Sayt test rejimida ishlamoqda

Аликулова Дилрабо Якшибаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бронхиал астма билан касалланган беморларга тиббий профилактик ёрдам кўрсатишда ҳамшираларнинг ролини оптималлаштириш”, 14.00.23 – Ҳамширалик ишини ташкил этиш (тиббиёт);
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2PhD/Tib1269.
Илмий раҳбар: Салиходжаева Рихси Камиловна, тиббиёт фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc.04/30.04.2022.Tib.93.01.
Расмий оппонентлар: Рустамова Хамида Елемесовна, тиббиёт фанлари доктори., профессор; Кожекенова Жанат Асетовна, тиббиёт фанлари номзоди, доцент (Қозоғистон Республикаси)
Етакчи ташкилот: «Самарқанд давлат тиббиёт университети»
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Бронхиал астма билан оғриган беморларнинг ҳаёт сифат кўрсаткичини яхшилашда астма мактаблар фаолиятини ўрганиш ҳамда бирламчи тиббий - санитария ёрдам кўрсатиш муассасаларида уларга кўрсатилаётган тиббий - профилактик ёрдамда ҳамшираларнинг ролини такомиллаштиришга қаратилган тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Сирдарё вилоятида эксперимент шароитда оилавий поликлиникалари, оилавий шифокорлик пунктлари ва кўп тармоқли марказий поликлиникаларнинг қошида астма мактаблари фаолиятини йўлга қўйиш, шунга кўра шифоxона ва амбулатория муассасалари ўртасида узвийлик тамойили негизида иш фаолиятини ташкил этиш асосланган;
Сирдарё вилояти оилавий поликлиникаларида бронхиал астма касаллиги асоратларини олдини олишда ҳамширалик ёндашувининг алгоритми тадбиқ этилган, шунга кўра ҳамшираларнинг бронхиал астма касаллиги бўйича билим, малака ва амалий кўникмалари такомиллашгани асосланган;
Сирдарё вилояти оилавий поликлиникалари, оилавий шифокорлик пунктлари ва кўп тармоқли марказий поликлиникаларида рўйхатда турувчи бронхиал астма билан касалланган беморларга ўзини назорат қилиш учун шахсий назорат кундалигини юритишни жорий қилиш орқали бронхиал астма касаллиги асоратларининг камайиши асосланиб,  мазкур кундаликнинг тиббий мазмуни ишлаб чиқилган;
Сирдарё вилояти соғлиқни сақлаш тизими бирламчи бўғинида астма касаллиги билан рўйхатда турувчи беморлар томонидан ўз - ўзини назорат қилишини патронаж ҳамширалари томонидан мониторингини ўтказиш асосида назорат қилиб бўлмайдиган астмани барвақт аниқлаб, астма касаллигининг кечки асоратлари (ўлим) нинг олди олиниши асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази эксперт кенгашининг 2024 йил 9 февраль № 2 - сон хулосасига кўра:
Илмий янгиликнинг моҳияти: Сирдарё вилоятида эксперимент шароитда оилавий поликлиникалар, оилавий шифокорлик пунктлари ва кўп тармоқли марказий поликлиникаларнинг қошида астма мактаблари фаолиятини йўлга қўйиш, шунга кўра шифоxона ва амбулатория муассасалари ўртасида узвийлик тамойили негизида иш фаолиятини ташкил этиш асосланган.
Илмий янгиликнинг аҳамияти: беморларнинг стационар шароитда ётиб даволаниши бронхиал астма касаллиги хусусида тиббий савиясини тўлиқ ошириш учун етарли эмаслигини эътиборга олган ҳолда касалхонада даволангандан сўнг беморлар ўзлари доимий истиқомат қиладиган ҳудуд оилавий поликлиникаларига мурожаат қилиши натижасида, уларни кичик гуруҳларга бирлаштириб, маxсус ишлаб чиқилган икки босқичли дастур (шифоxона - поликлиника) машғулотлари асосида ҳамширалар томонидан ўқитилиши астма касаллигининг иккиламчи профилактика иши такомиллаштирилган.
 Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Сирдарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси (13.01.2021 йилдаги 10§1-сонли буйруғи) ҳамда Тошкент шаҳар Яшнобод тумани кўп тармоқли марказий поликлиникаси (16.09.2022 йилдаги 01-11/93-сонли амалиётга татбиқ этиш далолатномаси) амалиётига жорий этилган.
Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: бронхиал астма билан оғриган беморларни бирламчи тиббий санитария ёрдам кўрсатиш муассасаларида фаолияти йўлга қўйилган “астма мактаби” га жалб этиш орқали бу касалликнинг белгиларини назорат қилишга эришилади; оилавий поликлиникаларда “астма мактаб”лари фаолиятида ҳамширалар томонидан машғулотларнинг олиб борилиши юқори самара беради, чунки беморлар шифокор қабулидан кўра ҳамшира ҳузурида ўзларини эркин ҳис қилишлари илмий асосланган; бронxиал астма касаллигида беморларни ҳамширалар томонидан гуруҳли ва индивидуал ўқитиш орқали соғлиқни сақлаш тизими бирламчи бўғинида бронхиал астма билан касалланишнинг олдини олиш, хуружлар ривожланишининг барвақт аниқлаш ва ҳар бир бемор учун тегишли профилактик чора - тадбирлар ишлаб чиқиш имконини беради.
Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: бронхиал астма билан оғриган беморлар томонидан ўзини назорат қилиб юриши натижасида беморларнинг шифохонада қолиш муддатини ўртача 10 кундан 6 - 7 кунга қисқартириб, тўлов миқдорини 857,5 минг сўмгача камайтирган. (Сирдарё тумани тиббиёт бирлашмасининг прейскурантига кўра, шифохонада бир кун қолиш 122 500,00 сўмни ташкил қилади) Шифохонада даволаниш даврининг бир неча кунга қисқартирилиши ҳисобига дори - дармон нисбатан кам сарфланиб, бюджетдан ташқари маблағни 450 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган.
Хулоса: олинган натижалар шуни кўрсaтдики, астма билан касалланган беморлар мутахассислар томонидан назорат қилиниши шарт. Мутaxaссислaрдан ёрдам олгaн беморларга астма бўйичa “Астма мактаби” ёрдамида кенг қaмровли ёрдам кўрсaтилиши, жумладан, махсус ишлаб чиқилган икки босқичли (шифохона - поликлиника) дастури машғулотлари астма билан касалланган беморларни сифатли тўлақонли ўқитиш учун асос бўлади. Соғлиқни сақлаш тизимининг бирламчи тиббий санитария ёрдам кўрсатиш муассасаларида астма билан оғриган беморлар учун астма мактаблари фаолиятини йўлга қўйиш ва ҳамширалар фаолиятини астма билан оғриган беморларни даволовчи шифокор ёки мутахассис билан ўзаро ҳамкорликда ўқитиш дастури орқали боғлаш лозим. Оилавий поликлиникаларда астма мактаблари фаолиятини йўлга қўйиш бронхиал астма беморлари учун кўпгина қулайликларни олиб келади. Шунингдек шифохона ва амбулатория муассасалари ўртасида узлуксизлик тамойили асосида фаолият кўрсатиш юзага келади.
Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиш: “Бронхиал астма билан касалланган беморларга тиббий - профилактик ёрдам кўрсатишда ҳамшираларнинг ролини оптималлаштириш” мавзусидаги диссертацион тадқиқотида олинган илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш марказининг 2022 йил 20 сентябрда 01/08-1516-сонли хати Соғлиқни сақлаш вазирлигига юборилган.
Илмий янгиликнинг моҳияти: Сирдарё вилояти оилавий поликлиникаларида бронхиал астма касаллиги асоратларини олдини олишда ҳамширалик ёндашувининг алгоритми тадбиқ этилган, шунга кўра ҳамшираларнинг бронхиал астма касаллиги бўйича билим, малака ва амалий кўникмалари такомиллашгани асосланган.
Илмий янгиликнинг аҳамияти: соғлиқни сақлаш тизимининг бирламчи тиббий санитария ёрдам кўрсатиш муассасаларида бронхиал астма билан оғриган беморларга тиббий ёрдам кўрсатишда ҳамширалик ёндашувини ташкил этишни такомиллаштириш умумий тиббий амалиётда бронхиал астма билан оғриган беморларни ташхислаш ва реабилитатцион даволашда профилактиканинг янги ташкилий шакллари учун асос бўлади. Бронхиал астма билан оғриган беморларни даволашда профилактика йўналишини амалга ошириш ва ривожлантириш, хусусан профилактик чора тадбирларини амалга ошириш, реабилитатция қилиш имконига эга бўладилар.
Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Сирдарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси (13.01.2021 йилдаги 10§1-сонли буйруғи) ҳамда Тошкент шаҳар Яшнобод тумани кўп тармоқли марказий поликлиникаси (16.09.2022 йилдаги 01-11/93-сонли амалиётга татбиқ этиш далолатномаси) амалиётига жорий этилган.
Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: соғлиқни сақлаш тизимининг бирламчи бўғинида бронхиал астма касаллигининг кечишини, касалликнинг ижтимоий прогнозини амбулатория босқичидаёқ аниқлашга имкон беради; бронхиал астма билан оғриган беморларга ўз вақтида ташхис қўйиш, профилактика, даволаш ва реабилитатция самарадорлигига эришилади; бронхиал астма касаллиги билан оғриган беморларга нисбатан амбулатория – поликлиника фаолиятидаги объектив ва субъектив қийинчиликларни бартараф этади; бронхиал астма учун хавф омилларини, касалликнинг ривожланишининг патогенетик механизмларини аниқлашга, ушбу касалликни ташхислаш ва даволашга ёндошувларни стандартлаштириш ва бирлаштиришга имкон беради.   
Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: Сирдарё вилоятида бронхиал астма билан касалланган бир нафар беморнинг даволаниши учун сарфлаган ҳаражатлари тўрт миллион икки юз йигирма (4 220 000) сўм маблағни ташкил қилган бўлса, олиб борилган ҳамширалик ёндашувидан сўнг бир миллион олти юз тўқсон тўрт (1 694 000) сўм маблағ сарфлашига эришилди. Шундай қилиб, бир нафар бемор ҳисобига  (2 526 000) сўм маблағни иқтисод қилиш самарасини берди.  
Хулоса: бронхиал астма касаллигида ҳамширалик ёндашуви ҳамширанинг амалиётида қўллайдиган кўникмаларининг илмий асосланган бўлишидан ташқари, ҳамширадан нафақат техник томондан яхши тайёргарликни, балки бемор парваришига ижодий ёндошувни, беморга алоҳида шахс сифатида муносабатда бўлишни талаб этади. Шунга кўра соғлиқни сақлаш тизимининг бирламчи тиббий санитария ёрдам кўрсатиш муассасаларида кадрларни тайёрлаш ва уларнинг тиббий билим ва амалий кўникма малакаларини ошириб бориш лозим. Оилавий поликлиникаларда бронхиал астмани назорат қилишда бирламчи звенонинг роли чеклаб ўтилгани ва ҳамширалар фаолияти деярли чегараланганини инобатга олиб, бронхиал астма билан оғриган  беморларга ҳамширалик ёндашуви алгоритми бўйича амалга ошириш яхши самара беради. Ҳамширалар учун илмий тавсиялар бирламчи тиббий ёрдам босқичида бронхиал астма касаллигининг олдини олишда астмани эрта ташхислашда, реабилитатцион чора тадбирлар ишлаб чиқишда, профилактикани янги ташкилий шакллари учун асос бўлиб хизмат қилади.  
Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: “Бронхиал астма билан касалланган беморларга тиббий профилактик ёрдам кўрсатишда ҳамшираларнинг ролини оптималлаштириш” мавзусидаги диссертация тадқиқотида олинган илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш марказининг 2022 йил 20 сентябрда 01/08-1516-сонли хати Соғлиқни сақлаш вазирлигига юборилган.
Илмий янгиликнинг моҳияти: Сирдарё вилояти оилавий поликлиникалари, оилавий шифокорлик пунктлари ва кўп тармоқли марказий поликлиникаларида бронхиал астма касаллиги билан рўйхатда турувчи беморларга ўз - ўзини назорат қилиш учун “Шахсий назорат кундалиги”ни юритишни жорий қилиш орқали бронхиал астма касаллигининг эрта асоратларининг камайиши асосланиб, мазкур кундаликнинг тиббий мазмуни ишлаб чиқилган.  
Илмий янгиликнинг аҳамияти: бронхиал астма билан оғриган беморлар томонидан “шахсий назорат кундалиги”ни юритиши натижасида астма касаллигини назорат қилишга эришилади. Бронхиал астма aломaтлaрига оид оғирлик даражасини ўз вақтида аниқлашга имкон беради. Кундалик юритиш жараёнида беморлар дори - дармонлaрни ўз вақтида қўллaш ҳамда астма тригерларини мунтазам кузaтишгa эришади. Кундаликда қайд этилган кўрсаткичлар асосида беморлар ўз ҳолaтини назорат остида экани ёки назоратсиз ҳолатда эканлигини аниқлаш имконига эга бўладилар.
Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Сирдарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси (13.01.2021 йилдаги 10§1-сонли буйруғи) ҳамда Тошкент шаҳар Яшнобод тумани кўп тармоқли марказий поликлиникаси (16.09.2022 йилдаги 01-11/93-сонли амалиётга татбиқ этиш далолатномаси) амалиётига жорий этилган.
Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: бронхиал астмани назорат қилиш учун “шахсий назорат кундалиги”ни юритиш орқали беморлар астмани мустақил назорат қилишга эришадилар; бронхиал астманинг эрта ва кечки асоратларининг олди олинади; доимий қўлланилиши керак бўлган ингаляцион глюкокортикостероид дори воситаларидан мустақил ва тўғри фойдаланиш кўникмаларига эга бўлади; беморнинг пикфлоуметр кўрсаткичларига асосан ҳуружларнинг кучайиш хавфидан ўз вақтида огоҳ бўлишини таъминлайди; беморлар гормонал дори воситаларига боғланиб қолмайди; кортикостероид дори воситаларини мунтазам нотўғри тартибда перорал қўллаш асорати ногиронликка сабаб бўлишини англаб етади; оилавий поликлиникаларда мутахассис томонидан беморни “шахсий назорат кундалиги” билан қабул қилиш йўлга қўйилади.
Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: бронхиал астма билан оғриган беморлар учун “шахсий назорат кундалиги”нинг жорий қилинишига қадар бир нафар беморнинг оилавий бюджетидан дори - дармонлар ва стационар давога қатнаб муолажалар олиш учун ўртача 4 800 000 сўм сарфлаган. “Шахсий назорат кундалиги”ни жорий қилингандан сўнг 3 600 000 сўм сарфлади. Шундай қилиб, бир нафар бемор ҳисобига 1 200 000 сўм маблағни иқтисод қилиш самарасини берган.
    Хулоса: оилавий поликлиникаларида рўйхатда турувчи бронхиал астма билан оғриган беморларга ташхис қўйишда муаммоларнинг кузатилиши, астманинг назоратсиз қолдирилиши касаллик асоратларининг кучайишига олиб келиши мумкин. Бронхиал астма билан оғриган беморлар томонидан “шахсий назорат кундалиги”ни юритиши ўзини назорат қилишга ва астма хуружларини барвақт бартараф этишга муваффақ бўлади. Соғлиқни сақлаш тизимининг бирламчи бўғинида бронхиал астма билан оғриган беморлар томонидан мунтазам шахсий назорат кундалигини юритиш орқали астма касаллиги назоратга олинади ҳамда ҳар бир бемор учун тегишли индивидуал профилактик чора-тадбирлар режасини, беморга шифокор тавсия қиладиган даволaниш режaсини ишлаб чиқиш имконини беради. Бундай кундалик бронхиал астма касаллиги учун муҳим пaрaметрлардаги ўзгaриш динaмикaсини кузaтишда қулай восита бўлади.
Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: “Бронхиал астма билан касалланган беморларга тиббий профилактик ёрдам кўрсатишда ҳамшираларнинг ролини оптималлаштириш” мавзусидаги диссертация тадқиқотида олинган илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш марказининг 2022 йил 20 сентябрда 01/08-1516-сонли хати Соғлиқни сақлаш вазирлигига юборилган.
Илмий янгиликнинг моҳияти: Сирдарё вилояти оилавий поликлиникалари, оилавий шифокорлик пунктларида бронхиал астма касаллиги билан  рўйхатда турувчи беморлар томонидан ўз-ўзини назорат қилинишини патронаж ҳамширалари томонидан мониторинг ўтказиш асосида назорат қилиб бўлмайдиган астмани барвақт аниқланиб, астма касаллигининг кечки асоратлари (ўлим) нинг олди олиниши асосланган.    
Илмий янгиликнинг аҳамияти: бирламчи тиббий санитария ёрдам кўрсатиш муассасаларида бронхиал астма касаллиги билан рўйхатда турувчи беморларнинг ўз - ўзини назорат қилишини патронаж ҳамшираси томонидан  мониторинг ўтказиши бронхиал астма касаллиги билан ногирон бўлиб қолишнинг олди олинади; назорат қилиб бўлмайдиган астма барвақт аниқланади; ўлим кўрсаткичларининг камайишига эришилади. Мутахассис  шифокорнинг бемор кўриги учун ажратадиган вақтининг тежашига ва ташхис қўйишида бирмунча самара беради; мониторинг орқали  бронхиал астманинг V - поғонасини эрта аниқлашга ва астманинг прогнозини назорат қилишга имкон беради;
Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Сирдарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси (13.01.2021 йилдаги 10§1-сонли буйруғи) ҳамда Тошкент шаҳар Яшнобод тумани кўп тармоқли марказий поликлиникаси (16.09.2022 йилдаги 01-11/93-сонли амалиётга татбиқ этиш далолатномаси) амалиётига жорий этилган.
Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: оилавий поликлиникаларда патронаж ҳамширалари билан биргаликда шифокор – бемор – ҳамшира ўртасида ўзаро ҳамкорликда фаолият олиб бориш имконияти юзага келади; бронхиал астмада беморнинг шахсий назорат кундалиги кўрсаткичларини таҳлил қилиш орқали ижтимоий - гигиеник, даволаш - профилактик ва тиббий - руҳий тадбирлар ишлаб чиқилади; беморлар ихтисослашган аллергологик тиббий ёрдам билан таъминланади; беморлар вилоят марказларига ва республикамиз пойтахтига келиб даволанишга мажбур бўлмайдилар; бирламчи тиббий - санитария ёрдамини кўрсатиш муассасаларида бронхиал астма касаллигининг иккиламчи профилактик ишларида ҳамшираларнинг функционал мажбуриятлари такомиллаштирилган;
Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: бронхиал астма ташхиси қўйилган бир нафар беморнинг доимий фойдаланаётган ингаляцион кортикостероидлари учун бир ойда саккиз юз эллик минг (850 000) сўм маблағ сарфлаган. Мониторинг ўтказиш орқали кечки асоратларини эрта аниқлаш асосида бир нафар беморнинг ингаляцион кортикостероидлар учун бир ойда сарфлайдиган маблағи уч юз ўн минг (310 000) сўмга камайди. Бунга кўра беш юз қирқ минг (540 000) сўмни иқтисод қилинган.
    Хулоса: соғлиқни сақлаш тизимининг бирламчи тиббий санитария ёрдам кўрсатиш муассасаларида фаолият кўрсатаётган патронаж ҳамширалари томонидан бронхиал астманинг мунтaзaм назорат қилиш мониторингини ўтказилиши натижасида беморнинг муваффaқиятли тиклaниш имкониятлaрини оширaди, ҳaёт сифaтини яxшилaйди ва ремиссия даврини узaйтирaди. Бемор даволовчи шифокор қабулига ўзининг шахсий назорат кундалиги билан бориши натижасида астма касаллигининг асоратлари барвақт аниқланиб, шу орқали бирламчи тиббий - санитария ёрдами фаолияти самарадорлигини ошириш имконини беради.
Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: “Бронхиал астма билан касалланган беморларга тиббий профилактик ёрдам кўрсатишда ҳамшираларнинг ролини оптималлаштириш” мавзусидаги диссертация тадқиқотида олинган илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш марказининг 2022 йил 20 сентябрда 01/08-1516-сонли хати Соғлиқни сақлаш вазирлигига юборилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish