Sayt test rejimida ishlamoqda

Ғайбуллаева Мадина Фурқатовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Нўхат навларини ўсиши, ривожланиши ва дон ҳосилдорлигига уруғларни экиш муддатлари ва минерал ўғитлар билан озиқлантириш меъёрларининг таъсири (Фарғона вилоятининг оч тусли бўз тупроқлари шароитида)”, 06.01.08 – Ўсимликшунослик (Қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/Qx.351.
Илмий раҳбар: Назаров Мамадали, қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат универсети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Дон ва дуккакли экинлар илмий−тадқиқот институти, PhD.05/31.03.2023.Qx.159.01.
Расмий оппонентлар: Бобомирзаев Пирназар Хурсанович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Миршарипова Гулжахон Камаловна, қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўсимликлар генетик ресурслари илмий-тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Фарғона вилоятининг оч тусли бўз тупроқлари шароитида нўхат экинидан юқори ва сифатли ҳосил етиштиришда мақбул экиш муддатлари ва экиш муддатларига боғлиқ ҳолда минерал ўғитларга бўлган талабини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
навларидан юқори ва сифатли ҳосил етиштиришда мақбул экиш муддатлари ва минерал ўғитлар билан озиқлантириш меъёрлари илмий ва амалий жиҳатдан асосланган;
Нўхат навлари уруғларини 1-март муддатида экиш 15-феврал муддатида экилганга нисбатан кўчатларни униб чиқишини 26,6-27,3 дона/пм, амал даври охирида хақиқий кўчат қалинлигини 28,6-29,1 дона/пм га, 15-март муддатида экилганга нисбатан 6,0-6,7 дона/пм гача, амал даври охирида хақиқий кўчат қалинлигини 6,9-7,2 дона/пм гача юқори бўлиши аниқланган;
Нўхат навларининг илдиз тизимида юқори миқдорда Rhizobium тугунак бактерияларнинг ривожланиши уруғлар 1-март муддатида экилиб, ўсув даврида маъданли ўғитларнинг N45P90K60 кг/га меъёрлари қўлланилганда кузатилиб, уруғлар 15-феврал ва 15-март муддатларида экилиб, маъданли ўғитларнинг турли меъёрлари қўлланилганга нисбатан 13,5-14,8 дона/туп гача юқори бўлиши исботланган;
Нўхат навлари уруғларини 1-март муддатида экиш 15-феврал ва 15-март муддатларида экишга нисбатан поя баландлиги 1000 дона дон вазни 39,0-50,0 г гача, дон ҳосили 4,3-4,9 ц/га гача юқори бўлиши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Фарғона вилоятининг оч тусли бўз тупроқлари шароитида нўхат навларидан юқори ва сифатли дон ҳосили етиштиришда мақбул экиш муддати ва маъданли ўғитлар билан озиқлантириш меъёрларини ишлаб чиқиш бўйича олиб борилган тадқиқот илмий натижалари асосида:
дончиликка ихтисослашган фермер хўжаликлари учун «Фарғона вилояти шароитида нўхат етиштириш технологияси» номли тавсиянома ишлаб чиқилган. (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2023-йил 21-августдаги 07/34-05/4166–сон маълумотномаси). Мазкур тавсиянома бугунги кунда фермер хўжаликларида нўхатнинг “Зумрад” ва “Полвон” навларидан юқори ва сифатли дон ҳосили етиштиришда муҳим кўрсатма бўлиб хизмат қилмоқда;
нўхатнинг “Зумрад” ва “Полвон” навларини экиш муддатлари ва маъданли ўғитлар билан озиқлантириш меъёрлари ишлаб чиқариш шароитида Фарғона туманида жойлашган “Чимён Шухрати” фермер хўжалигида 3,3 гектар, “Юқори арча ўрикзор” фермер хўжалигида 4,0 гектар, “Содиқжон-Соҳибжон” фермер хўжалигида 3,4 гектар, “Пахтабой агро инвест” фермер хўжалигида 3,6 гектар, “Шукуров Абдувоҳид замини” фермер хўжалигида 4,5 гектар, “Чимён бўстони” фермер хўжалигида 4,4 гектар, “Миндон Камолбойвачча” фермер хўжалигида 3,5 гектар, “Мамажонзиё-Жавоҳирбек” фермер хўжалигида 3,7 гектар, “Нишонбой” фермер хўжалигида 3,4 гектар, “Махкамбой-Жахонгир” фермер хўжалигида 3,8 гектар, “Файзли Нематжон” фермер хўжалигида 4,0 гектар, туман бўйича жами 41,6 гектар майдонга жорий қилинган. (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2023 йил 21 августдаги 07/34-05/4166–сон маълумотномаси). Натижада нўхат навлари уруғларни 1-март муддатида экиб, ўсув даврида маъданли ўғитларнинг N45P90K60 кг/га меъёрлари билан озиқлантирилган майдонлардан юқори самарадорликка эришилган;
нўхатнинг “Зумрад” ва “Полвон” навлари уруғлари 1-март муддатида экилиб, ўсув даврида маъданли ўғитларнинг N45P90K60 кг/га меъёрлари билан озиқлантириш технологияси Фарғона туманига жорий этилган. (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2023 йил 21 августдаги 07/34-05/4166–сон маълумотномаси). Натижада ушбу технологияни қўллаш ҳисобида ҳар гектар майдондан “Зумрад” навида 27,3 ц/га, “Полвон” навида 28,1 ц/га дон ҳосили етиштирилганлиги аниқланиб, “Зумрад” навидан 142,5%, “Полвон” навидан 154,3% рентабелликка эришилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish