Sayt test rejimida ishlamoqda

Рахманова Лайло Абдурахмановнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Тошкент воҳаси майда кавш қайтарувчи ҳайвонларининг гелминтлар фаунаси ва унинг шаклланиш йўллари», 03.00.06 – Зоология (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/B740.
Илмий раҳбар: Акрамова Фируза Джалалиддиновна, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Ўзбекистон миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, PhD.03/30.06.2021.B.05.06.
Расмий оппонентлар: Дадаев Сайдулла, биология фанлари доктори, профессор; Кожевникова Алевтина Григоревна, биология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Тошкент воҳаси майда кавш қайтарувчи ҳайвонлар гелминтларининг турлар хилма-хиллигини аниқлаш ва гелминтлар фаунасининг шаклланиш йўлларини очиб бериш ҳамда гелминтлар сонини бошқаришининг назарий асосларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Тошкент воҳаси майда кавш қайтарувчи ҳайвонлар гелминтларининг замонавий турлар хилма-хиллиги 50 тур: Cестода – 9 тур, Трематода – 7 тур ва Нематода синфлари вакиллари – 34 турдан иборат болиб эканлиги аниқланган;
гелминтлар фаунасининг асосини 34 тур нематодалар ташкил этиб, улардан 26 тури моноксен ва 8 тури гетероксен гуруҳларига тегишли эканлиги аниқланган;
муайян табиий-экологик шароитда гелминтлар ва хўжайинларининг биосенотик муносабатларига боғлиқ ҳолатда тадқиқ этилган воҳада кавш қайтарувчи ҳайвонлар гелминтлари фаунасининг шаклланиш йўллари очиб берилган;
таксономик жиҳатдан кавш қайтарувчи ҳайвонларда аниқланган гелминт турлари 30 авлод ва 11 оилага мансублиги асосланган;
Тошкент воҳаси майда кавш қайтарувчи ҳайвонлар гелминтлари гетероксен шаклларининг ҳаёт циклларида қатор умуртқасизлар иштирокида амалга ошиши асосланган;
гелминтлар вертикал кенгликлар бўйича ландшафтларда тарқалиши хусусиятлари таҳлил этилган ва паразитларнинг энг бой фаунаси (43 турдан иборат) текислик ҳудудига тўғри келиши эканлиги аниқланган;
қўй ва эчкилар гелминтозлари профилактикасининг экологик ва эпизоотологик ёллари асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тошкент воҳаси майда кавш қайтарувчи ҳайвонларнинг гелминтлар фаунаси ва унинг шаклланиш йўллари  бўйича олинган илмий натижалар асосида:
майда кавш қайтарувчи ҳайвонларнинг гелминтлар фаунаси ва унинг шаклланиш йўлларига оид олинган илмий натижалар олий ўқув юртлари биология ва экология ёналишлари талабалари учун ишлаб чиқилган “Биология асослари (Зоология) фанидан амалий машғулотлар” ўқув қўлланмасига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 4 октябрдаги 02/01-01-48-сон маълумотномаси; Гувоҳнома, №531-087) Натижада, талабаларга гелминтологик тадқиқотлар бўйича амалий кўникмаларга эга бўлиш имкони яратилган ва таълим сифатини ошириш имконини берган;
майда кавш қайтарувчи ҳайвонларнинг ошқозон-ичак тизимида кенг тарқалган стронгилидозларига қарши МС-Албанзен 10% Орал суспензия (Ҳиндистон) препаратларини қўллаш бўйича амалий тавсиялар Тошкент вилоятининг Охангарон, Бўстонлиқ ва Паркент туманларидаги фермер хўжаликлари амалиётига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2022 йил 7 октябрдаги 04/23-2051-сон маълумотномаси). Натижада, майда кавш қайтарувчи ҳайвонларнинг стронгилидозларини олдини олиш тадбирлари ўтказишнинг мақбул муддатлари тавсия этилган ва паразит нематодалар билан зарарланиш ҳавфини камайтириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish