Sayt test rejimida ishlamoqda

Сапаров Назберген Жанабаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Пойкенд шаҳри В-ВИИИ асрларда. Шаҳар тузилишининг генезиси ва хронологияси”, 07.00.06 – “Археология” (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.PhD/Tar1265
Илмий раҳбар: Ширинов Тимур Ширинович, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: ЎзР ФА Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ ижтимоий фанлар илмий тадқиқот институти. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Миллий археология маркази, DSc.02/02.30.12.2019.Tar.45.01.
Расмий оппонентлар: ЎзРФА Миллий археология маркази, тарих фанлари доктори, профессор, Сулейманов Рустам Хамидович ва тарих фанлари номзоди Мирзаахмедов Джамал Камалович.
Етакчи ташкилот: Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. В-ВИИИ асрлардаги Пайкенд шаҳар истеҳкомлари, шаҳристонлари ва кўчалар тармоғини очиб беришдан иборат ва уларнинг Ғарбий Сўғд шаҳар маданиятида тутган ўрнини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат: 
Пойкенднинг Шаҳристон И шаҳар тузилиши В–ВИ -асрлар охирида вужудга келганлиги  ва унинг истеҳкоми эволюцияси билан боғлиқ бўлганлиги, Шаҳристон И ҳудуди аркни олдидаги илгари мустаҳкамланган аҳоли пунктини қамраб олганлиги ва мудофаани мустаҳкамлаш учун платонинг табиий қиялигидан фойдаланилганлиги исботланган;
Пойкенддаги Шаҳристон ИИ ВИИ–ВИИИ-асрлар бошида шаҳар майдонининг кенгайиши билан вужудга келганлиги, буни маданий қатламлардан топилган археологик мажмуалар (тангалар, тутатқилар, сопол буюмлар) тасдиқлаши исботланган;
Пойкенднинг И ва ИИ Шаҳристонлари маълум режа асосида қурилиб, уларнинг тўртбурчак шаклдаги маҳаллалари кўпинча бир хил ўлчамда ва Т-шаклдаги кенг ва кесишган чорраҳаларга эга бўлган кўчалар тармоғи билан бирлаштирилган, асосий магистрал йўл жанубдан шимолий дарвозагача чўзилган меридионал кўча  бўлганлиги аниқланган;
Пойкенднинг  Шаҳристон И шаҳар деворлари пайдо бўлган пайтдан бошлаб шаҳар қурилиши аниқ шаҳарсозлик режаси асосида намунавий маҳалла модули ва намунавий турар-жой биноларидан фойдаланган ҳолда амалга оширилганлиги  аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Пойкенднинг Шаҳристон И шаҳар тузилиши В–ВИ-асрлар охирида вужудга келганлиги ва унинг истеҳкоми эволюцияси билан боғлиқ бўлганлиги, Шаҳристон И ҳудуди аркни олдидаги илгари мустаҳкамланган аҳоли пунктини қамраб олганлиги ва мудофаани мустаҳкамлаш учун платонинг табиий қиялигидан фойдаланилганлиги шунингдек Пойкенддаги Шаҳристон ИИ ВИИ–ВИИИ-асрлар бошида шаҳар майдонининг кенгайиши билан вужудга келганлиги, буни маданий қатламлардан топилган археологик мажмуалар (тангалар, сопол буюмлар) тасдиқлаши тўғрисидаги маълумотлардан Парижнинг Лувр шаҳрида ташкил этилган “Ўзбекистон воҳалари кўрки” кўргазмасини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси маданий мерос агентлигининг 2023 йии 13 мартдаги 02-10/686 -сон маълумотномаси). Натижада музейга ташриф буюрувчиларда илк ўрта асрлар Бухоро воҳаси моддий маданиятига доир маълумотларга эга бўлдилар;
Пойкенднинг И ва ИИ Шаҳристонлари маълум режа асосида қурилиб, уларнинг тўртбурчак шаклдаги маҳаллалари кўпинча бир хил ўлчамда ва Т-шаклдаги кенг ва кесишган чорраҳаларга эга бўлган кўчалар тармоғи билан бирлаштирилган, асосий магистрал йўл жанубдан шимолий дарвозагача чўзилган меридионал кўча  бўлганлиги шунингдек Пайкенднинг  Шаҳристон И шаҳар деворлари пайдо бўлган пайтдан бошлаб шаҳар қурилиши аниқ шаҳарсозлик режаси асосида намунавий маҳалла модули ва намунавий турар-жой биноларидан фойдаланган ҳолда амалга оширилганлиги  тўғрисидаги маълумотлардан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси тизимидаги Қорақалпогистон Респобликаси радио ва телеканалининг «Ассалаwма алейкум Қарақалпақстан», «Ассалам Қарақалпақстан», ва Қарақалпақстан телерадио дастурининг «Саз- саwбет ҳам кеwил ашар» дастурида «Руwхийлиқ бостани», «Жана кун» корсатувлари орқали телекўрсатувлари сценарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг Қорақалпоғистон телерадиокомпанияси 2023 йил 19 майдаги № 05-22/258-сон маʼлумотномаси) аҳолига таргиб этилди ва Бухоро тарихий-меъморчилик музей-қўриқхонаси филиалининг “Қадимги Пойкенд музейи” доимий экспозициясини тайёрлашда фойдаланилган. (Бухоро давлат музей-қўриқхонасининг 2023 уил 17 февралдаги № 54 сон маълумотномаси) Натижада  ташриф буюрувчилар илк ўрта асрлар Бухоро воҳасида шаҳар ҳаётининг ривожланиш босқичлари ҳақидаги янги маълумотларга эга бўлдилар.

Yangiliklarga obuna bo‘lish