Sayt test rejimida ishlamoqda

Мамиров Омон Уктамовичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Шимоли-ғарбий Уструшона моддий ва маънавий маданияти (археологик материаллар асосида)”, 07.00.06–Археология (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.3.PhD/Tar 113 
Илмий раҳбар:Асқаров Аҳмадали Асқарович, тарих фанлари доктори, академик
Диссертация бажарилган муассаса номи: Миллий археология маркази
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Миллий археология маркази, DSc.02/02.30.12.2019.Tar.45.01.
Расмий оппонентлар: ЎзРФА Миллий археология маркази бош илмий ҳодими, тарих фанлари доктори, профессор, Сулейманов Рустам Хамидович ва Маданий мерос агентлиги Яхё Г'уломов номидаги Самарқанд археология институти етакчи илмий ҳодими, тарих фанлари номзоди, доцент Пардаев Мухторқул Ҳасанович
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Уструшона ҳудудидан топилган моддий ашёларнинг қадимги ва илк ўрта асрлар моддий маданияти тарихини ҳамда тарихий географик ўлка аҳолисининг маънавий маданияти ҳусусиятларини очиб беришдан иборат;
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Эски Ховос ва Тўрткўлтепа ёдгорликлари хоналарида аниқланган тўртбурчак шаклдаги меҳроблар, топилган тутатқидонлар ва аёл маъбуда ҳайкалчалари асосида ушбу ҳудудда қадимги маҳаллий эътиқод ва анъаналар шаклланганлиги аниқланган;
Желли ғули мозорқўрғонлари бронза даврига оид андронова маданиятининг сўнгги босқичида яшаган аҳоли вакилларига оидлиги аниқланган;
Сайхонсой мозорқўрғонлари орқали тоғли ва адир ҳудудларида яшаган кўчманчи чорвадор аҳоли дафн усуллари ва анъаналари турлича бўлганлиги аниқланган; 
Уструшона аҳолиси моддий ва маънавий маданияти оташпарастлик, аждодлар руҳига эътиқод, ҳайвон култи каби эътиқод шакллари негизида ўзаро уйғунликда шаклланганлиги аниқланган;
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: 
«Шимоли-ғарбий Уструшона моддий ва маънавий маданияти (археологик материаллар асосида)» мавзусидаги тадқиқот бўйича қўлга киритилган илмий натижалар асосида:
Эски Ховос ва Тўрткўлтепа ёдгорликлари хоналарида аниқланган тўртбурчак шаклдаги меҳроблар, топилган тутатқидонлар ва аёл маъбуда ҳайкалчалари асосида қадимги маҳаллий эътиқод ва анъаналар шаклланганлиги ҳамда Желли ғули мозорқўрғонлари бронза даврига оид андронова маданиятининг сўнгги босқичида яшаган аҳоли вакилларига оидлиги тўғрисидаги маълумотлардан Сирдарё вилоят тарихи ва маданияти давлат музейи фондларини бойитишда ва фаолиятини юритишда фойдаланилган (Маданий мерос агентлигининг 2023 йил 08. сентябрдаги 02-18/3156 сон маълумотномаси). Натижада музейга ташриф буюрувчиларда қадимги тарихимизга доир янги маълумотлар тўғрисида тушунчалар шаклланди.
Сайхонсой мозорқўрғонларини ўрганиш орқали тоғли ва адир ҳудудларида яшаган кўчманчи чорвадор аҳоли дафн усуллари ва анъаналари турлича бўлганлиги ҳамда Уструшона аҳолиси моддий ва маънавий маданияти оташпарастлик, аждодлар руҳига эътиқод, ҳайвон култи каби эътиқод шакллари негизида ўзаро уйғунликда шаклланганлиги тўгрисидаги маълумотлардан “Ўзбекистон тарихи” каналининг “Тарихий савол” кўрсатуви ссенарийларини тайёрлашда кенг фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг 2023 йил 25 сентябрдаги 08-32-1606 сон маълумотномаси). Натижада, Шимоли-ғарбий Уструшонанинг қадимги ва илк ўрта асрлар даври моддий ва маънавий маданиятига оид шу пайтгача фанга киритилмаган янги жиҳатлар, аҳоли онгида шаклланган эътиқод турлари, амалий санъат ва хунармандчиликда акс этган унсурлар тўғрисида янада кўпроқ тушунчалар ҳосил бўлган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish