Sayt test rejimida ishlamoqda

Худайназарова Нилуфар Эшмуратовнанинг
фалсафа доктори (PhD) Диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Тухум йўналишидаги товуқлар постнатал онтогенезида оёқ суякларининг морфологик ва механик-кимёвий хусусиятлари”, 16.00.02 - Ҳайвонлар патологияси, онкологияси ва морфологияси. Ветеринар акушерлиги ва ҳайвонлар репродукцияси биотехникаси (ветеринария фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.3.PhD/V95
Илмий раҳбар: Дилмуродов Насриддин Бабакулович, ветеринария фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат ветеринария медитсинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат ветеринария медитсинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети, DSc.06/30.12.2019.V.12.01.
Расмий оппонентлар: Даминов Асадулло Сувонович, ветеринария фанлари доктори, профессор; Турсагатов Жахонгир Маматович, ветеринария фанлари номзоди.
Етакчи ташкилот: Ветеринария илмий-тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади тухум йўналишидаги товуқлар постнатал онтогенезининг турли физиологик босқичларида олдинги (қанот) ва орқа оёқ суякларининг макроанатомик, микроанатомик ўлчамлари, кимёвий таркиби ҳамда механик кўрсаткичларининг ўзгариш динамикасини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор тухум йўналишидаги товуқлар олдинги (қанот) ва орқа оёқ суякларининг макроанатомик кўрсаткичларини постнатал онтогенезнинг 168 кунлигига қадар жадал кўтарилиши аниқланган;
тухум йўналишидаги товуқлар постнатал онтогенезида олдинги (қанот) ва орқа оёқ стилоподий суякларининг микроанатомик кўрсаткичларидаги тафовутлар исботланган;
олдинги (қанот) ва орқа оёқ суяклари макро- ва микроанатомик ўлчамларининг ўсиш коэффициенти товуқлар постнатал ривожланишининг 168 кунлигига қадар юқори бўлиши аниқланган;
тухум йўналишидаги товуқлар стилоподий суяклари таркибидаги кул, умумий органик модда, Са, Р, Мг, Фе, На, К, Ал, Зн, Мн миқдорининг ўзгариш хусусиятлари асосланган;
стилоподий суякларини синдирувчи максимал куч ҳамда мустаҳкамлик чегараси тухум йўналишидаги товуқлар постнатал онтогенезининг дастлабки босқичларида юқорилиги аниқланган;
тухум йўналишидаги товуқлар олдинги (қанот) ва орқа оёқ суякларининг макро-микроанатомик, кимёвий ва механик кўрсаткичларини постнатал онтогенезнинг турли босқичларида ўзгариш хусусиятлари бўйича услубий тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тухум йўналишидаги товуқлар постнатал онтогенезида оёқ суякларининг морфологик ва механик-кимёвий хусусиятлари бўйича олиб борилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
«Тухум йўналишидаги товуқларнинг оёқ суяклари постнатал морфогенезининг хусусиятлари» бўйича методик тавсиянома тасдиқланган ва  ветеринария амалиётига жорий этилган (Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг 2023 йил 30 ноябрдаги 02/23-524-сон маълумотномаси). Ушбу тавсияларнинг қўлланилиши натижасида тухум йўналишидаги паррандалар биологияси бўйича мавжуд маълумотларни бойитиш, таянч-ҳаракат тизимининг постнатал онтогенездаги ривожланиш қонуниятлари, уларнинг морфологик хусусиятларини аниқлаш имконини берган;
илмий тадқиқотлар натижасида тухум йўналишидаги товуқлар биологияси ва суякларнинг постнатал тараққиётидаги ўзгаришларини тадқиқ этиш бўйича илмий асосланган хулосалар олинган ва тадқиқотларнинг ушбу хулосалари Ветеринария ва чорвачилик соҳаларида мутахассислар тайёрланаётган Олий таълим муассасаларида «Ҳайвонлар анатомияси», «Ҳайвонлар морфологияси» фанларининг «паррандалар анатомияси» бўлимини ўрганишда ўқув жараёнига жорий этилган (Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг 2023 йил 30 ноябрдаги 02/23-524-сон маълумотномаси). Натижада «паррандалар анатомияси» бўлими бўйича ўқув маълумотларини бойитиш ҳамда талабаларнинг билим ва кўникмаларини оширишга эришилган;
Тухум йўналишидаги товуқларнинг таянч-ҳаракат тизимидаги морфофункционал ўзгаришлар ҳамда уларнинг постнатал онтогенездаги турли физиологик босқичларида кечадиган «қалтис» даврлари  (16, 120, 168, 280 кунлик) аниқланган. Олинган натижалар Қашқадарё вилояти Шахрисабз тумани «Оқ сарой» паррандачилик хусусий корхонасига жорий этилган (Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг 2023 йил 30 ноябрдаги 02/23-524-сон маълумотномаси). Натижада паррандаларнинг постнатал онтогенездаги турли физиологик босқичларида кечадиган «қалтис» даврларини  ҳисобга олган ҳолда озиқлантиришни ташкил этиш орқали уларда тухум маҳсулдорлигининг ошишига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish