Sayt test rejimida ishlamoqda

Умирзаков Закир Бахриддиновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «COVID -19 нинг клиник иммунологик хусусиятлари ва тиббий ёрдам тақдим этишининг ташкилий тамойиллари (Самарқанд вилояти мисолида)» 14.00.36– Аллергология ва иммунология; 14.00.33 – Жамият саломатлиги. Соғлиқни сақлашда менежмент (тиббиёт фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.3.PhD/Tib1587.
Илмий рахбарлар: Зиёдуллаев Шуҳрат Худойбердиевич,  тиббиёт фанлари доктори, профессор, Ризаев Жасур Алимжанович тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc.04/30.04.2022.Тиб.93.01.
Расмий оппонентлар: Хамдамов Бахтиёр Зарифович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Янгиева Нодира Рахимовна тиббиёт фанлари доктори, профессор
Етакчи ташкилот: Саратов Давлат тиббиёт  институти (Россия федерацияси)
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади COVID-19 нинг клиник-иммунологик хусусиятларини ўрганиш асосида тиббий хизмат тақдим этилишининг ташкилий жиҳатларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
COVID-19 вирусининг коагулопатия орқали қон томир эндотелий ҳужайраларига танлаб таъсир этиши сабабли иммун статус кўрсаткичлари ўзгаришига корелляцион боғлиқлиги исботланган;
SARS-CoV-2 га қарши IgM, IgG ва IgA нинг пайдо бўлиши, максимал титрга етиш муддати, IgG нинг касалликнинг оғирлигига мутаносиблиги ва реконвалесцентлар қон зардобининг иммунотерапевтик (Х2=23,332, нисбий имконият – НИ=4,6857, р=0,001, моделнинг аниқлиги 76,74%) хусусиятларига кўра ушбу мезонларнинг прогностик жиҳатлари исботланган;
COVID-19 патогенезида касаллик оғирлиги агрессив цитокин бўрони ҳисобига организмда респиратор дистресс синдром, полиорган етишмовчилик оқибатида Т-лимфоцитлар ва цитокинлар мувозанатини бузилиши прогностик мезон эканлиги исботланган;
COVID-19 да беморлар ҳолатининг оғирлашиши ва лимфопения даражаси, цитотоксик Т-лимфоцитлар мутлақ сони камайиши вируснинг қон томирлардаги тромбозга олиб келувчи таъсири билан боғлиқлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Самарқанд давлат тиббиёт университети эксперт кенгашининг 2023 йил 26 майдаги 14-сонли хулосасига кўра:
Илмий янгиликнинг моҳияти: COVID-19 патогенезида вирусли-иммунологик интеграциянинг аҳамиятини, ҳужайравий иммунологик кўрсаткичларининг ушбу касаллик оғирлик даражасига мутаносиблиги ва уларнинг турли оғирлик даражаларида ҳужайравий иммун жавоб ўзгаришларини прогностик қийматлари аниқланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: COVID-19 реконвалессентлари қон зардоби таркибидаги иммуноглобулинлар фракцияларини клиник амалиётда иммунотерапевтик восита сифатида қўллаш борасида таклифлар ишлаб чиқилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Самарқанд вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси, Самарқанд давлат тиббиёт университети ҳамда юқумли касалликлар шифохонаси амалиётига 2022 йил 16 мартдаги Самарқанд вилоят CЕО ва ЖСБ бошқармасининг 1-сонли жорий қилиш далолатномасига асосан амалиётга жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: таклиф  этилган   алгоритмлар   ва   комплекс   ёндашувдан   фойдаланиш   COVID-19 пациентларини   фаол аниқлаш,   лаборатория   текшируви   учун намуналар   олинишини   мақсадли   йўлга қўйиш ҳисобига таҳлиллар   сонини   ва   эпидемиологик  хавфни  кескин  камайтириш,    касалликнинг    енгил    ва  ўртача оғирликдаги   шаклларида   беморларга амбулатор ёрдам кўрсатиш, ўринлардан рационал фойдаланиш, тиббиёт ходимлари фаолиятини интеграциялаш ва мувофиқлаштириш, хизмат сифатини ва комплаентликни яхшилаш, соғайганлар ҳиссаси ва асраб қолинган ҳаётлар миқдорини ошириш, аҳолининг ўртача умрини узайтириш, ўлим ва ногиронлик кўрсаткичларини пасайтириш, соғлиқни сақлашнинг жамиятдаги мавқеини юксалтирган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги стационар шароитидаги ўринларга нисбатан эҳтиёжи камайган, тиббиёт ходимлари фаолияти интеграциялашга ва мувофиқлаштиришга эришилган, хизмат сифати ва комплаентлик яхшиланган, иш самарадорлиги оширишга эришилиш орқали даволашга сарфланадиган харажатлари хар бир беморга 285 минг сўмга камайтиришга эришилган. Хулоса: COVID-19 кечишининг турли оғирлик даражасидаги пациентларда гуморал иммун жавоб кўрсаткичларининг динамикаси ўрганилиб, COVID-19 нинг клиник-иммуналогик хусусиятлари ва тиббий ёрдам тақдим этилишининг ташкилий тамойиллари ишлаб чиқилган.
Илмий янгиликнинг моҳияти: COVID-19 нинг клиник-иммунологик хусусиятларини ўрганиш асосида тиббий хизмат тақдим этилишининг ташкилий жиҳатларини такомиллаштиришдан иборат. Илмий янгиликнинг аҳамияти: COVID-19 ни барвақт ташхислаш, пациентларга ва аҳолига кўрсатиладиган тиббий хизмат сифатини, самарадорлигини ошириш, аҳоли касалланишининг бошқарувини яхшилаш, эпидемиологик барқарорликни таъминлаш борасидаги илмий-амалий ҳамда услубий тайёргарликни такомиллаштирган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Олинган илмий-амалий маълумотлар Самарқанд вилояти санитария - эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси буйруғи ( 151 U-сонли 2021 йил, 18 октябрь) билан марказ ва унинг ҳудудий бўлимларида амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Яратилган консепция ва тавсияларнинг амалий натижадорлиги, аввало, соғлиқни сақлаш тизимининг барча даражадаги мутасаддилари, бош мутахассислари томонидан мазкур ишланмага нисбатан барқарор хайрихоҳлик намунасини кўрсатишлари ҳамда ўз йўналишлари доирасида COVID-19 га даҳлдор рисоладагидек тиббий хизмат тақдим этилиши, мавжуд муаммолар бартараф этилиши учун юксак масъулиятни ҳис этишлари билан белгиланган. Хулоса: COVID-19 га доир тиббий хизмат тақдим этилиши борасида жамоат саломатлиги нуқтаи-назаридан ёндашувни, шаклланаётган вазиятга мувофиқликни, интегративлик ва стандартликни, рақамли технологиялар қўлланилишини, устуворлик амбулатор-поликлиник ёрдамга қаратилишини кўзда тутувчи консептуал ёндашув асосида тавсиялар ишлаб чиқилган.
Илмий янгиликнинг моҳияти: COVID-19 кечишининг турли оғирлик даражаларида ҳужайравий иммун жавоб ўзгаришларми ўрганиш ва прогностиc қийматини баҳоланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: Реконвалессентлар қон зардоби таркибидаги анти САРС-CОВ-2 ИгГ даражаси беморнинг ёши, жинси, касалликнинг оғирлигига тўғри ва реконвалессенсия муддатига эса тескари богииқ (Х2=23,332, нисбий имконият Н1=4 6857, р=0,001, моделнинг аниқлиги 76,74%) эканлиги аниқланди шу асосда реконвалесентламинг қон зардобида анти- SARS-COV-2 нинг тўлиқ йўқолиш муддатларини олдиндан башоратлаш имконини берган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Олинган илмий-амалий маълумотлар Самарқанд вилояти ОИТСга қарши курашиш марказига буйруқ (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 25 январдаги 8н-р/69-сон маълумотномаси 7 U- сонли 2021 – йил, 11 октябр) билан марказ ва унинг ҳудудий филиалларида амалиётига жорий этилган.    Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: клиник амалиётда пациентлар гуморал ва ҳужайравий иммунитет кўрсаткичлари таҳлили касаллик кечишининг оғирлик даражасини олдиндан аниқлаш прогностик нохуш ҳолатлар мавжудлигида иммунотерапевтик восита сифатида даволаш тадбирлари мажмуасидан иборат бўлган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: ушбу банд назарий аҳамиятга эга ва олинган натижалар ишлаб чиқилган услубий тавсияларда акс этган. Хулоса: IgM, IgG ва IgM  синфига мансуб антитаналар COVID-19 беморларда касаллик бошланишининг дастлабки 10 кунлигида турли оғирлик даражасида ўрганилган ва касаллик кечишининг оғирлик даражаси ошишига мутаносиб равишда, юқори титрдаги антитаналар частотаси ошиши аниқланган.
Илмий янгиликнинг моҳияти: COVID-19 ни "Онлайн патронаж  орқали аниқлаш тартиби ва кўрсатиладиган тиббий хизматлар алгоритми ишлаб чиқилди. Шу билан тиббий ходимларнинг касалланиши камайишига эришилган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: COVID-19 муносабати билан тақдим этилган тиббий хизматнинг жамоат саломатлиги нуқтаи-назаридан ташкиллаштирилиши, интегратив табиати ва стандартлигининг таъминланганлиги ҳамда рақамли технология имкониятларидан самарали фойдаланиши ташкилий ечимини топиш имконини берган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Олинган илмий-амалий маълумотлар Самарқанд вилояти санитария - эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги буйруқ (151 U -сонли 2021 йил, 18 октябрь) билан марказ ва унинг ҳудудий бўлимларида амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: вируснинг тарқалишини секинлаштириш ва тўхтатишга, барча беморлар учун мақбул ёрдамни таъминлашга, эпидемиянинг соғлиқни сақлаш тизимлари, ижтимоий хизматлар ва иқтисодий фаолиятга салбий таъсирини камайтиришга эришилган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: мехнат унумдорлигининг ошиши, миллий даромад кўпайиши, воситалардан унумли фойдаланиш ва ишлаб чиқаришни ривожлантириш кабиларда ўз ифодасини топади. Хулоса: Тиббий ходимларда таққосланаётган гуруҳлардагига қараганда COVID-19 нинг оғир кечиши, гуруҳлар ўртасидаги инфекциянинг юқиш шароитларидаги ўзига хослик (тафовут) билан изоҳланган. "Онлайн патронаж" орқали тиббий ходимларининг инфекция юқтириб олиш хафи камайди. Мехнат унумдорлиги ошган. "COVID-19 нинг клиник-иммуналогик хусусиятлари ва тиббий ёрдам тақдим этилишининг ташкилий тамойиллари (Самарқанд вилояти мисолида)" мавзусида илмий янгиликлами бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш натижасида 1949 400 млн сўм бюджет маблагларидан тежалган. Илмий янгиликларнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида ҳар бир нафар бемор ҳисобига давлат бюджети ҳисобидан 114,300 минг сўм ва бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан 42.500 сўм иқтисод қилинган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish