқорилиги текширилганлар сонига нисбатан ≥ 50 фоиздан юқори бўлган ҳудудлар гиперендемик, юқиш хавфи ҳамда касаллик ташувчиларининг текширилганлар сонига нисбатан ≥20 <50 фоиздан паст бўлган ҳудудлар мезоэндемик ҳамда юқиш даражаси жуда кичик ва таъсири унчалик аҳамиятли бўлмаган бўлишига кўра текширилганлар сонига нисбатан <20 фоиздан паст бўлган ҳудудлар гипоэндемик ҳудудларга ажратилиши асосланган. Мактаб ўқувчилари ҳамда ота-оналарнинг паразитар касалликлар бўйича билим даражасининг пастлиги ушбу ҳудудда паразитар касалликлар билан касалланиш даражасининг юқори бўлишига олиб келади. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг Самарқанд шаҳар бўлими, Самарқанд шаҳар 12 – сон оилавий поликлиникаси амалиётига соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2015 йил 25 мартдаги №121 сонли буйруғи асосида Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг Самарқанд шаҳар бўлимига 2023 йил 16 мартдаги 34-сон буйруғи ва Самарқанд шаҳар 12–сон оилавий поликлиникаси 2023 йил 7 апрелдаги 42-У-сон буйруғи асосида амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: ота-оналар ва ўқувчиларнинг паразитар касалликлар тўғрисидаги билим даражасининг пастлиги паразитар касалликлар билан зарарланиш даражасини кўтарилишига сабаб бўлади. Ўрганилган мактабда фаолият юритувчи педагог ходимларининг деярли 90,0% паразитар касалликлар, уларни юқиш йўллари, асосий клиник белгилари, олдини олиш чора-тадбирлари тўғрисидаги билим-кўникмаларига эга эканлигини эътиборга олган ҳолда, мактаб ўқувчилари ўртасида ўтказиладиган паразитар касалликларни олдини олиш чора-тадбирлари тўғрисидаги очиқ дарсни махсус билимга эга бўлган тиббий ходимлар эмас, балки ушбу мактабларда фаолият юритаётган педагог ходимларинниг ўзлари ҳам ўтказишлари мумкин, бу эса ушбу ҳудудда паразитар касалликлар билан касалланиш даражасини пасайишига олиб келди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: маълумки, паразитар касалликлар билан касалланган беморлар стасионарда ўртача 10 кун даволанишади ҳамда 1 нафар беморга 2 млн 329 минг сўм маблағ сарфланади. «Паразитар касалликларини олдини олиш чора-тадбирлари» мавзусида мактаб ўқувчилари ва уларнинг ота-оналари орасида мактаб педагог ходимлари томонидан ўтказилган очиқ дарслар болалар ўртасида паразитар касалликларнинг учраш даражасини кескин пасайишга олиб келади. Педагогнинг ўртача 1 соат дарс ўтиши бюджет хисобидан 100 минг сўмга тенгдир, шу билан бир қаторда ўқув материалларини ишлаб чиқиш хам 100 минг сўмга тенг бўлади, агар ушбу харажатни хар бир болага нисбатан сарфланса, касалликни олди олинади, натижада паразитар касалликлар билан касалланган бемор болаларнинг стасионарга ётиб даволанишига мухтожлик бўлмайди ҳамда ҳар 1 нафар бемор учун сарфланадиган 2 млн 129 минг сўм бюджет маблағларини иқтисод қилиш имконини беради. Хулоса: болалар ўртасида мактаб педагог ходимлари томонидан ўтказилган очиқ дарсларни ўтказиш, хар бир болага нисбатан 2 млн 129 минг сўмни тежаш имконини беради.
иккинчи илмий янгилик ҳудудларда паразитар касалликлар билан зарарланиш даражасига мувофиқ равишда оммавий дегельминтизацияни ўтказиш паразитар касалликлар бўйича гиперендемик худудларда лаборатория текширувларини икки (перианал суртма ва копроовоскопик) усулда текширилганидан кейингина уларга қарши дори воситаларни йилига тегишли равишда беришнинг самарадорлиги асосланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: гипер ва мезоэндемик ҳудудларда йилига бир маротаба ўтказилаётган оммавий дегельминтизасиянинг самараси пастлиги илмий асосланганлиги туфайли, паразитар касалликлар билан зарарланиш даражасига мувофиқ равишда оммавий дегельминтизасияни ўтказиш такомиллаштирилди. Бунга кўра, гиперендемик ҳудудда йилига 2 маротаба оммавий дегельминтизация ўтказиш тавсия этилди, бунда Албендазол 400 мгдан 2 кунга ичишга 14 кунги танаффусдан кейин яна 2 кун ичишга, мезоэндемик ҳудудда йилига 2 маротаба Албендазол 400 мгдан 2 кунга ичишга, гипоэндемик ҳудудда йилига 1 маротаба Албендазол 400 мг 2 кунга ичиш, 7-14 ёшгача бўлган болаларнинг ўртача 25,0%да микст паразитозларнинг учраши эътиборга олиниб, оммавий дегельминтизацияни ўтказиш тавсия этилади. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг Самарқанд шаҳар бўлими, Самарқанд шаҳар 12 – сон оилавий поликлиникаси амалиётига соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2015 йил 25 мартдаги № 121 сонли буйруғи асосида Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг Самарқанд шаҳар бўлимига 2023 йил 16 мартдаги 34-сон буйруғи ва Самарқанд шаҳар 12–сон оилавий поликлиникаси 2023 йил 7 апрелдаги 42-У-сон буйруғи асосида амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: ҳудуднинг паразитар касалликлар билан зарарланиш даражасига асосланган ҳолда оммавий дегельминтизасиянинг қиёсий ёндашуви эътиборга олиниб, оммавий дегельминтизацияни ўтказиш самарадорликни оширади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: бир нафар бемор учун паразитар касалликлар билан касалланганда стасионарда ўртача 10 кун даволаниш учун 2 млн 329 минг сўм маблағ сарфланади. Паразитар касалликларни олдини олишга йўналтирилган оммавий дегельминтизация тадбири учун керакли сарф ҳаражат 1 нафар бола учун гипо эндемик худудда 30 минг сўм, мезоэндемик худудда 60 минг сўм, гиперендемик худудда 90 минг сўмни ташкил қилади. Шундан келиб чиқиб айтиш мумкинки, касалликни даволагандан кўра, олдини олиш чора-тадбирларини ўтказиш бюджет маблағларини ҳар 1 нафар бемор учун ўртача 2 млн 271 минг сўмга тежалишига эришилади. Паразитар касалликлардан кузатилиши мумкин бўлган асоратлар эътиборга олинганда эса иқтисодий самарадорлик янада кўтарилиши имконини берди. Хулоса: болалар ўртасида биз томондан такомиллаштирилган паразитар касалликларини олдини олиш чора-тадбирларини, жумладан оммавий дегельминтизацияни ўтказиш ҳар 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 2 млн 271 минг сўм иқтисод қилиш имконини берди.
учинчи илмий янгилик   болалар ва ўсмирлар орасида оммавий дегельминтизация тадбирлари самарадорлигини оширишда гельминт паразитнинг учта асосий биологик циклини эътиборга олган холда ўтказишнинг мақсадга мувофиқлиги исботланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: гиперэндемик ҳудудда йилига 2 маротаба оммавий дегельминтизацияни ўтказиш тавсия этилди, бунда Албендазол 400 мг дан 2 кунга ичишга 14 кунги танаффусдан кейин яна 2 кун ичишга, мезоэндемик ҳудудда йилига 2 маротаба Албендазол 400 мгдан 2 кунга ичишга, гипоэндемик ҳудудда йилига 1 маротаба  Албендазол 400 мг 2 кунга ичиш, 7-14 ёшгача бўлган болаларнинг ўртача 25,0%да микст паразитозларнинг учраши эътиборга олиниб, оммавий дегельминтизацияни ўтказиш тавсия этилади. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг Самарқанд шаҳар бўлими, Самарқанд шаҳар 12-сон оилавий поликлиникаси амалиётига соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2015 йил 25 мартдаги 121-сон буйруғи асосида Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг Самарқанд шаҳар бўлимига 2023 йил 16 мартдаги 34-сон буйруғи ва Самарқанд шаҳар 12–сон оилавий поликлиникаси 2023 йил 7 апрелдаги 42-У-сон буйруғи асосида амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: ҳудуднинг паразитар касалликлар билан зарарланиш даражасига асосланган ҳолда оммавий дегельминтизациянинг қиёсий ёндашуви эътиборга олиниб, оммавий дегельминтизацияни ўтказиш самарадорликни оширади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: бир нафар бемор учун паразитар касалликлар билан касалланганда стационарда ўртача 10 кун даволаниш учун 2 млн 329 минг сўм маблағ сарфланади. Паразитар касалликларни олдини олишга йўналтирилган оммавий дегельминтизация тадбири учун керакли сарф ҳаражат 1 нафар бола учун гипоэндемик худудда 30 минг сўм, мезоэндемик худудда 60 минг сўм, гиперэндемик худудда 90 минг сўмни ташкил қилади. Шундан келиб чиқиб айтиш мумкинки, касалликни даволагандан кўра, олдини олиш чора-тадбирларини ўтказиш бюджет маблағларини ҳар 1 нафар бемор учун ўртача 2 млн 271 минг сўмга тежалишига эришилади. Паразитар касалликлардан кузатилиши мумкин бўлган асоратлар эътиборга олинганда эса иқтисодий самарадорлик янада кўтарилиши имконини берди. Хулоса: болалар ўртасида биз томондан такомиллаштирилган паразитар касалликларини олдини олиш чора-тадбирларини, жумладан оммавий дегельъминтизацияни ўтказиш ҳар 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 2 млн 271 минг сўм иқтисод қилиш имконини берди;
тўртинчи илмий янгилик  болалар орасида паразитар касалликларга қарши оммавий профилактик тадбирларни, ҳудуднинг паразитар касалликлар билан зарарланиш даражасига қараб гиперэндемик ҳудудда икки маротаба, 14 кунлик танаффус билан аникланган гельминтга қараб иккинчи марта, мезоэндемик ҳудудда икки маротаба, гипоэндемик ҳудудда бир маротаба ўтказиш исботланган. Иммунофермент тахлил ва копроовоскопия усулларини мажмуавий қўллаш орқали, лямблиоз касаллигини ташхисоти такомиллаштирилган оммавий дегельминтизацияни ўтказишдан аввал нажасни иммунофермент ва копроовоскопия усулида текширишувдан ўтказиш, тахлил натижасига асосланиб стандарт бўйича даволаш тавсия этилади. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг Самарқанд шаҳар бўлими, Самарқанд шаҳар 12 – сон оилавий поликлиникаси амалиётига соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2015 йил 25 мартдаги №121 сонли буйруғи асосида Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг Самарқанд шаҳар бўлимига 2023 йил 16 мартдаги 34-сон буйруғи ва Самарқанд шаҳар 12–сон оилавий поликлиникаси 2023 йил 7 апрелдаги 42-У-сон буйруғи асосида амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: оммавий дегельминтизациянинг қиёсий ёндашуви ҳамда микст паразитозларнинг учраш даражасини 25,0% эканлиги эътиборга олиниб, оммавий дегельминтизацияни ўтказишдан аввал нажасни ИФТ ва копроовоскопия усулида текширишувдан ўтказиш, тахлил натижасига асосланиб стандарт бўйича даволашни ўтказиш оммавий дегельминтизация самарадорлигини оширади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: бир нафар бемор учун паразитар касалликлар билан касалланганда стационарда ўртача 10 кун даволаниш учун 2 млн 329 минг сўм, ляблиоз ва микст паразитар касаллигини даволаш учун 3 млн 222 минг маблағ сарфланади, жами шифохонада даволанаётган беморларнинг 25 фоизини микс кўринишидаги беморлар ташкил қилади. Иммунофермент тахлил учун 50 минг сўм, копроовоскопия усулида текшириш учун 27 минг сўм маблағ сарфланади, мажмуавий лаборатор ташхисоти учун 77 минг сўм маблағ сарфланади. Шундан келиб чиқиб айтиш мумкинки, микст паразитар касалликни ўз вақтида ташхислаш бюджет маблағларини ҳар 1 нафар бемор учун ўртача ((3 222 000 – 2 329 000 = 891 000 )- 77 000 = 814 000) 814 минг сўмга тежалишига эришилади. Паразитар касалликлардан кузатилиши мумкин бўлган асоратлар эътиборга олинганда эса иқтисодий самарадорлик янада кўтарилиши имконини берди. Хулоса: болалар ўртасида биз томондан лямблиоз касаллигини ташхисотини такомиллаштириш, жумладан иммунофермент тахлил ва копроовоскопия усулларини мажмуавий қўллаш орқали ҳар 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 814 минг сўм иқтисод қилиш имконини берди.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish