Sayt test rejimida ishlamoqda

Исмаилов Камолитдин Саидахмадовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Замонавий ўзбек ҳужжатли киносида филм-портрет жанри”, 17.00.03 – Кино санъати. Телевидение (санъатшунослик фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.4.PhD/San97.
Илмий раҳбар: Тешабаев Жўра Тешабаевич, санъатшунослик фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Санъатшунослик институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Санъатшунослик институти, DSc.02/30.12.2019.San.51.01.
Расмий оппонентлар: Хамидова Марфуа Азизовна, санъатшунослик фанлари доктори, профессор; Юлдашев Элдар Садикович, санъатшунослик фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Давлат санъат ва маданият институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади замонавий ҳужжатли кинода портрет жанри ривожининг асосий йўналишлари ва хусусиятларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўзбек ҳужжатли киносида жанр ва йўналишларнинг ўзаро синтезлашуви натижасида филм-портретларда модернизм, глобаллашув, гибридлашув каби тенденсиялар ривож топгани далилланган;
филмларда қаҳрамон образини яратишда актёрлар ижроси ва реконструксия усулидаги аудиовизуал ифодавий воситалардан фойдаланилаётгани боис докудрама жанрига хос бадиий услублар шакллангани асосланган;
портрет филмлардаги тасвирий ифодаларда бадиий кинога хос ёруғлик ва композицион ечимлар, рамзий метафорик топилмалар акс этаётгани сабабли поетик йўналишдаги ҳужжатли филмлар юзага келгани аниқланган;
филмлар яратилишида филм-монолог, филм-хотира, филм-тадқиқот каби кичик турдаги жанрларнинг ҳамда кадр орти матни, кинокузатиш, архив материаллари, инссенировка, компютер анимацияси каби усул ва воситаларнинг синтези жараёнида “эклектика” йўналишидаги экспериментал жанрлар ривожлангани асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Замонавий ўзбек ҳужжатли киносида филм-портрет жанри мавзусида олиб борилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
ўзбек ҳужжатли киносида жанр ва йўналишларнинг ўзаро синтезлашуви натижасида филм-портретларда модернизм, глобаллашув, гибридлашув каби тенденсиялар ривож топгани далиллангани билан боғлиқ хулосалардан Республика “Ҳужжатли ва хроникал филмлар киностудияси” ДУК томонидан ишланган “Матонат” ҳамда “Риштон-гўзаллик ва қудрат маскани” ҳужжатли филмлари ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон кинематография агентлиги “Ҳужжатли ва хроникал филмлар киностудияси”нинг 2019 йил 1 июлдаги 01-15/151-сон маълумотномаси). Натижада илмий-назарий хулосалар филмларнинг маънавий-тарбиявий хусусиятини оширишга хизмат қилган;
филмлар яратилишида филм-монолог, филм-хотира, филм-тадқиқот каби кичик турдаги жанрларнинг ҳамда кадр орти матни, кинокузатиш, инссенировка, архив материаллари, компютер графикаси каби усул ва воситаларнинг синтези жараёнида “эклектика” йўналишидаги экспериментал жанрлар ривожлангани асослангани билан боғлиқ хулосалардан Республика “Ҳужжатли ва хроникал филмлар киностудияси” ДУК томонидан ишланган “Матонат” ҳамда “Риштон-гўзаллик ва қудрат маскани” ҳужжатли филмлари ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон кинематография агентлиги “Ҳужжатли ва хроникал филмлар киностудияси”нинг 2022 йил 6 декабрдаги 01-15/155-сон маълумотномаси). Натижалар тасвирий ифодаларнинг бадиий яхлитлигига, мавзуларни таъсирли очиб беришига хизмат қилган;
портрет филмлардаги тасвирий ифодаларда бадиий кинога хос ёруғлик ва композицион ечимлар, рамзий метафорик топилмалар акс этаётгани сабабли поетик йўналишдаги ҳужжатли филмлар юзага келгани аниқлангани ва филмларда қаҳрамон образини яратишда актёрлар ижроси ва реконструксия усулидаги аудиовизуал ифодавий воситалардан фойдаланилаётгани боис докудрама жанрига хос бадиий услублар шакллангани асослангани борасида олинган илмий натижалардан “Ўзбекистон тарихи” телеканали томонидан ишланган “Тасмаларда муҳрланган тарих” телекўрсатуви ссенарийсини шакллантиришда ва кўрсатувни тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон телерадиокомпанияси “Ўзбекистон тарихи” телеканалининг 2022 йил 19 апрелдаги 06-28-718-сон маълумотномаси). Натижалар телекўрсатув мавзусининг атрофлича ёритилишига, томошабинларнинг тарихий манбалар ва ҳужжатли филмлар тарихига оид маълумотлар билан кенгроқ танишишига хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish