Sayt test rejimida ishlamoqda

Шарипов Рустам Хуснитдиновичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Жадид адабиётида янгиланиш, ислоҳот ва мустақиллик учун кураш ғояларининг акс этиши”, 10.00.02 – Ўзбек адабиёти (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2023.2.DSc/Fil613.
Илмий маслаҳатчи: Каримов Наим Фотиҳович, филология фанлари доктори, профессор, академик.
Диссертация бажарилган муассаса: Тошкент давлат шарқшунослик университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/25.08.2021.Fil.01.16.
Расмий оппонентлар: Якубов Исломжон Аҳмеджанович, филология фанлари доктори, профессор; Ғаниев Илҳом Музаффарович, филология фанлари доктори, профессор; Тожибоева Муқаддас, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади жадид адабиётидаги янгиланиш жараёни, маданий, маърифий, адабий, илмий ислоҳотларни ҳамда жадидчиларнинг миллий мустақиллик учун кечган фидокорона курашини уларнинг бадиий, маърифий ва публицистик асарлари воситасида очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
жадидчилик ҳаракати ва жадид адабиёти майдонга келган даврдаги тарихий шароит илк бор шу даврда содир боълган мустамлакачилик сиёсатининг кучайиб бориши, маҳаллий халқни, миллий қадриятларини камситиш, унинг тарихини назар-писанд қилмаслик, диний эътиқодига раҳна солиш, маориф тизимини босқинчилик мафкурасига бўйсундириш каби муҳим сиёсий-ижтимоий воқеалар фонида очиб берилган;
Чўлпоннинг “Доктор Муҳаммадиёр”, “Қурбони жаҳолат” ҳикоялари, “Гўзал Туркистон”, “Шарқ исёни” шерлари, “Туркистонда матбуот” мақоласи, Маҳмудхўжа Беҳбудийнинг “Падаркуш ёхуд ўқимаган боланинг ҳоли”, “Мунозара” асарлари, Ҳамзанинг “Янги саодат ёки миллий роман”, “Ҳақиқат кимда?” ҳикоялари, “Туркистон мухториятина” шери, Фитратнинг “Оила”, “Раҳбари нажот” асарлари, “Ҳинд ихтилолчилари”, “Абулфайзхон”, “Темур сағанаси” драматик асарларида жадид адабиёти томонидан илгари сурилган Туркистон миллий давлатчилик йўлини танлаши зарурлиги, юрт келажагини жаҳолат эмас маърифат белгилаши, илғор ғоялар тарғиботи майдонига айлана бошлаган миллий матбуотнинг ривожланиш йўллари, маориф ислоҳоти, оиланинг келажакда соғлом жамиятни барпо этишдаги роли каби асосий ғоялар мавжудлиги асосланган;
миллий драматургиянинг туғилиши ва шаклланиши ҳамда бу санъат турининг янгиланиш ғояларини кенг тарғиб этувчи минбарга айланишида жадид адабиёти намояндаларининг театр санъати пойдеворини қуриш, янги истиқлолчилик ғояларини ўзида акс эттирган драматик асарларни яратиш, режиссёрлик ва актёрлик маҳоратини ривожлантириш жараёнларида муҳим ўрин тутганлиги исботланган;
янгиланиш ғояларини янада кенгроқ ёйишга хизмат қилган миллий матбуотнинг шаклланишида жадид адабиёти вакилларининг янги газета ва журналларни очишда ғоявий, ижодий ва ташкилий хизматлари муҳим ўрин тутганлиги далилланган;
жадид адибларининг ўз асарларида илгари сурган ғоялари давлат бошқаруви ислоҳотларига доир сиёсий-ҳуқуқий ҳижжатларда ҳам акс этганлиги ҳамда уларнинг бу жараёнда фаол иштирок этганлиги асосланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Жадид адабиётида янгиланиш, ислоҳот ва мустақиллик учун кураш ғояларининг акс этиши боъйича олиб борилган тадқиқотнинг илмий натижалари асосида:
Абдурауф  Фитрат ва Саид Аҳрорийнинг оила маданияти ҳақидаги асарлари таҳлили ва бугунги кунда ҳам долзарблигини йўқотмаган “Оила соғлом жамият пойдевори” ғоясининг адабиётда акс этиши масаласи тадқиқи жараёнида олинган илмий натижа ва хулосалардан 2020-2021-йилларда Оъзбекистон давлат хореография академиясида “Оъзбек миллий рақс санъатини тарғиб этишга бағишланган веб-сайт ва мултимедиа маҳсулотлари (электрон луғатлар) тоъпламини яратиш” мавзусидаги ФЗ-2019081663 рақамли фундаментал лойиҳани бажаришда, хусусан, “Оъзбек фолклор санъати терминларининг қисқача оъзбекча-русча-инглизча-французча изоҳли луғати”ни яратишда фойдаланилган (Оъзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги Оъзбекистон давлат хореография академиясининг 2022-йил 6-июндаги 1/04-22-сон маълумотномаси). Натижада, лойиҳа тадқиқотида илгари сурилган маълумотлар жадид ёзувчилари томонидан тайёрланган бир қатор луғатлар, шунингдек оъзбек фолклор санъати юзасидан баён қилинган таҳлилий фикрлар ва янги илмий далиллар билан бойиган;
жадидчилик ҳаракати вужудга келиши омиллари ва жадид адабиётининг ўз даври муҳим ижтимоий-сиёсий масалаларига муносабати, жумладан Туркистон миллий давлатчилик йўлини танлаши зарурлигига оид тадқиқот натижалари ва хулосаларидан Оъзбекистон Республикаси Кинематография агентлиги ҳамда Оъзбекистон Миллий кинематографияни ривожлантириш маркази томонидан 2021-2022-йилларда “Оъзбек миллий киноси кунлари” доирасида Тошкент шаҳри ва вилоятлардаги маданий-маърифий тадбир ва кинонамойишларни оътказишда фойдаланилган (Оъзбекистон миллий кинематографияни ривожлантириш марказининг 2022-йил 7-июндаги М-260-сон маълумотномаси). Натижада, “Авлоний”, “Ибрат”, “Қоъқон шамоли” каби давлат буюртмасига биноан тарихий мавзуда суратга олинган тоълиқ метражли бадиий филмлар намойиши олдидан диссертация хулосалари асосида жадид зиёлилари, уларнинг бадиий-эстетик ва сиёсий-ҳуқуқий қарашлари ҳақидаги маълумотлар томошабинларда оъша тарихий муҳит ҳақида тасаввур ҳосил қилишга хизмат қилган;
жадид адабиётининг шаклланиш манбалари сирасига кирадиган ички ва ташқи омиллар, жумладан ўтмишда яшаб ўтган буюк аллома ва мутафаккирлар, уларнинг маънавий-илмий мероси, шунингдек хорижий манбаларни ўрганиш натижасида олинган илмий натижа ва хулосалардан Тошкент давлат шарқшунослик университетида 2021-2023-йилларда олиб борилган “Европа фондларида сақланаётган, Оъзбекистонда мавжуд боълмаган туркий қоълёзмаларнинг маълумотлар базасини ва “Евротурcологиcа.уз” электрон платформасини яратиш” мавзусидаги ИЗ-2020102832 рақамли инновацион лойиҳани бажаришда, хусусан, “Жадид адабиёти шаклланишида манба боълган асарлар ва уларнинг Европа фондларида сақланаётган қоълёзма нусхалари”ни яратишда фойдаланилган (Тошкент давлат шарқшунослик университетининг 2022-йил 20-июндаги 04-04-01/1293-сон маълумотномаси). Натижада, жадид адабиётининг Европа қоълёзма фондларида сақланаётган манбалар, қоълёзма ва тошбосма нусхалари тоъғрисида батафсил маълумот олишга эришилган;
жадид адабиётининг ёрқин намояндалари Абдулла Авлоний, Исхоқхон Ибрат ва Маҳмудхоъжа Беҳбудий ҳаёти, ижоди, театр санъати пойдеворини қуриш, янги истиқлолчилик ғояларини ўзида акс эттирган драматик асарларни яратиш, маориф ислоҳоти ҳақидаги ғоялари ва амалий ишлари, ижтимоий-сиёсий фаолиятини ўрганиш жараёнида аниқланган янги маълумотлар асосида ишлаб чиқилган хулосалардан “Авлоний”, “Ибрат”, “Маҳмудхоъжа Беҳбудий” номли тарихий филмларни суратга олиш жараёнларида фойдаланилган (Оъзбекистон Республикаси Кинематография агентлигининг 2022-йил 27-июндаги 01-05/08-954-сон маълумотномаси). Натижада, мазкур тарихий филмлар ссенарийларининг илмий – бадиий савияси бойиган;
жадид ёзувчи ва шоирлари ҳаёти ва ижоди, уларнинг миллий матбуот шаклланиши йўлида янги газета ва журналларни очишда ғоявий, ижодий ва ташкилий хизматлари, жадид адабиётида истиқлолчилик ғояларининг акс этиши боъйича олиб борилган тадқиқот натижаларидан 2021-2022-йилларда Оъзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканалининг “Бедорлик”, “Адабий жараён”, “Таълим ва тараққиёт”, “Миллат ва маънавият” эшиттиришларининг ссенарийларини ёзишда фойдаланилган (Оъзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Оъзбекистон” телерадиоканали давлат муассасасининг 2022-йил 6-июндаги 04-36-823-сон маълумотномаси). Натижада, жадид адабиёти намояндаларининг тарихимизда тутган оърни, ҳаёти ва ижодининг мазмун-моҳияти, уларнинг бадиий-эстетик ва сиёсий-ҳуқуқий қарашларига доир хулосалар ушбу эшиттиришларнинг мазмунини бойитиб, бадиий савиясини оширишга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish