Sayt test rejimida ishlamoqda

Ойназаров Холиёр Гаимназаровичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Жанубий Ўзбекистон қоятош расмлари техника-типологияси ва қиёсий таҳлили”, 07.00.06–Археология (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.1.PhD/Tar1354. 
Илмий раҳбар: Богомолов Геннадий Игоревич, тарих фанлари номзоди
Диссертация бажарилган муассаса номи: Миллий археология маркази
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Миллий археология маркази, DSc.02/02.30.12.2019.Tar.45.01.
Расмий оппонентлар: ЎзРФА Миллий археология маркази, тарих фанлари доктори, профессор, академик Асқаров Аҳмадали Асқарович ва Маданий мерос агентлиги Яхё Г'уломов номидаги Самарқанд археология институти илмий ишлар бо'йича директор о'ринбосари, тарих фанлари номзоди, доцент Холматов Азбиддин Неъматиллаевич 
Етакчи ташкилот: Мирзо Улуг'бек номидаги Миллий университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Жанубий Ўзбекистон ҳудудидан топилган қоятош расмларнинг техника-типологияси, хронологияси асосида қадимги даврда яшаган халқларнинг илк диний-мифологик қарашлари, ижтимоий-иқтисодий, маданий, маънавий ҳаётини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Марказий Осиё қойтош суратлари ичида биринчи маротаба Сийпантош ёдгорлигида геометрик белгилар кўринишида стилистик ифодаланган, охра билан чизилган аёл тасвири аниқланган;
Зарауцой ва Сийпантош ёдгорликлари асосида уларнинг даврий, типологик жиҳатдан ўзаро яқинлиги ҳамда мезолитдан то бронзагача бўлган хронологик даврга оидлиги аниқланган;
Зарабоғ петроглифлари типологияси, чизилиш услублари ва ишланиш техникаси асосида уларнинг сўнгги бронзадан бошлаб илк ўрта асрларгача бўлган даврий мансублиги исботланган;
Сийпантош, Зарауцой, Зарабоғ ёдгорликларининг бронза давридан бошлаб қоятош суратларини чизишда рангтасвир ва уриб-чўкичлаш техникаси мавжуд бўлганлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Жанубий Ўзбекистон қоятош расмлари техника-типологияси ва қиёсий таҳлил мавзуси бўйича олиб борилган тадқиқотлар асосида:
Сийпантош ёдгорлигидаги турли хил образлар орқали, биринчи маротаба охра билан чизилган аёл тасвири ҳамда Зарауцой ва Сийпантош ёдгорликлари асосида уларнинг даврий, типологик жиҳатдан ўзаро яқинлиги ҳамда мезолитдан то бронзагача бўлган хронологик даврга оидлигига доир маълумотлардан “Ўзбекистон тарихи” телеканалида эфирга узатилган “Мавзу” кўрсатуви ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон тарихи” телерадиоканали давлат унитар корхонасининг (2023 йил 04 сентябрдаги 06-28/1328-сон маълумотномаси). Натижада томошабинларда қоятош расмлари ҳақида илмий билим ҳосил қилинган;
Зарабоғ петроглифлари типологияси, чизилиш услублари ва ишланиш техникаси асосида уларнинг сўнгги бронзадан бошлаб илк ўрта асрларгача бўлган даврий мансублиги шунингдек, Сийпантош, Зарауцой, Зарабоғ ёдгорликларининг бронза давридан бошлаб қоятош суратларини чизишда рангтасвир ва уриб-чўкичлаш техникаси бирдек мавжуд бўлганлиги тўғрисидаги маълумотлардан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси, Маданий мерос агентлиги Сурхондарё вилояти Маданий мерос бошқармаси томонидан янги маданий меросларни хатловдан ўтказиш, уларни паспортлаштириш ва ҳужжатлаштиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси, Маданий мерос агентлигининг 2023-йил 08 сентябрдаги 02-18 /3157-сон маълумотномаси). Натижада ушбу ёдгорликлар туризм маршрутига киритиш учун хизмат қилиши баён этилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish