Sayt test rejimida ishlamoqda

Айтбаев Дилшодхужа Темирбаевичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
“Ўзбек тилидаги қўшма гапларда семантик-синтактик асимметрия”, 10.00.01 – Ўзбек тили (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2023.3.DSc/Fil615.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
Илмий маслаҳатчи: Набиева Дилора Абдулҳамидовна, филология фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: ЎзР ФА Ўзбек тили, адабиёт ва фолклори институти, DSc.02/30.12.2019.Fil.46.03.
Расмий оппонентлар: Лутфуллаева Дурдона Эсоновна, филология фанлари доктори, профессор; Ҳакимова Мухайё Каримовна, филология фанлари доктори, доцент; Сапарниёзова Муяссар Юлдошевна, филология фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўзбек тилида қўшма гапларнинг шакл ва мазмун ўртасидаги симметрик ва асимметрик муносабатларни аниқлаш ҳамда асимметрик муносабатнинг юзага келишига сабаб бўлган лингвистик воситаларни белгилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
туркий тилларда ва, хусусан, ўзбек тилида қўшма гапларнинг синтактик алоқага киришадиган ва синтактик алоқага киришмайдиган шаклий ва кўп маъноли мазмуний тузилиш бирликлари аниқланган;
ўзбек тилшунослигида мунозарали бўлган предикат ва унинг гап структурасидаги синтактик мақоми белгиланиб, полипредикатив гапларнинг шакли ва мазмуни ўртасидаги ассимметрикликни белгилашда асос бўлувчи модаллик, интонация, синтактик омонимия, синтактик полисемия, синтактик синонимия ҳамда қўшма гап қисмларини боғловчи воситалар сингари таянч белгилар аниқланган;
туркийшуносликда ва ўзбек тилшунослигида полипредикатив гапларнинг узвлари алоқасига кўра зич, ярим зич, ва суст алоқали полипредикативлик тасниф асослари сифатида аниқланиб, уюшиқ бўлакли, ажратилган бўлакли, номинализациялашган бирликлар қатнашган қўшма гапларда ҳамда турли мазмуний ўрамлар қатнашган қўшма гапларда пропозициянинг ифодаланиши очиб берилган;
қўшма гапларда диктум ва модуснинг ифодаланиши ҳамда уларнинг полипредикатив гаплардаги синтактик-семантик муносабатларга, яъни қўшма гапларда асимметрик дуализмнинг сўзловчи интенсиясига мувофиқ юзага келишига сабаб бўлиши далилланган;
полипредикатив гапларда семантик-синтактик асимметриянинг юзага келишига сабаб бўлувчи трансформация, бўлакларнинг уюшиши, гап таркибидаги бирликлар  номинализацияси, ажратилган бўлаклар, сифатдош, равишдош ва ҳаракат номи ўрамлари каби омиллар аниқланиб, қўшма гапларда полисемиклик тилдаги тежамлилик тамойили асосида юзага келиши мумкинлиги далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбек тилидаги қўшма гапларда семантик-синтактик асимметрия ҳамда унга олиб келувчи омилларни тадқиқ этиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
туркий тилларда ва, хусусан, ўзбек тилида қўшма гапларнинг синтактик алоқага киришадиган ва синтактик алоқага киришмайдиган шаклий ва полисем мазмуний тузилиш бирликларини аниқлашга қаратилган амалий таклифлардан ва ишнинг назарий хулосаларидан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Маданият ва маърифат” телеканалининг “Тадқиқот” кўрсатувини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Маданият ва маърифат” телеканали давлат муассасасининг 2023-йил 8-августдаги 02-03/82-сон маълумотномаси). Натижада тадқиқотда илгари сурилган назарий фикрлар туркий тилларда ва, хусусан, ўзбек тилида гап мақоми ҳамда унинг шаклий ва мазмуний тузилиш бирликларини аниқлашга қаратилган тадқиқотлар ҳақида асосли ва тизимли хулосалар чиқаришга ёрдам берган;
ўзбек тилшунослигида мунозарали бўлган предикат ва унинг гап структурасидаги синтактик мақоми белгиланиб, полипредикатив гапларнинг шакли ва мазмуни ўртасидаги ассимметрикликни белгилашда асос бўлувчи модаллик, интонация, синтактик омонимия, синтактик полисемия, синтактик синонимия ҳамда қўшма гап қисмларини боғловчи воситалар сингари таянч белгилар аниқланганлиги, туркийшуносликда ва ўзбек тилшунослигида полипредикатив гапларнинг узвлари алоқасига кўра зич, ярим зич, ва суст алоқали полипредикативлик тасниф асослари сифатида аниқланиб, уюшиқ бўлакли, ажратилган бўлакли, номинализациялашган бирликлар қатнашган қўшма гапларда ҳамда турли мазмуний ўрамлар қатнашган қўшма гапларда пропозициянинг ифодаланиши бўйича берилган хулоса ва таклифлардан Ўзбекистон педагогика фанлари илмий-тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиали томонидан 2017–2022-йилларда олиб борилган Ф3-2016-0908165532-рақамли “Қорақалпоқ тилининг янги алфавит ва имло қоидаларига мувофиқ она тили ва адабиётини ривожлантириш методикаси” мавзусидаги фундаментал лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2023-йил 29-августдаги 04-02/3-824-сон маълумотномаси). Натижада тадқиқотда илгари сурилган назарий фикрлар полипредикатив гапларнинг синтактик системадаги ўрнини аниқлашда ва уларни таснифлашда асосли ҳамда тизимли хулосалар чиқаришга ёрдам берган;
қўшма гапларда диктум ва модуснинг ифодаланиши ҳамда уларнинг полипредикатив гаплардаги синтактик-семантик муносабатларга, яъни қўшма гапларда асимметрик дуализмнинг юзага келишига сабаб  бўлишига қаратилган амалий таклифлардан ва ишнинг назарий хулосаларидан Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институти томонидан 2012–2016-йилларда олиб борилган ФА-Ф1-Г003 рақамли “Ҳозирги қорақалпоқ тилида функсионал сўз ясалиши” ва 2012–2014-йилларда олиб борилган   ФА-Ф1-Г007 рақамли “Қорақалпоқ нақл-мақоллари лингвистик тадқиқот обекти сифатида” мавзуларидаги фундаментал лойиҳаларни амалга ошириш жараёнида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академийси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2023-йил 08-августдаги 347/1 ва 346/1-сон маълумотномалари). Натижада мазкур тадқиқотлар қўшма гапларда диктум ва модуснинг ифодаланиши ҳамда уларнинг полипредикатив гаплардаги синтактик-семантик муносабатлар, яъни қўшма гапларда асимметрик дуализмнинг юзага чиқишини яратишга, қўшма гапларда семантик-синтактик асимметрия, асимметрияга олиб келувчи шарт-шароитлар хусусидаги хулосалар билан бойиган;
полипредикатив гапларда семантик-синтактик асимметриянинг юзага келишига сабаб бўлувчи трансформация, бўлакларнинг уюшиши, гап таркибидаги бирликлар  номинализацияси, ажратилган бўлаклар, сифатдош, равишдош ва ҳаракат номи ўрамлари каби омиллар аниқланиб, қўшма гапларда полисемиклик тилдаги тежамлилик тамойили асосида юзага келиши мумкинлиги далилланганлиги бўйича берилган хулоса ва таклифлардан Ўзбекистон педагогика фанлари илмий-тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиали томонидан 2012–2016-йилларда олиб борилган “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури талабларидан келиб чиққан ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси умумий ўрта таълим мактабларида она тили ва адабиёти, таълим бошқа тилларда олиб бориладиган мактабларда қорақалпоқ тилини ўқитишда узвийликни ва узлюксизликни таъминлашнинг илмий-методик асослари” мавзусидаги фундаментал лойиҳани амалга ошириш жараёнида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2023-йил 29-августдаги 04-02/3-824-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа полипредикатив гапларда семантик-синтактик асимметриянинг юзага келишига сабаб бўлувчи омиллар аниқланиши ва бунда тилдаги тежамкорлик тамойилининг мавқейи белгиланиши хусусидаги асосли хулосалар билан бойиган;
туркий тилларда ва, хусусан, ўзбек тилида қўшма гапларнинг синтактик алоқага киришадиган ва синтактик алоқага киришмайдиган шаклий ва полисем мазмуний тузилиш бирликларини аниқлашга қаратилган амалий таклифлардан ва ишнинг назарий хулосаларидан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузуридаги Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш маркази томонидан 2022–2023-йилларда бажарилган “Хизмат кўрсатиш обектлари миллий номлари интерактив элекртон платформасини яратиш” мавзусидаги ва 2022–2023-йилларда олиб борилган “Кимё атамалари изоҳли луғатини яратиш” мавзусидаги фундаментал лойиҳани амалга ошириш жараёнида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2023-йил 25-августдаги 868-сон маълумотномаси). Натижада тадқиқотда илгари сурилган назарий фикрлар полипредикатив гапларда пропозициянинг ифодаланиши, полипредикатив гапларда семантик-синтактик асимметриянинг юзага келишига сабаб бўлувчи омиллар аниқланиб, бунда тилдаги тежамкорлик тамойилининг мавқейи белгиланишининг очиб берилишида, асосли ва тизимли хулосалар чиқаришга ёрдам берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish