Sayt test rejimida ishlamoqda

Барлибоева Ситора Комилжон қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
 “Ўзбек тилидаги сиёсий матнларда коммуникатив стратегия ва тактика: лингвопрагматик ёндашув”, 10.00.01 – Ўзбек тили (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.1.PhD/Fil1538.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбек тили, адабиёти ва фолклори институти.
Илмий маслаҳатчи: Лутфуллаева Дурдона Эсоновна, филология фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: ЎзР Фа Ўзбек тили, адабиёти ва фолклори институти, ДСc.02/30.12.2019.Фил.46.03 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Муҳаммаджон Ҳакимов, филология фанлари доктори, профессор; Наргиза Ахмедова, филология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўзбек тилидаги сиёсий мулоқот матнларида танланадиган коммуникатив стратегия ва тактикаларни аниқлаш ҳамда  лингвопрагматик хусусиятларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўзбек тилидаги сиёсий матнлар мисолида сиёсий мулоқот жараёнида қўлланиладиган коммуникатив стратегия турлари, хусусан, “ўзини намоён қилиш”, “обрўсизлантириш”, “обрўсизлантиришдан ҳимояланиш”, “ишонтириш” орқали адресатларга вербал, новербал, медиа, воситалар билан мақсадли нутқий таъсир кўрсатиш  хусусияти очиб берилган;
ўзбек тилидаги сиёсий мулоқот матнларида қўлланган коммуникатив тактиканинг “илтифот”, “мақтов”, “қаҳрамонлаштириш”, “ахборот ва талқин” каби турларининг сиёсий мулоқот матнларида қўлланиши, нутқий мулоқотдаги сиёсий-ижтимоий интенсионал моҳияти очиб берилган;
ўзбек сиёсатчиларини нутқида “ўзини намоён қилиш”, “обрўсизлантириш”, “обрўсизлантиришдан ҳимояланиш”, “ишонтириш” коммуникатив стратегиялардан фойдаланишнинг индивидуал хусусиятлари аниқланиб, уларнинг мулоқот жараёнида коммуникатив стратегия ва тактика турларидан самарали ва тўғри фойдаланилишига баҳо берилган;
сиёсий мулоқотнинг самарадорлигига эришиш, сиёсатчининг коммуникатив мақсадига етиши, нафақат тил бирликларидан тўғри фойдаланиш, балки нутқнинг интонацион ҳамда новербал воситалари бўлган “тана тили”, хусусан, қўл, тана, кўз ҳаракатларини ўринли ишлатиш билан ҳам белгиланиши  асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Диссертацияда эришилган илмий натижалар қуйидаги ишларда жорийланган:
ўзбек тилидаги сиёсий матнлар мисолида сиёсий мулоқот жараёнида қўлланиладиган коммуникатив стратегия турлари, хусусан, “ўзини намоён қилиш”, “обрўсизлантириш”, “обрўсизлантиришдан ҳимояланиш”, “ишонтириш” орқали адресатларга вербал, новербал, медиа, воситалар билан мақсадли нутқий таъсир кўрсатиш  хусусияти тадқиқидаги назарий хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Ўзбек тили, адабиёти ва фолклори институтида 2017-2020-йилларда амалга оширилган ОТ-Ф1-78-рақамли “Ҳозирги глобаллашув даврида ўзбек тили, унинг тарихий тараққиёти ва истиқболлари (ўзбек тилининг вазифавий услублари асосида)” мавзусидаги фундаментал лойиҳани амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар ؘАкадемиясининг 2023-йил 18-майдаги 3/1255-1067-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳада ўзбек тилидаги сиёсий мулоқот матнларида қўлланган коммуникатив тактиканинг “илтифот”, “мақтов”, “қаҳрамонлаштириш”, “ахборот ва талқин” каби турларининг сиёсий мулоқот матнларида: қўлланиши, нутқий мулоқотдаги сиёсий-ижтимоий интенсионал моҳияти кўрсатиб берилганидан самарали фойдаланилган;
сиёсий мулоқотнинг самарадорлигига эришиш, сиёсатчининг коммуникатив мақсадига етиши, нафақат тил бирликларидан тўғри фойдаланиш, балки нутқнинг интонацион ҳамда новербал воситалари бўлган “тана тили”, хусусан, қўл, тана, кўз ҳаракатларини ўринли ишлатиш билан ҳам белгиланиши  асослангани бўйича берилган амалий тавсиялардан 2021-2022-йилларда амалга оширилган ИЛ-21071156-рақамли “Антропосентрик тилшунослик терминлари изоҳли луғати”ни тузиш ва нашр қилиш” (луғатнинг мобил иловаси ва веб-сайтини яратиш) инновацион лойиҳани амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академиясининг 2023-йил 18-майдаги 3/1255-1067-сон маълумотномаси). Натижада ўзбек сиёсатчиларини нутқида “ўзини намоён қилиш”, “обрўсизлантириш”, “обрўсизлантиришдан ҳимояланиш”, “ишонтириш” коммуникатив стратегиялардан фойдаланишнинг индивидуал хусусиятлари аниқланиб, уларнинг мулоқот жараёнида коммуникатив стратегия ва тактика турларидан самарали ва тўғри фойдаланилишига баҳо берилган;
ўзбек тилидаги сиёсий мулоқот матнларида қўлланган коммуникатив тактиканинг “илтифот”, “мақтов”, “қаҳрамонлаштириш”, “ахборот ва талқин” каби турларининг сиёсий мулоқот матнларида қўлланиши, нутқий мулоқотдаги сиёсий-ижтимоий интенсионал моҳияти очиб берилганлиги юзасидан хулосалар “Маҳалла” телеканалининг “Минбар” дастурини тайёрлашда сиёсий, ижтимоий хабарларни етказишда ахборот қабул қилувчиларга нутқий таъсир кўрсатиш, дастурга ташриф буюрган сиёсатчилар нутқига тавсиялар ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Маҳалла” телерадиоканали” давлат муассасасининг 2023-йил 16-ноябрдаги 01-12-1144-сон маълумотномаси). Натижада сиёсатчи-суҳбатдошлар нутқи “Ахборот ва талқин”, “Ижтимоий-сиёсий хабарларни етказиш”, “Ҳиссий-таъсир кўрсатишга қаратилган” коммуникатив стратегия ва тактикалар бўйича тузилиб, кўрсатув мазмуни янада бойиган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish