Sayt test rejimida ishlamoqda

Ражабов Илхом Бахром ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Болаларда COVID-19 асорати шаклланишидаги хавф омилларининг  стратификацияси  ва уларни олиб бориш тактикаси», 14.00.10 - Юқумли касалликлар (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.3.PhD/Tib3029.
Илмий раҳбар: Ибадова Гулнара Алиевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт марказининг вирусология илмий-тадқиқот институти, Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами:  Тошкент тиббиёт академияси, Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт маркази, DSc.04/30.12.2019.Tib.30.01.
Расмий оппонентлар: Камилов Фарход Хайдарович, тиббиёт фанлари доктори; Худайкулова Гулнора Каримовна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: болаларда COVID-19 асорати шаклланишидаги хавф омилларининг стратификацияси ва уларни олиб боришда ёндашувларни оптималлаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор 6-18 ёшли болаларда COVID-19 нинг асоратларининг шаклланишига; микст-инфекциялар, махсус давони кечиктириб бошланганлиги ва ёндош касалликларни мавжудлиги асосий омиллар эканлиги исботланган;
илк бор болаларда COVID-19 диагностик ва прогностик аҳамиятга эга бўлмаган қон параметрлари (Д-димер, IL-6, ферритин) аниқланган;
илк бор COVID-19 билан касалланган болаларда бурун-халқумдан вирус ажралишини муддатини қисқартиришда L-лаготаннин таъсири исботланган;
илк бор болаларда COVID-19 нинг енгил ва ўрта оғир шаклларида постковид асоратлари астено-вегетатив, респиратор-катарал ва яллиғланиш синдромлари билан ифодаланганлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Республика  ихтисослаштирилган  эпидемиология,  микробиология,  юқумли  ва  паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт маркази эксперт кенгашининг 2023 йил 6 июн № 1 н-р/7 сонли ва 2023 йил  20 декабрдаги №1н-з/27-сонли хулосаларига кўра:
биринчи илмий янгилик: илк бор 6-18 ёшли болаларда COVID-19 нинг асоратларининг шаклланишига микст-инфекциялар, махсус давони кечиктириб бошланганлиги, ёндош касалликларни мавжудлиги, асосий омиллар эканлиги исботланган. Илмий  янгиликнинг  моҳияти: 6-18 ёшли болаларда COVID-19нинг ривожланишига ва постковид асоратларининг шаклланишига мойил бўлувчи омиллари аниқланди. Илмий янгиликнинг аҳамияти: COVID-19 билан касалланган  6-18 ёшгача бўлган болаларда асоратларни шакллагишига олиб келадиган асосий омиллар аниқланди. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: болаларда COVID-19 касаллигида асоратларни олдини олиш мақсадида Рутан махаллий дори воситаси жорий этилган (РИЭМЮПКИАТМнинг 27.06.2023й. 23-И-27 сонли ва Республика махсус 1-сон Зангиота шифохонасининг 29.05.2023й. №73 сонли буйруқлари). Илмий янгиликнинг ижтимоий самардорлиги қуйидагилардан иборат: COVID-19 билан касалланган 6-18 ёшли болаларда постковид асоратларини ишонарли камайиши кузатилди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самардорлиги қуйидагилардан иборат: COVID-19 билан касалланган 6-18 ёшли болалар касалхонага ётқизилганда, хар бир болага COVID-19 касаллигини миллий даволаш протоколи бўйича хар бир нафар бемор болага қуйидаги қон таҳлиллари ўтказилади - прокалцитонин, интерлейкин-6, Д-димер, ферритин, С-реактив оқсилни текшириш умумий 1.100.000 сўмни ташкил қилган бўлиб, юқоридаги таҳлиллар ичида интерлейкин-6, Д-димер, ферритинларни текшириш ўртача 540.000 сўмни ташкил этади лекин юқоридаги тахлиллар 6-18 ёшгача бўлган болалар учун сезиларли даражада диагностик аҳамиятга эга емаслиги аниқланди. Хулоса: Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда ортиқча сарф харажатлар, яни хар бир нафар болага 540.000 сўмдан тежалишига имкон берган (РИЭМЮПКИАТМ эксперт кенгашининг 2023 йил 06 июндаги 1 н-р/7 сонли хулосаси);
иккинчи илмий янгилик: илк бор болаларда COVID-19 диагностик ва прогностик аҳамиятга эга бўлмаган қон параметрлари (Д-димер, IL-6, ферритин) аниқланган. Илмий янгиликнирнг моҳияти: болаларда COVID-19 диагностик ва прогностик аҳамиятга эга бўлмаган қон параметрлари (Д-димер, IL-6, ферритин) аниқламаслик, ортиқча сарф харажатларни олдини олишга имкон берди. Илмий янгиликнинг аҳамияти: COVID-19 билан касалланган 6-18 ёшли болалар касалхонага ётқизилганда, хар бир болага COVID-19 касаллигини миллий даволаш протоколи бўйича хар бир нафар бемор болага қуйидаги қон таҳлиллари ўтказилади - прокалцитонин, интерлейкин-6, Д-димер, ферритин, С-реактив оқсилни текшириш умумий 1.100.000 сўмни ташкил қилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: «Болаларда COVID-19 касаллигида асоратларни олдини олиш мақсадида Рутан махаллий дори воситаси» услубий тавсияномаси жорий этилган (РИЭМЮПКИАТМнинг 06.06.2023й. №1н-р/7 сонли ва 27.06.2023й. №23-I-27 сонли хулосалари). Илмий янгиликнинг иқтисодий самардорлиги қуйидагилардан иборат: юқоридаги таҳлиллар ичида интерлейкин-6, Д-димер, ферритинларни текшириш ўртача 540.000 сўмни ташкил этади лекин юқоридаги тахлиллар 6-18 ёшгача бўлган болалар учун сезиларли даражада диагностик аҳамиятга эга емаслиги аниқланди. Хулоса: Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, ортиқча сарф харажатлар яни, хар бир нафар болага 540.000 сўмдан тежалиши аниқланган;
учинчи илмий янгилик: илк бор COVID-19 билан касалланган болаларда бурун-халқумдан вирус ажралишини муддатини қисқартиришда L-лаготаннин таъсири исботланган. Илмий янгиликнирнг моҳияти: илк бор COVID-19 билан касалланган болаларда бурун-халқумдан вирус ажралишини муддатини қисқартиришда асосий даволаш протоклига қўшимча равишда Рутан препаратининг хам самарадорлиги исботланган; Илмий янгиликнирнг аҳамияти: маҳаллий дори воситаси Рутан енгил ва ўртача оғирликда бўлган COVID-19 касаллигини 6-18 ёшдаги беморларда аниқ клиник ва сезиларли антивирус таъсирга эга эканлиги ва постковид кўринишларининг учраш тезлигини сезиларли даражада камайтириши аниқланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: «Болаларда COVID-19 касаллигида асоратларни олдини олиш мақсадида Рутан махаллий дори воситаси» услубий тавсияномаси жорий этилган (РИЭМЮПКИАТМнинг 06.06.2023й. №1н-р/7 сонли ва 27.06.2023й. №23-I-27 сонли хулосалари). Илмий янгиликнинг ижтимоий самардорлиги қуйидагилардан иборат: Дори воситаси Рутаннинг кўрсатилган дозадаги вирусга қарши самарадорлиги беморларнинг турли ёш гуруҳларида (6-10 ёш, 11-14 ёш ва 15-18 ёш) ҳам таҳлил қилинди. 6-10 ва 11-14 ёшдаги беморлар гуруҳларида дори воситаси Рутан 0,025 нинг вирусга қарши самарадорлигида сезиларли фарқ бўлмади, аммо ўсмирлар назорат гуруҳидаги болаларда бу сезиларли ижобий даражада фарқ қилган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самардорлиги қуйидагилардан иборат: Маҳаллий Рутан дори воситаси касаллиги енгил ва ўртача оғирликда бўлган беморлар болаларда клиник ва антивирус таъсирга эга эканлиги, постковид кўринишларининг учраш тезлигини сезиларли даражада камайтириши, даволаш даврида сарф-харажатларни камайтиришга ёрдам бериши ва бир нафар бемор болага лабаратор-инструментал текширувлардан ташқари кунлик 667 000 сўм тежалиши аниқланган. Хулоса: 6-18 ёшли болаларда COVID-19 касаллигининг енгил ва ўртача кечишида ўтказилган клиник тадқиқотлар натижаларига кўра, Рутан 25 мг дори воситасининг миллий даволаш протоколи билан  биргаликда даволанганда, вирусга қарши ва сезиларли клиник жиҳатидан ижобий таъсири аниқланган;
тўртинчи илмий янгилик: илк бор болаларда COVID-19 нинг енгил ва ўрта оғир шаклларида постковид асоратлари астено-вегетатив, респиратор-катарал ва яллиғланиш синдромлари билан ифодаланганлиги асосланган. Илмий янгиликнирнг моҳияти: илк бор болаларда COVID-19 нинг енгил ва ўрта оғир шаклларида постковид асоратларининг хусусиятлари яни, астено-вегетатив, респиратор-катарал ва яллиғланиш синдромлари билан ифодаланганлиги асосланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: маҳсус даводан сўнг касалхонадан чиқарилган болаларда 4-6 ойдан кейин, COVID-19 касаллигидан кейинги ривожланиши мумкин мумкин бўлган ҳолатлари таҳлил қилинган. Бемор болалар ва уларнинг ота-оналаридан клиник саволномалар ёрдамида суруштирувлар натижасида 6-18 ёшли болаларда касалликдан кейинги асоратларини шаклланишига таъсир этувчи аҳамиятли омиллари аниқланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: «Болаларда COVID-19 касаллигида асоратларни олдини олиш мақсадида Рутан махаллий дори воситаси» услубий тавсияномаси жорий этилган (РИЭМЮПКИАТМнинг 06.06.2023й. №1н-р/7 сонли ва 27.06.2023й. №23-I-27 сонли хулосалари). Илмий янгиликнинг ижтимоий смарадорлиги: бемор болалар ва уларнинг ота-оналаридан клиник саволномалар ёрдамида суруштирувлар натижасида 6-18 ёшли болаларда касалликдан кейинги асоратларини шаклланишига таъсир этувчи аҳамиятли омиллари аниқланган бўлиб, касалхонадан чиққандан кейин, 4 ойдан 6 ойгача бўлган даврда COVID-19 касаллигидан кейинги ривожланиши мумкин бўлган асоратлари таҳлил қилинган ва таҳлиллар натижасида астено-бегататив, яллиғланиш, респиратор-катарал синдромлари аниқланган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самардорлиги: бир нафар бемор бола касалхонада даволаниш муддати 2-5 кунгача камайтириш имконини берди. Хулоса: иқтисодий тежамкорлик умумий 10-15 кунга ўртача 12.528.000 сўмдан 16.393.850 сўмгача тежалиши исботланган. (РИЭМЮПКИАТМнинг 06.06.2023й. №1н-р/7 сонли ва 27.06.2023й. №23-I-27 сонли хулосалари).

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish