Sayt test rejimida ishlamoqda

Худойназаров Дадахон Аваз ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон


I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Иқтисодий процессда одил судловни амалга оширишга кўмаклашувчи шахслар иштирокини такомиллаштириш (назарий-ҳуқуқий ва процессуал жиҳатлари)”, 12.00.04 – Фуқаролик процессуал ҳуқуқи. Иқтисодий процессуал ҳуқуқи. Ҳакамлик жараёни ва медиация (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси роʻйхатга олинган рақам: B2021.3.PhD/Yu589.
Илмий раҳбар: Эсанова Замира Нормуротовна, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат юридик университети.
ИК фаолият коʻрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат юридик университети, DSc.07/30.12.2019.Yu.22.01.
Расмий оппонентлар: Якубов Ахтам Нусратиллоевич, юридик фанлар доктори, доцент; Бердияров Рахматжон Тожинорович, юридик фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш маркази.
Диссертация ёʻналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади иқтисодий суд ишларини юритишда одил судловни амалга оширишга кўмаклашувчи шахсларнинг ҳуқуқий мақоми ва процессуал жиҳатларига ҳуқуқий тавсиф бериш, ушбу соҳадаги муносабатларни ҳуқуқий тартибга солишга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
арбитрлар, арбитраж таркиби томонидан тайинланган экспертлар, арбитраж муассасасининг ходимлари, ҳакамлик судялари – арбитраж ёки ҳакамлик муҳокамаси давомида ўзларига маълум бўлиб қолган ҳолатлар тўғрисида гувоҳ сифатида чақирилиши ва сўроқ қилиниши мумкин бўлмаган шахслар эканлиги асослантирилган;
доимий иш ҳақи олмайдиган жабрланувчилар, гувоҳлар ва холисларга одатдаги машғулотларидан қолдирилганлиги (чалғитганлиги) учун тўлов миқдори амалда уларнинг сарфланган вақти ва белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдоридан келиб чиққан ҳолда ҳисобланиши, бунда тўловнинг аниқ миқдори белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори суммасини мазкур ойда мавжуд иш кунларига нисбатини мажбуриятлар бажарилган иш кунларига кўпайтириш орқали аниқланиши асослаб берилган;
давлат суд-экспертиза муассасаси ва нодавлат суд-экспертиза ташкилоти экспертларининг фаолиятини касбий лаёқатлилиги, ўтказилган суд экспертизаларининг сифати ва бошқа мезонларга асосан рейтинг тизими асосида баҳолаш кўрсаткичлари бўйича тўпланган баллардан келиб чиқиб ҳисобланиши асослантирилган;
арбитраж муҳокамаси билан боғлиқ ишларни юритишда аризага илова сифатида чет тилида тузилган ҳужжатларни иқтисодий судга тақдим этилаётганда, мазкур ҳужжатларга уларнинг давлат тилида ёки суд ишлари юритилаётган тилдаги тегишли тарзда тасдиқланган таржимаси қўшиб топширилиши асослантирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Одил судловни амалга оширишга кўмаклашувчи шахслар мақомини такомиллаштириш юзасидан олинган илмий натижалар асосида:
арбитрлар, арбитраж таркиби томонидан тайинланган экспертлар, арбитраж муассасасининг ходимлари, ҳакамлик судялари – арбитраж ёки ҳакамлик муҳокамаси давомида ўзларига маълум бўлиб қолган ҳолатлар тўғрисида гувоҳ сифатида чақирилиши ва сўроқ қилиниши мумкин эмаслиги тўғрисидаги таклиф Ўзбекистон Республикасининг 2022-йил 16-майдаги Ўзбекистон Республикасининг “Халқаро тижорат арбитражи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги ЎРҚ–769-сонли Қонуни 1-моддасининг 12-бандини ишлаб чиқилишида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2023-йил 6-февралдаги 06-13/11-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг қабул қилиниши натижасида арбитрлар ва улар томонидан тайинланган экспертлар ҳамда ҳакамлик судяларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишга хизмат қилган;
доимий иш ҳақи олмайдиган жабрланувчилар, гувоҳлар ва холисларга одатдаги машғулотларидан қолдирилганлиги (чалғитганлиги) учун тўлов миқдори амалда уларнинг сарфланган вақти ва белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдоридан келиб чиққан ҳолда ҳисобланиши, бунда тўловнинг аниқ миқдори белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори суммасини мазкур ойда мавжуд иш кунларига нисбатини мажбуриятлар бажарилган иш кунларига кўпайтириш орқали аниқланишига оид таклиф Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023-йил 28-октябрдаги ВМҚ-570-сон Қарори билан тасдиқланган “Жабрланувчилар, гувоҳлар, экспертлар, мутахассислар, таржимонлар ва холисларга тўланиши лозим бўлган маблағларни ҳисоблаш ва тўлаш тартиби тўғрисида”ги низомнинг 11-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023-йил 25-декабрдаги 12-15-131-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф қабул қилиниши натижасида гувоҳларга судга келган харажатларни тўлаш ва уни олиш ҳуқуқини такомиллашишига хизмат қилган;
давлат суд-экспертиза муассасаси ва нодавлат суд-экспертиза ташкилоти экспертларининг фаолиятини касбий лаёқатлилиги, ўтказилган суд экспертизаларининг сифати ва бошқа мезонларга асосан рейтинг тизими асосида баҳолаш кўрсаткичлари бўйича тўпланган баллардан келиб чиқиб ҳисобланиши асослантирилган доир таклиф Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 13-декабрдаги 705-сон қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд-экспертлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисида”ги низомнинг 13-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023-йил 25-декабрдаги 12-15-131-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф қабул қилиниши натижасида суд экспертлари фаолиятини рейтингини аниқлаб беради ва уларни ишлаш фаолиятини рағбатлантириб боришига хизмат қилган;
арбитраж муҳокамаси билан боғлиқ ишларни юритишда аризага илова сифатида чет тилида тузилган ҳужжатларни иқтисодий судга тақдим этилаётганда, мазкур ҳужжатларга уларнинг давлат тилида ёки суд ишлари юритилаётган тилдаги тегишли тарзда тасдиқланган таржимаси қўшиб топширилишига оид таклиф Ўзбекистон Республикасининг 2022-йил 16-майдаги Ўзбекистон Республикасининг “Халқаро тижорат арбитражи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги ЎРҚ–769-сонли Қонуни 1-моддасининг 6-бандини баён қилинишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2023-йил 6-февралдаги 06-13/11-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг қабул қилиниши натижасида арбитраж муҳокамасига кўмаклашиш билан боғлиқ ишларни юритишда аризага илова сифатида ҳамда арбитражнинг ҳал қилув қарорини бекор қилиш тўғрисидаги аризага таржимасини қўшиб топширилиши давлат тили ва суд ишлари юритилаётган тил принципини амалда мустаҳкамлашга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish