Sayt test rejimida ishlamoqda

Сейтбаев Рауаж Сарсенбаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Қорақалпоғистон шароитида кунгабоқарни оддий ва мураккаб дурагайлашдан қурғоқчиликка бардошли бошланғич ашёларни яратиш”, 06.01.05 – Селекция ва уруғчилик (Қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.4.PhD/Qx408.
Илмий раҳбар: Айтжанов Бахıътжан Узакбаевич, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоғистон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қорақалпоғистон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти, PhD.05/29.08.2023.Qx.172.01.
Расмий оппонентлар: Жураев Диёр Турдиқулович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, катта илмий ходим; Луков Мамадали Кудратович, қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўсимликлар генетик ресурслари илмий-тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Қорақалпоғистон шароитида кунгабоқарни оддий ва мураккаб чатиштиришдан олинган дурагай авлодларининг таҳлиллари асосида эртапишар, серҳосил ва мойдорлиги юқори белгиларини мужассамлаштирган сув танқислигига бардошли бошланғич ашёлар яратиш ва амалий селекция ишларига тавсия этишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор кунгабоқарнинг турли суғориш схемасида оддий ва мураккаб дурагайларни морфо-физиологик ва асосий қимматли-хўжалик белгиларининг ирсийланиши ва ўзгарувчанлиги аниқланган;
сув танқислиги шароитида кунгабоқар дурагай ўсимликлари баргларидаги умумий сув миқдори, сув ушлаш хусусияти, транспирация жадаллиги, барг оғизчалар сони, барглар юзасининг сатҳи ва умумий илдиз вазни каби белгиларнинг физиологик мослашувчанлиги исботланган;
кунгабоқарни оддий ва мураккаб дурагайлаш услублари асосида яратилган янги бошланғич ашёларининг илдиз вазни билан маҳсулдорлик, ўсимликлар бўйи, саватчалар диаметри ва умумий барглар сатҳи белгиларининг орасидаги ҳамда уруғларнинг мойдорлиги билан саватчалар диаметри ва умумий барглар сатҳи белгилари орасидаги корреляцион боғлиқликлари аниқланган ва белгиларнинг генетик ўзгарувчанлигига эга юқори авлод дурагайлари ажратиб олинган;
изланишлар асосида ажратиб олинган тезпишарлик, маҳсулдорлик ва мойдорлик белгилари мужассамлашган оддий дурагайлардан Ғ3 (С-Алстор х КК-1) ва Ғ3 (Сор Голлипс х КК-1) оилалари, мураккаб дурагайлардан Ғ3 [Ғ1(Жант лоwер х КК-1) х (Ғ1(Ак-12/95 х КК-1)] ва Ғ3 [Ғ1(Сор Голлипс х КК-1) х (Ғ1(Телс х КК-1)] оилаларидан ўсимликлар бўйи 136 сантиметргача, барглар сони 34 тадан кўп, мойдорлиги 52 фоиздан юқори тезпишарлиги 70 кунгача бўлган янги оилалар амалий селекцияда бошланғич ашё сифатида тавсия этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Кунгабоқарнинг маҳаллий ва хорижий навларини оддий ва мураккаб чатиштириш орқали олинган дурагайларни умумий сув миқдори билан оптимал таъминланганлик ҳамда моделлаштирилган қурғоқчилик муҳитларда ўрганиб, қурғоқчиликка бардошли янги селексион ашё яратишдаги аҳамияти бўйича олинган натижалар асосида:
сув миқдори оптимал таʼминланганлик ва моделлаштирилган қурғоқчилик муҳитларда олиб борилган тадқиқотлар асосида қурғоқчиликка бардошли янги селексион ашёлар яратилган ҳамда Қорақалпоғистон деҳқончилик институтининг тажриба хўжалигида 1,0 гектар майдонда жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2023 йил 15 майдаги 01/01-1745-сонли маълумотномаси). Натижада мураккаб дурагай ўсимликларда мойдорлиги оддий дурагайларга нисбатан ижобий ҳолатда, яъни 3 та мураккаб дурагайларда 53 фоиздан юқори Ф2 [Ф1(Жант лоwер х КК-1) х Ф1 (Ак-12/95 х КК-1)] комбинациясида 19,6 фоиз, Ф2 [Ф1(С-НС-Ҳ-2011г. х КК-1) х Ф1 (С-Алъстор х КК-1)] дурагайда 10,3 фоиз ҳамда Ф2 [Ф1(Сор Голлипс х КК-1) х Ф1(Телъс х КК-1)] дурагай авлодда 17,5 фоиз ўсимликлар танлаб олинган;
кунгабоқарни мураккаб дурагайлашдан олинган сув танқислиги шароитида серҳосил, янги ирсий асосга эга генотиплар Қорақалпоғистон деҳқончилик институтининг тажриба хўжалигида 0,5 гектар майдонда жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2023 йил 15 майдаги 01/01-1745-сонли маълумотномаси). Натижада ноёб авлодлардан тезпишар, маҳсулдор ва юқори мойдор тизмалар генетик-селексион тадқиқотларда бошланғич манбалар сифатида янги нав яратишда фойдаланилмоқда;
кунгабоқарни маҳаллий ва хорижий навларини оддий ва мураккаб чатиштиришдан янги селексион ашёлар яратилган ва Қорақалпоғистон деҳқончилик институтининг тажриба хўжалигида 1,0 гектар майдонда жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2023 йил 15 майдаги 01/01-1745-сонли маълумотномаси). Натижада оддий дурагайлардан Ф3 (С-Алстор х КК-1) ва Ф3 (Сор Голлипс х КК-1) оилалари, мураккаб дурагайлардан эса Ф3[Ф1(Жант лоwер х КК-1) х (Ф1(Ак-12/95 х КК-1)] ва Ф3 [Ф1(Сор Голлипс х КК-1) х (Ф1(Телс х КК-1)] оилаларидан ўсимликлар бўйи 136 сантиметргача, барглар сони 34 тадан кўп, илдиз вазни ва маҳсулдорлиги ижобий, мойдорлиги 52 фоиздан юқори тезпишарлиги 75 кунгача бўлган янги оилалар селексионерлар учун бошланғич ашё сифатида тавсия этилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish