Sayt test rejimida ishlamoqda

Мавлонов Темур Анвар ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Жиноят натижасида етказилган мулкий зиённи қоплашни такомиллаштириш”, 12.00.09 – Жиноят процесси. Криминалистика, тезкор-қидирув ҳуқуқ ва суд экспертизаси (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.2.PhD/Yu564.
Илмий раҳбар: Кулматов Шароф Асадович, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси, DSc.31/30.12.2019.Yu.25.02.
Расмий оппонентлар: Раджабова Мавжуда Абдуллаевна, юридик фанлар доктори, профессор; Қўшаев Нурали Маҳмудович, юридик фанлар номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш маркази.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ишни судга қадар юритишда жиноят натижасида етказилган моддий зарарнинг қопланишини таъминлаш механизмини такомиллаштиришга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
жиноят натижасида етказилган моддий зарарнинг қопланишини таъминлашда мол-мулкни хатлаш тўғрисидаги маълумотлардан фойдаланишда Олий суд, Бош прокуратура, Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги, Транспорт вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, Миллий гвардия, Давлат солиқ қўмитаси, Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси, Марказий банк, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспексияси, Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти, Мажбурий ижро бюроси, Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Кичик ҳажмли кемалар инспексиясининг электрон ахборот тизимлари билан “Нотариус” автоматлаштирилган ахборот тизимидаги “Бошқа шахсга ўтказиш тақиқлаб ёки хатлаб қўйилган мол-мулкларнинг электрон маълумотлар банки” ўртасида ўзаро ахборот алмашиниш тизимини йўлга қўйилиши лозимлиги асослантирилган;
гумонланувчи ва айбланувчига тегишли, учинчи шахсларда бўлган мол-мулкка ҳам, башарти иш бўйича иш юритиш давомида ушбу мулк амалда гумонланувчи ёки айбланувчига тегишли деб ҳисоблашга етарли асослар бўлса, тақиқ солиниши мумкинлиги ва ушбу мол-мулк кейинчалик фуқаровий даъвони таъминлашга қаратилиши мумкинлиги асослантирилган;
“Бошқа шахсга ўтказиш тақиқлаб ёки хатлаб қўйилган мол-мулкларнинг электрон маълумотлар банки”га мол-мулк хатланганлиги ёки хатлов бекор қилинганлиги тўғрисидаги маълумотлар жиноят ишларини юритишда электрон ҳужжат алмашинуви жараёнини тартибга солиш мақсадида судя, прокурор, терговчи, суриштирувчи томонидан тегишлилигига кўра “Э-ХСУД” ахборот тизими ёки “Электрон суриштирув ва дастлабки тергов” тизими орқали киритилиши лозимлиги асослантирилган;
мол-мулкни хатлаш тўғрисидаги суриштирувчи, терговчи, прокурорнинг қарори ёки суднинг ажримини ахборот тизимлари орқали юборишда ушбу ҳужжатларнинг сохталаштирилишига йўл қўймаслик ҳамда идоралараро ижросини таъминлаш мақсадида қарор ёки ажримнинг ҳақиқийлигини текшириш имконини берувчи электрон рақамли имзо билан тасдиқланган электрон ҳужжат шаклида тизимга жойлаштирилиши лозимлиги асослантирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ишни судга қадар юритиш босқичида жиноят натижасида етказилган моддий зарарни қоплашни такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
жиноят натижасида етказилган моддий зарарнинг қопланишини таъминлашда мол-мулкни хатлаш тўғрисидаги маълумотлардан фойдаланишда Олий суд, Бош прокуратура, Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги, Транспорт вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, Миллий гвардия, Давлат солиқ қўмитаси, Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси, Марказий банк, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспексияси, Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти, Мажбурий ижро бюроси, Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Кичик ҳажмли кемалар инспексиясининг электрон ахборот тизимлари билан “Нотариус” автоматлаштирилган ахборот тизимидаги “Бошқа шахсга ўтказиш тақиқлаб ёки хатлаб қўйилган мол-мулкларнинг электрон маълумотлар банки” ўртасида ўзаро ахборот алмашиниш тизимини йўлга қўйилиши лозимлигига доир таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 23-августдаги “Бошқа шахсга ўтказиш тақиқлаб ёки хатлаб қўйилган мол-мулклар электрон маълумотлар банкини шакллантириш, юритиш ва ундан фойдаланиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 468-сон қарори билан тасдиқланган “Бошқа шахсга ўтказиш тақиқлаб ёки хатлаб қўйилган мол-мулклар электрон маълумотлар банкини шакллантириш, юритиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги Низомнинг 3-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Бош вазири котибиятининг Ахборот-таҳлил ва юридик таъминлаш департаментининг 2023-йил 23-октябрдаги 12-15-96-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг инобатга олиниши жиноят ишини юритишга масъул бўлган шахслар томонидан мол-мулкни хатлаш процессуал ҳаракатини ўтказишга тайёргарлик кўриш ва уни амалга оширишда идоралараро маълумот алмашиниш жараёнини тезлаштириш ва соддалаштиришга хизмат қилган;
гумонланувчи ва айбланувчига тегишли, учинчи шахсларда бўлган мол-мулкка ҳам, башарти иш бўйича иш юритиш давомида ушбу мулк амалда гумонланувчи ёки айбланувчига тегишли деб ҳисоблашга етарли асослар бўлса, тақиқ солиниши мумкинлиги ва ушбу мол-мулк кейинчалик фуқаровий даъвони таъминлашга қаратилиши мумкинлигига доир таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2021-йил 10-июндаги “Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 23-сон қарорининг 3-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2023-йил 10-майдаги 08/313-23-сон маълумотномаси). Мазкур таклифларнинг инобатга олиниши гумонланувчи ёки айбланувчиларнинг зарарни қоплашдан бўйин товлаш мақсадида мол-мулкларини ўзга шахсларнинг эгалигига ўтказганлиги аниқланган тақдирда, уларни хатлаш имконини яратди;
“Бошқа шахсга ўтказиш тақиқлаб ёки хатлаб қўйилган мол-мулкларнинг электрон маълумотлар банки”га мол-мулк хатланганлиги ёки хатлов бекор қилинганлиги тўғрисидаги маълумотлар судя, прокурор, терговчи, суриштирувчи томонидан идоралараро электрон ҳамкорлик орқали тегишлилигига кўра “Э-ХСУД” ахборот тизими ёки “Электрон суриштирув ва дастлабки тергов” тизими орқали киритилиши лозимлигига доир таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 23-августдаги “Бошқа шахсга ўтказиш тақиқлаб ёки хатлаб қўйилган мол-мулклар электрон маълумотлар банкини шакллантириш, юритиш ва ундан фойдаланиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 468-сон қарори билан тасдиқланган “Бошқа шахсга ўтказиш тақиқлаб ёки хатлаб қўйилган мол-мулклар электрон маълумотлар банкини шакллантириш, юритиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги Низомнинг 7-банди 3-хатбошисини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Бош вазири котибиятининг Ахборот-таҳлил ва юридик таъминлаш департаментининг 2023-йил 23-октябрдаги 12-15-96-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг инобатга олиниши зарарни қоплаш амалиётида идоралараро ҳамкорликнинг мустаҳкамланишига, суриштирувчи ва терговчи ва суднинг ортиқча оворагарчиликларини бартараф этишга хизмат қилган;
мол-мулкни хатлаш тўғрисидаги суриштирувчи, терговчи, прокурорнинг қарори ёки суднинг ажримини ахборот тизимлари орқали юборишда унинг ҳақиқийлигини текшириш имконини берувчи электрон рақамли имзо билан тасдиқланган электрон ҳужжат шаклида тизимга жойлаштирилиши лозимлигига доир таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 23-августдаги “Бошқа шахсга ўтказиш тақиқлаб ёки хатлаб қўйилган мол-мулклар электрон маълумотлар банкини шакллантириш, юритиш ва ундан фойдаланиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 468-сон қарори билан тасдиқланган “Бошқа шахсга ўтказиш тақиқлаб ёки хатлаб қўйилган мол-мулклар электрон маълумотлар банкини шакллантириш, юритиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги Низомнинг 7-банди 2-хатбошисини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Бош вазири котибиятининг Ахборот-таҳлил ва юридик таъминлаш департаментининг 2023-йил 23-октябрдаги 12-15-96-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг инобатга олиниши жиноят натижасида етказилган зарарнинг қопланишини таъминлаш жараёнида ҳужжатларни сохталаштирилишидан муҳофазаланиш ва жиноят ишларини юритишда электрон ҳужжат алмашинуви жараёнининг тартибга солинишига хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish