Sayt test rejimida ishlamoqda

Салихов Фарид Салохиддиновичнинг
фан доктори (DSc) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Шимолий Помирнинг кечки палеозой ва эрта мезозой вулканоген-чўкинди ҳосилаларининг лито- ва маъдан генезиси», 04.00.01 – Умумий ва минтақавий геология (геология-минералогия фанлари).
Илмий маслаҳатчи: Саидов Мирзо Сухбатуллоевич, геология-минералогия фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Тожикистон Республикаси Геодезия ва ерни бошқариш давлат қўмитасининг илмий-тадқиқот маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Геология ва геофизика институти, DSc.24/30.10.2020.GM.125.01.
Расмий оппонентлар: Миркамалов Рустам Хамзаевич, геология-минералогия фанлари доктори; Шоймуротов Тўйчи Халикулович, геология-минералогия фанлари доктори; Пирназаров Мажид Махкамович, геология-минералогия фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Шимолий Помир перм - триас мажмуасининг вулканоген-чўкинди ётқизиқларида лито- ва маъдан генезисини илмий жиҳатдан асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
чўкинди, вулканоген-чўкинди ва инфильтрацион (эпигенетик) келиб чиқиш табиатига эга бўлган фойдали қазилмаларнинг ҳосил бўлиш шароитлари ва тарқалиш қонуниятлари аниқланган;
биринчи марта Қирғизистон Республикаси (Олойорти тизмаси) худудида перм-триас ёшидаги хамтармин свитси ётқизиқларида миснинг стратиморф намоёнларининг фациал-палеогеографик ҳосил бўлиш шароити ва қидирув омиллари аниқланган;
ўрта-кечки перм ва ўрта-кечки триасга хос бўлган вулқон фаоллигининг юқори даражалиги, чўкинди тўпланишининг кетма-кетлиги ва оралиқ суърати юқорилиги билан тавсифланган,  оддий ва анъанавий қурилмалардан бутунлай фарқланувчи вулканоген-чўкинди жараёнида мис тўпланишининг модели ишлаб чиқилган;
биринчи марта юқори перм ётқизиқларининг (кафтармол свитаси) кўмирдорлик белгилари аниқланган ва триасда (зюрюзамин свитаси) кўмир тўпланиш қонуниятлари асосланган;
кечки перм ёшидаги шакарсев свитасида туз- ва гипс тўпланиш шароитлари аниқланган;
биринчи марта иоллихар туркумидаги туфоген жинсларининг цеолитдорлиги аниқланган ва цеолитнинг табиий сорбентларини саноатда қўллаш истиқболлари баҳоланган;
зюрюзамин свитасининг вулқон жинслари ва туфларида декоратив кварц-хальцедон ҳосилалари ва дарахт бўйича псевдоморфлари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Шимолий Помирнинг кечки палеозой ва эрта мезозой вулканоген-чўкинди ҳосилаларининг лито- ва маъдан генезиси бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Шимолий Помирнинг перм ва триас давридаги турли даражадаги стратиграфик бирликларнинг таркиби, чегаралари ва ҳажмлари Тожикистон Республикаси Геология Бош бошқармаси амалиётига жорий қилинган (Тожикистон Республикаси Геология Бош бошқармасининг 2023 йил 23 октябрдаги 12-981-сонли маълумотномаси). Натижада, геологик хариталаш ишларида аниқланган янги стартиграфик бирликларни қўллаш имкони яратилган;
асосий металлогеник даврларда аниқланган: перм учун - мис, цеолитлар, гипс, тош тузи, барит, целестин, кўмир, триас учун - кўмир, каолин гиллари, декоратив тошлар, темир маъданларининг истиқболли турлари Тожикистон Республикаси Геология Бош бошқармаси фаолиятига жорий қилинган (Тожикистон Республикаси Геология Бош бошқармасининг 2023 йил 23 октябрдаги 12-981-сонли маълумотномаси). Натижада, ушбу ҳудудда кўрсатилган фойдали қазилмалар учун геологик қидирув ва разведка ишларини самарали режалаштириш имконини берган;
перм-триас ётқизиқларининг минерагенияси ва геокимёси Тожикистон Республикаси Геология Бош бошқармаси фаолиятига жорий қилинган  (Тожикистон Республикаси Геология Бош бошқармасининг 2023 йил 23 октябрдаги 12-981-сонли маълумотномаси). Натижада, башоратли металлогеник, қидирув ва разведка ишлари учун биринчи галдаги объектларни аниқлаш жараёнига жалб этиш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish