Sayt test rejimida ishlamoqda

Ибрагимов Рахмон Зиёдуллаевичнинг 
      фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон 

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Тошкент воҳасининг қадимги давр тарихий реконструксияси (археологик материаллар асосида)”, 07.00.01. – Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2.PhD/Tar1407 
Илмий маслаҳатчи: Сулейманов Рустам Хамидович, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий археология маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/30.12.2019.Tar.01.04.
Расмий оппонентлар: Атаходжаев Азиммхўжа Музаффарович, тарих фанлари доктори; Эгамбердиева Нигора Азатовна, тарих фанлари доктори (DSc).
Етакчи ташкилот номи: Фарғона Давлат Университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Тошкент воҳасининг қадимги давр тарихини моддий манбалар ва мавжуд ёзма манбалар асосида қайта тиклашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
мил. авв. ХВ–ХИИИ асрларда Тошкент воҳасининг тоғ ва тоғ олди ерларида Евросиёнинг шимолий дашт ҳудудга хос чорвадорлар жамоаси маданияти тарқалганлиги аниқланиб, бронза даврининг мазкур жамоалари негизида Бургулик маданияти вужудга келиб, мил. авв. ХИИИ–ИХ асрлар даврида Бургулик И босқичи фаолият юритганлиги ва уларнинг иқтисодида чорвачилик хўжалиги асосий ўринга эга бўлганлиги асосланган;
Тошкент воҳаси ҳудудида Бургулик ИИ даврида (мил. авв. ВИИИ/ВИИ–ИВ асрларда) чорвадор қабилалари маданияти тарқалиб, улар алоҳида сак қабиласига тегишли археологик мажмуани ташкил қилганлиги далилланган;
антик даврида содир бўлган миграция ва маданий таъсирлар (сак, сўғд-эллин ва дах) жараёнлари ва уларнинг даврий чегараси аниқланиб, Яксарт орти саклари ва Қанғ давлати аҳолиси туркий халқлар бўлганлиги далилланган;
Шоштепа, Мингўрик ва Қанқа манзилгоҳларидаги ибодатхоналарда ўз аксини топган моддий манбалар асосида Тошкент воҳасининг антик даври аҳолиси диний эътиқодида олов-қуёш ва аждодлар култи бўлганлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тошкент воҳаси археология ёдгорликларини тадқиқ этиш доирасида ишлаб чиқилган назарий ва амалий хулоса, таклиф ва тавсиялар асосида:
мил. авв. ХВ–ХИИИ асрларда Тошкент воҳасининг тоғ ва тоғ олди ерларида Евросиёнинг шимолий дашт ҳудудга хос чорвадорлар жамоаси маданияти тарқалганлиги аниқланиб, бронза даврининг мазкур жамоалари негизида Бургулик маданияти вужудга келиб, мил. авв. ХИИИ–ИХ асрлар даврида Бургулик И босқичи фаолият юритганлиги ва уларнинг иқтисодида чорвачилик хўжалиги асосий ўринга эга бўлганлиги, Тошкент воҳаси ҳудудида Бургулик ИИ даврида (мил. авв. ВИИИ/ВИИ–ИВ асрларда) чорвадор қабилалари маданияти тарқалиб, улар алоҳида сак қабиласига тегишли археологик мажмуани ташкил қилганлигига доир маълумотлар Ўзбекистон Республикасининг маданий мерос обектларини муҳофаза қилиш, асраш ва илмий тадқиқ этиш соҳаларида тадбиқ этилди (Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлигининг 2023 йил 7-сентябрдаги 02-05/3081-сонли маълумотномаси). Натижада Бургулик маданияти борасидаги билимлар кенгайишига, Бургулик ИИ даврининг ўзига хос хусусиятлари борасида хулосалар чиқаришга хизмат қилган.
антик даврида содир бўлган миграция ва маданий таъсирлар (сак, сўғд-эллин ва дах) жараёнлари ва уларнинг даврий чегараси аниқланиб, Яксарт орти саклари ва Қанғ давлати аҳолиси туркий халқлар бўлганлиги, Шоштепа, Мингўрик ва Қанқа манзилгоҳларидаги ибодатхоналарда ўз аксини топган моддий манбалар асосида Тошкент воҳасининг антик даври аҳолиси диний эътиқодида олов-қуёш ва аждодлар култи бўлганлигига доир хулосалардан Олий таълим муассасалари Тарих таълим йўналиши талабаларига мўлжалланган “Археология” ўқув қўлланмасини ёзишда ва уларнинг фан дастурларини тузишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, 2018-йил 27-мартдаги 274-020 рақамли гувоҳнома). Ушбу маълумотлар Тошкент воҳасининг қадимги давр тарихи хусусида янгича қарашларни шакллантиришга хизмат қилган.
Тошкент воҳасининг палеолит даври жамоалари томонидан ўзлаштирилиши, тош даври маданиятлари генезиси, уларнинг мансублик муаммолари, атропогенез ва тарихий-маданий жараёнларни тадқиқ этилиши ҳамда уларнинг реконструксияси масаласига доир илмий тадқиқот натижаларидан “Ўзбекистон тарихи” телеканалида эфирга узатилган “Хазина” кўрсатуви ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (ЎзМТРК “Ўзбекистон телерадиоканали” давлат муассасасининг 2023-йил 17-июлдаги 16-28-1107-сонли маълумотномаси). Натижада, Тошкент воҳаси қадим тарихига оид маълумотлар кенг жамоатчиликка етиб боришига хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish