Sayt test rejimida ishlamoqda

Найимова Нилуфар Салимовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Тухумдон эрта етишмовчилиги диагностикасининг замонавий жиҳатлари ва уларни тузатиш усуллари» 14.00.01–Акушерлик ва гинекология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.3.PhD/Tib2051.
Илмий раҳбар: Каримова Нилуфар Набижоновна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасаноми, ИК рақами: Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc.04.30.04.2022.Tib.93.02.
Расмий оппонентлар: Тўқсанова Дилбар Исматовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор;  Гаффарова Феруза Ахроровна, тиббиёт фанлари, доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Н.И.Пирогов номидаги Россия миллий тадқиқот тиббиёт университети.
Диссертациянинг йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: тухумдон эрта етишмовчилиги юзага келиши мумкин бўлган хавф гуруҳларини, унинг шаклланишининг баъзи механизмларини аниқлаш ва улар асосида даволаш, реабилитациянинг асосий йўналишларини белгилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тухумдон эрта етишмовчилиги ривожланиши сабаблари баҳоланиб, жарроҳлик амалиёти ўтказмаган аёлларда наслий ва стресс омиллари, жарроҳлик аралашуви ўтказган аёлларда эса лапаратомик усул, электрокоагуляциянинг қўлланилиши овариал захиранинг пасайишига олиб келувчи асосий хавф омили эканлиги асосланган;
тухумдон эрта етишмовчилиги мавжуд аёлларда эстроген ишлаб чиқариши бузилишида ароматаза  ферменти миқдори ва фаоллиги, цитохром Р450 миқдори пасайиши аниқланган ва бу маркерлар аҳамияти овариал захира башоратчилари саналган фолликулостимуловчи гормон, ингибин В, Антимюллер гормонга нисбатан диагностик жиҳатдан юқори эканлиги  исботланган;
тухумдон эрта етишмовчилиги мавжуд аёлларда соматик касалликлар турига қараб фолликулостимуловчи гормон миқдорининг ошганлиги, ароматаза ферменти,  ингибин В кўрсаткичларнинг ишончли пасайганлиги, айниқса Антимюллер гормон миқдорининг  тана вазни ошиши билан ишончли пасайиб бориши исботланган;
олинган натижалар асосида тухумдон эрта етишмовчилиги мавжуд аёлларни олиб бориш ва уларнинг ҳаёт сифатини ошириш мақсадида реабилитацион муолажаларни мукаммалаштириш алгоритми ишлаб чиқилган.
    IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Бухоро давлат тиббиёт институти эксперт кенгашининг 2024 йил 8 январдаги №24-Z/003 сон хулосасига кўра;
биринчи илмий янгилик: тухумдон эрта етишмовчилиги ривожланиши сабаблари баҳоланиб, жарроҳлик амалиёти ўтказмаган аёлларда наслий ва стресс омиллари, жарроҳлик аралашуви ўтказган аёлларда эса лапаратомик усул, электрокоагуляциянинг қўлланилиши овариал захиранинг пасайишига олиб келувчи асосий хавф омиллари эканлиги асосланган ва Вобкент туман тиббиёт бирлашмасида  08.04.2023 йилдаги 12-сонли, Бухоро шаҳар 1 сон туғруқхона комплексида 06.04.2023 йилдаги 8-сонли, ҳамда Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиалида 02.04.2023 йилдаги 19-сонли буйруқ асосида амалиётга жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: оператив аралашувларда лапаратомик усул,  коагуляциянинг ишлатилиши овариал захиранинг пасайишига ва аралашувлар ўтказилмаганларда эса наслий омил, стресс тухумдон эрта етишмовчилиги шаклланишига олиб келувчи асосий сабаблар эканлиги аниқланганлигини инобатга олиниши, беморларни ташхислаш ва даволаш сифатини яхшилайди.
Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат:оператив аралашувларда лапаратомик усул,  коагуляциянинг ишлатилиши овариал захиранинг пасайишига ва аралашувлар ўтказилмаганларда эса наслий омил, стресс тухумдон эрта етишмовчилиги шаклланишига олиб келувчи асосий сабаблар эканлиги аниқланган, бу ўз навбатида беморларнинг барчасида касалликнинг асоратларини олдини олишда инобатга олиниб даволашнинг замонавий технологияларидан фойдаланиш, касаллик асоратларини олдини олишга ҳамда беморларга сарфланадиган харажатларини 1 758000 сўмга камайтиришга эришилди.
Хулоса: Тухумдонда оператив аралашувлар ўтказилган ва ўтказилмаган аёллар орасида тухумдон эрта етишмовчилиги ривожланишининг  асосий хавф омиллари  аникланиши асосида ва уларнинг ёрдамчи репродуктив технологияларга мурожатларини олди олиниши ҳисобидан    350000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган.
иккинчи илмий янгилик: тухумдон эрта етишмовчилиги мавжуд аёлларда эстроген ишлаб чиқариши бузилишида ароматаза  ферменти, цитохром Р450 миқдори, ҳамда ароматаза ферменти фаоллигининг пасайганлиги аниқланган ва овариал захира башоратчилари – ароматаза ферменти, фолликулостимуловчи гормон, ингибин В антимюллер гормонга нисбатан диагностик аҳамияти юқори эканлиги  исботланди. Диагностик маркёрлар Вобкент туман тиббиёт бирлашмасида  08.04.2023 йилдаги 12-сонли, Бухоро шаҳар 1 сон туғруқхона комплексида 06.04.2023 йилдаги 8-сонли, ҳамда Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиалида 02.04.2023 йилдаги 19-сонли буйруқ асосида амалиётга жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: тухумдон эрта етишмовчилиги мавжуд аёлларда эстроген ишлаб чиқариши бузилишида  ароматаза  ферменти, ароматаза ферменти фаоллиги, цитохром Р450 миқдорининг пасайганлиги аниқланган ва овариал захира башоратчилари ароматаза  ферменти  ФСГ, ингибин В, АМГга нисбатан диагностик аҳамияти юқори эканлиги  исботланганлигини ҳисобга олиниши ривожланиши мумкин бўлган асоратларнинг камайтириш имкониятини беради.
Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат:тухумдон эрта етишмовчилиги мавжуд аёлларда эстроген ишлаб чиқариши бузилишида  ароматаза  ферменти, ароматаза ферменти фаоллиги, цитохром Р450  миқдорининг пасайганлиги аниқланган ва овариал захира башоратчилари  ароматаза  ферменти, ФСГ, ингибин В, АМГга нисбатан диагностик аҳамияти юқори эканлиги  исботланганлиги: беморнинг поликлиникага ташрифларини ўртача 3 кунга қисқартириб, тўлов миқдорини 300000 сўмга камайтирган (Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиалининг прейскурантига кўра қабулхонадаги қамровли кўрув 1 кунга ўртача 100.000 сўмни ташкил қилади); қамровли кўрувлар сонининг бир неча кунга қисқартирилиши ҳисобига дори-дармон кам талаб этилган (1 кунга ўртача 120 000 сўм дори воситалари сарфланади); Хулоса: тавсия этилган диагностик маркёрлар бир нафар аёл ҳисобига 300000 сўм маблағларни иқтисод қилиш имконини берган.
учинчи илмий янгилик: тухумдон эрта етишмовчилиги мавжуд аёлларда соматик касалликлар турига қараб фолликулостимуловчи гормон миқдорининг ошганлиги, ароматаза ферменти,  ингибин В кўрсаткичларнинг ишончли пасайганлиги, айниқса антимюллер гормон миқдорининг  тана вазни ошиши билан ишончли пасайиб бориши  аниқланган ва Вобкент туман тиббиёт бирлашмасида  08.04.2023 йилдаги 12-сонли, Бухоро шаҳар 1 сон туғруқхона комплексида 06.04.2023 йилдаги 8-сонли, ҳамда Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиалида 02.04.2023 йилдаги 19-сонли буйруқ асосида амалиётга жорий этилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Олинган илмий-амалий маълумотлар Вобкент туман тиббиёт бирлашмаси бўйича буйруқ (08.04.2023 й.; № 12) Бухоро шаҳар 1 сон туғруқхона комплекси бўйича буйруқ (06.04.2023 й.; № 8) ҳамда Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиали бўйича буйруқ (02.04.2023 й.; № 19)билан амалиётга жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: тухумдон эрта етишмовчилиги мавжуд аёлларда соматик касалликлар турига қараб овариал захира кўрсаткичларнинг ўзига хос ўзгаришлари ва АМГмиқдорининг эса тана вазни ошиши билан пасайиб бориши  аниқланганлиги ўз навбатида мазкур касалларда асоратларнинг камайтириш ҳисобига ижтимоий самарадорликни ошириш имкониятини беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: тухумдон эрта етишмовчилиги мавжуд аёлларда соматик касалликлар турига қараб овариал захира кўрсаткичларнинг ўзига хос ўзгаришлари ва АМГ миқдорининг эса тана вазни ошиши билан пасайиб бориши  аниқланганлиги:беморнингполиклиникага ташрифларини ўртача 3 кунга қисқартириб, тўлов миқдорини 300 000 сўмга камайтирган (Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиалининг прейскурантига кўра қабулхонадаги қамровли кўрув 1 кунга ўртача100.000 сўмни ташкил қилади); қамровли кўрувлар сонининг бир неча кунга қисқартирилиши ҳисобига дори-дармон кам талаб этилган ( 1 кунга ўртача 120 000 сўм дори воситалари сарфланади);
Хулоса: беморнинг поликлиникага ташрифларини ўртача 3 кунга қисқартириб, тўлов миқдорини 300 000 сўмга камайтирган.
тўртинчи илмий янгилик: олинган натижалар асосида тухумдон эрта етишмовчилиги мавжуд аёлларни олиб бориш ва уларнинг ҳаёт сифатини ошириш мақсадида реабилитацион муолажаларни мукаммалаштириш алгоритми ишлаб чиқилган, бу ўз навбатида, асоратлар ривожланиши омилини камайтириб, шифо жараёнини тезлаштирилган ва Вобкент туман тиббиёт бирлашмасида  08.04.2023 йилдаги 12-сонли, Бухоро шаҳар 1 сон туғруқхона комплексида 06.04.2023 йилдаги 8-сонли, ҳамда Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиалида 02.04.2023 йилдаги 19-сонли буйруқ асосида амалиётга жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: тухумдон эрта етишмовчилиги мавжуд аёлларни олиб бориш ва уларнинг ижтимоий мослашувини ошириш мақсадида реабилитацион муолажаларни мукаммалаштириш алгоритми ишлаб чиқилган бўлиб, улар ўз навбатида, ривожланиш эҳтимоли юқори бўлган ҳаётга хавф туғдирувчи асоратларни олдини олиш имконини беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: тухумдон эрта етишмовчилиги мавжуд аёлларни олиб бориш ва уларнинг ижтимоий мослашувини ошириш мақсадида реабилитацион муолажаларни мукаммалаштириш алгоритми ишлаб чиқилганлиги ривожланиш эҳтимоли юқори бўлган ҳаётга хавф туғдирувчи асоратларни олдини олиш ҳисобига беморнинг поликлиникага ташрифларини ўртача 3,0 кунга қисқартириб, 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 1 758 000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 350000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган.
Хулоса: Тухумдон эрта етишмовчилиги мавжуд аёлларни реабилитацион муолажаларни мукаммалаштириш алгоритми ишлаб чиқилган бўлиб, унинг даволаниш жараёни амалиётига жорий қилиниши ёрдамчи репродуктив технологияларни бажармаслик ҳисобига 1 758 000 сўм сарф харажатлар маблағларини тежаш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish