Sayt test rejimida ishlamoqda

Ассесорова Юлиана Юрьевнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Гемобластоз билан оғриган беморларда стандарт цитогенетик тадқиқотларини оптималлаштириш ва сифатини назорат қилишнинг назарий асослари», 14.00.29 – Гематология ва трансфузиология (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.1.DSc/B136.
Илмий маслаҳатчи: Каримов Хамид Якубович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослаштирилган гематолигия илмий-амалий тиббиёт маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси ҳузуридаги DSc.04/30.12.2019.Tib.30.02 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Гильдиева Маргарита Сабировна, биология фанлари доктори; Убайдуллаева Зухра Ибрагимовна, тиббиёт фанлари доктори; Баховадинов Бурхонидин Баховадинович, тиббиёт фанлари доктори, профессори.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: матафаз хромасома препаратлари сифатини мезонли баҳолаш ва намуна тайёрлаш шароитларини такомиллаштириш асосида гемобластозли беморларда кариотиплаш самарадорлигини оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
хромосома препаратларининг ҳужайра ўсиши ва сифати мезонларни баҳолашда объектив ва ишончли баҳолаш мезонлари сифатида МFP/S287 ва ʃХПС индексларидан фойдаланиш асосланган;
сурункали миелопролифератив касалликларда хромосома препаратлари сифатининг ошиши t(9;22) транслокациясининг цитогенетик намойиши бўлган маркер Ph-хромосомасини (der22) аниқлаш имкониятини ошириши билан бирга бошқа миқдорий ва таркибий хромосома аномалияларини аниқланган;
культивацияланган ҳужайра ўсиши баҳолаш мезонининг қиймати хромосома препаратининг МFP/S287 бирлик майдонига кариотиплаш учун зарур бўлган метафаза плиталари сони камида 287та бўлиши кераклиги асосланган;
сурункали миелопролефератив касалликдаги мураккаб атипик кариотип аномалияларини самарали ташҳислаш ва башорат қилиш учун зарур бўлган хромасома препаратлари сифатининг интеграл кўрсаткичи қиймати 21 балли шкала бўйича минимал даражада 11 баллни ташкил қилиши зарурлиги асосланган;
лейкоз ҳужайраларининг in vitro жуда паст пролифератив фаоллиги ва метафаз пластинкаларнинг ёмон сифати қонда метамиелоцитларнинг нисбий миқдорини (7,5%дан кам) пасайиши ва лимфоцитларнинг нисбий миқдорини ортиши (17,5%дан юқори), суяк кўмигида бласт ҳужайраларини нисбий миқдорини (0,6-0,7%дан кам), миелоцитларни (9,5% дан паст), метамиелоцитларни (12,0%дан кам) пасайиши, шунингдек қон зардобидаги умумий оқсилни (65%дан камга) пасайиши билан ишончли равишда ассоциацияланиши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Гемобластоз билан оғриган беморларда стандарт цитогенетик тадқиқотларини оптималлаштириш ва сифатини назорат қилиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
"Сурункали миелопролефератив касалликлари бор беморларда стандарт цитогенетик тадқиқотлар самарадорлиги ва сифатини баҳолаш" номли услубий тавсиянома  Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 9 декабрдаги 8н-р/1260-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома сурункали миелопролефератив касалликлар билан оғриган беморларни кариотиплаш натижаларининг ҳалқаро стандартлар (ISCN) талабларига мувофиқлигини ошириш, эрта ташҳислш ва даволаш жараёнларини самарали назорат қилиш имконини берган;
“Сурункали миелопролифератив касалликлари бўлган беморларда стандарт цитогенетик тестларнинг самарадорлиги ва сифатини баҳолаш” номли услубий тавсиянома Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 9 декабрдаги 8н-р/1261-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома цитогенетик тадқиқот хулосасининг бажарилиши сифати ва ишончлилигини назорат қилиш усулларини жорий этиш ва СЦТ хулосаси ва клиник ташхис ўртасидаги номувофиқлик ҳолатларини минималлаштириш имконини берган;
сурункали миелопролефератив касалликлари бор беморларда стандарт цитогенетик тестларнинг самарадорлиги ва сифатини баҳолаш натижалари Абу Али Ибн Сино номидаги Бухоро Давлат тиббиёт институти, Андижон вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази, Бухоро вилоят ҲССБ Жондор туман тиббиёт бирлашмаси амалиётига жорий этилган (Абу Али Ибн Сино номидаги Бухоро Давлат тиббиёт институти 2022 йил 25 февралдаги 81/1-сонли буйруғи, Андижон вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази 2023 йил 15 июлдаги  23-сонли буйруғи, Бухоро вилоят ҲССБ Жондор туман тиббиёт бирлашмаси 2022 йил 15 апрелдаги 32/1-сонли буйруғи). Натижада шифокорларга ташҳис хатоларини бартараф этиш ва самарали даволаш учун оптимал тактикани танлаш имконини берган;
сурункали лимфопролефератив касалликлари ва туғма хромосома синдроми бор беморларда стандарт цитогенетик тестларнинг самарадорлиги ва сифатини баҳолаш натижалари Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Онкология ва клиник радиология Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт маркази, “DOCTOR D” Репродуктив тиббиёт клиникаси амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Онкология ва клиник радиология Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт маркази 2022 йили 11 мартдаги 87-сонли буйруғи; “DOCTOR D” Репродуктив тиббиёт клиникаси 2023 йили 12 сентябрдаги 5-сонли буйруғи). Натижада, кариотиплаш натижаларини аниқ ташҳислаш, давони ўз вақтида белгилаш, аҳоли ногиронлиги ва ўлмини камайтириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish