Sayt test rejimida ishlamoqda

Қулбеков Ойбек Турсиналиевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Номусга тегиш жиноятини тергов қилишни такомиллаштириш”, 12.00.09 – Жиноят процесси. Криминалистика, тезкор-қидирув ҳуқуқ ва суд экспертизаси (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.3.PhD/Yu606.
Илмий раҳбар: Муродов Бахтиёржон Баходирович, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси, DSc.31/30.12.2019.Yu.25.02.
Расмий оппонентлар: Базарова Дилдора Баходировна, юридик фанлар доктори, профессор; Кулматов Шароф Асадович, юридик фанлар доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади номусга тегиш жиноятларини тергов қилишни такомиллаштиришга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
номусга тегиш жинояти билан боғлиқ хабарлар юзасидан терговга қадар текширув мазкур жиноятлар ўта оғир жиноятлар тоифасига кирганлиги, терговчидан синчковлик ва масъулият талаб қилганлиги туфайли фақат тергов бўлинмалари томонидан ўтказиш зарурати асослантирилган;
“Оғир оқибатлар” деганда, ҳомиладор бўлиш ёки ҳомиланинг тушиши, руҳий ҳолати бузилиши, ОИВ/ОИЦ юқиши, жабрланувчи томонидан жиноятдан ҳимояланиш усули оқибатида олинган тан жароҳатлари (масалан, кўп қаватли бинодан, юриб кетаётган автомобилдан, поезддан сакраганда), жиноят натижасида жабрланувчининг ўзини ўзи ўлдириши кабилар тушунилиши лозимлиги асослантирилган;
номусга тегиш жинояти бўйича вояга етмаган гумон қилинувчини ёки айбланувчини сўроқ қилишда, иш юзасидан педагог ёки психологнинг зарурлигини, далилни вояга етмаган процсес вакилидан олишда мутахассисни жалб қилишга фақат суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки суд ваколатга эга эканлиги сабабли педагог ва (ёки) психологнинг иштирокини таъминлаш жиноят ишини юритаётган суриштирувчининг, терговчининг, прокурорнинг ёки суднинг зиммасига юклатилиши зарурлиги асослантирилган;
номусга тегиш жинояти бўйича жабрланувчини ожиз аҳволга солиш учун айбланувчи томонидан гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп, кучли таъсир этувчи, заҳарли ёки одамнинг ақл-идрокига таъсир этувчи бошқа моддалар қўлланилганлиги тўғрисида маълумотлар мавжуд бўлганда, ҳолатга аниқлик киритиш учун шахсларни сўроқ қилиш йўли билан ёки гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп, кучли таъсир этувчи, заҳарли ёки одамнинг ақл-идрокига таъсир этувчи бошқа моддалар қўлланилган шахсга суд кимёвий экспертиза тайинлаш йўли билан аниқланиши лозимлиги асослантирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Номусга тегиш жиноятларини тергов қилишни такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
номусга тегиш боғлиқ жиноятга оид хабарлар юзасидан фақат тергов органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилиши ва қонуний қарор қабул қилиниши лозимлигига доир таклифдан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2017-йил 12-июндаги “Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органларида суриштирув ва дастлабки терговни ташкил етиш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида”ги 100-сонли буйруғининг 54-банди “а” кичик бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2023-йил 5-апрелдаги 18/2313-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг инобатга олиниши номусга тегиш ҳолатлари бўйича жиноят ишини қўзғатиш ёки рад етиш масаласида тўғри қарор қабул қилинишига хизмат қилган;
Жиноят кодексининг 118-моддаси учинчи қисми “э” бандида назарда тутилган “оғир оқибатлар” деганда, ҳомиладор бўлиш ёки ҳомиланинг тушиши, руҳий ҳолати бузилиши, ОИВ/ОИЦ юқиши, жабрланувчи томонидан танланган жиноятдан ҳимояланиш усули оқибатида олинган тан жароҳатлари (масалан, кўп қаватли бинодан, юриб кетаётган автомобилдан, поезддан сакраганда), жиноят натижасида жабрланувчининг ўзини ўзи ўлдириши тушунилиши лозимлигига оид таклифдан Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2022-йил 14-майдаги “Номусга тегиш ва жинсий еҳтиёжни ғайритабиий усулда қондиришга доир ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги 9-сонли қарорининг 16-бандига асосан ЖКнинг 118-моддаси 3-қисми “э” бандини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Судининг 2023-йил 10-апрелдаги 08/261-23-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг инобатга олиниши номусга тегиш жиноятлари бўйича исботланиши лозим бўлган ҳолатлар доирасини тўлиқ белгиланишига хизмат қилган;
номусга тегиш жинояти бўйича вояга етмаган гумон қилинувчини ёки айбланувчини сўроқ қилишда педагог ва (ёки) психологнинг иштирокини таъминлаш жиноят ишини юритаётган суриштирувчининг, терговчининг, прокурорнинг ёки суднинг зиммасига юклатилиши доир таклифдан Ўзбекистон Республикасининг 2021-йил 7-декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг жиноят ҳамда жиноят-процессуал кодексларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-735-сон Қонуни 2-моддаси 3-банди учинчи хатбошисига асосан, ЖПКнинг 554-моддасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитасининг 2023-йил 11-апрелдаги 04/10-10-28-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг инобатга олиниши ишни судга қадар юритишда вояга йетмаганлар ҳуқуқ ва манфаатларининг кафолатларини янада кучайтиришга хизмат қилган;
номусга тегиш жинояти бўйича жабрланувчини ожиз аҳволга солиш учун айбланувчи томонидан гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп, кучли таъсир этувчи, заҳарли ёки одамнинг ақл-идрокига таъсир этувчи бошқа моддалар қўлланилганлиги тўғрисида маълумотлар мавжуд бўлганда, уларнинг хусусияти ва инсон организмига таъсири даражаси экспертиза тайинлаш ва мутахассисларни сўроқ қилиш йўли билан аниқланиши лозимлигига доир таклифдан Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2022-йил 14-майдаги “Номусга тегиш ва жинсий еҳтиёжни ғайритабиий усулда қондиришга доир ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги 9-сонли қарорининг6-банди учинчи хатбошисига асосан ЖКнинг 118-моддаси 3-қисми “д” бандини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Судининг 2023-йил 10-апрелдаги 08/261-23-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг инобатга олиниши номусга тегиш жиноятларини тўғри квалификация қилиш ҳамда суд-тергов амалиётида юзага келаётган тушунмовчиликларга барҳам берилишига хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish