Sayt test rejimida ishlamoqda

Хажиев Бахтиёр Душабоевичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): 
“Миллий иқтисодиётда тақсимот муносабатларини давлат томонидан тартибга солиш механизмини такомиллаштириш”, 08.00.01 – “Иқтисодиёт назарияси” (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.4.DSc/Iqt419.
Илмий маслаҳатчи: Абдуллаев Суюн Артикович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи:  Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/30.01.2021.I.16.03.
Расмий оппонентлар: Мамбетжанов Қаҳрамон Қурбандурдиевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Муродова Нодира Куллиевна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Ғаниев Мухаматжон Халилович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади миллий иқтисодиётда тақсимот муносабатларини давлат томонидан тартибга солиш механизмини такомиллаштириш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
назарий-услубий ёндашувга кўра “тақсимот” категорияси эгри солиқлар, дивиденд, фойда ва бошқа манбалар кўринишида олинган ҳам бирламчи, ҳам иккиламчи даромадлар ҳамда иқтисодий имконият, ресурслар ва салоҳиятнинг узлюксиз равишда, қайта такрорланиб борувчи тақсимланиш жараёнларини қамраб олувчи иқтисодий муносабат нуқтаи назаридан такомиллаштирилган;
назарий-услубий ёндашувга кўра қайта тақсимот жараёнларининг ижтимоий нафлилигини оширишда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш истагидаги кам таъминланган фуқаролар учун зарур бўладиган асосий капитал билан таъминлашда давлат томонидан субсидия бериш тизимини жорий қилиш орқали бюджет даромадларини самарали қайта тақсимлаш, ишсиз ва ижтимоий ҳимояга мухтож аҳоли қатламларининг самарли бандлигини таъминлаш ҳамда уларнинг камбағалликка тушиб қолишининг олдини олиш имкониятини яратиш асосланган; 
назарий-услубий ёндашувга кўра институсионал назарияга тааллуқли бўлган тақсимот муносабатларини ривожлантириш асосида давлатнинг рағбатлантирувчи функсияси ўрта тадбиркорлик субъектларига кўчмас  мулк ва асбоб-ускуналар хариди учун сарфланадиган харажатларнинг 70 фоизини давлат томонидан «хизматлар ипотекаси»ни тақдим этиш асосида қўллаб-қувватлаш орқали такомиллаштирилган;
ижтимоий танлов назариясининг жамоат иштирокидаги тақсимот назариясини ривожлантирилган ҳолда мамлакатда даромадларни қайта тақсимлаш самарадорлигини маҳаллий (туман, шаҳар ва вилоят) бюджетлари қўшимча маблағларининг учдан бир қисмини жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштиришга йўналтириш орқали ошириш таклифи асосланган;
Ўзбекистонда қайта тақсимот жараёнларига таъсир қилувчи омиллар ўртасидаги коррелясион-регрессион боғлиқликнинг эконометрик модели асосида 2030 йилга бўлган даврда аҳоли даромадларини оширишнинг кўп вариантли прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Миллий иқтисодиётда тақсимот муносабатларини давлат томонидан тартибга солиш механизмини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
назарий-услубий ёндашувга кўра “тақсимот” категориясини эгри солиқлар, дивиденд, фойда ва бошқа манбалар кўринишида олинган ҳам бирламчи, ҳам иккиламчи даромадлар ҳамда иқтисодий имконият, ресурслар ва салоҳиятнинг узлюксиз равишда, қайта такрорланиб борувчи тақсимланиш жараёнларини қамраб олувчи иқтисодий муносабат нуқтаи назаридан такомиллаштиришга оид назарий ва услубий маълумотлардан 410 000 - “Бизнес ва бошқарув” ва  310 000-“Ижтимоий ва хулқ атворга мансуб фанлар” таълим соҳаларининг барча таълим йўналишлари талабалари учун тавсия этилган «Иқтисодиёт»,  60310100-Иқтисодиёт (тармоқлар ва соҳалар бўйича) таълим йўналиши талабалари учун тавсия этилган «Иқтисодий ривожланиш стратегиялари» номли дарслик ҳамда ўқув қўлланмани тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 9 сентябрдаги  302-сонли,  Тошкент давлат иқтисодиёт университети ректорининг 2023 йил 31 майдаги 169-сонли буйруқлари). Мазкур илмий натижалардан дарсликларда фойдаланиш бакалавриат ва магистратура талабаларида “тақсимот” ва “қайта тақсимот” иқтисодий категорияларининг моҳиятини тўғри ва кенгроқ тушунишларига имкон яратган;
назарий-услубий ёндашувга кўра қайта тақсимот жараёнларининг ижтимоий нафлилигини оширишда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш истагидаги кам таъминланган фуқаролар учун зарур бўладиган асосий капитал билан таъминлашда давлат томонидан субсидия бериш тизимини жорий қилиш орқали бюджет даромадларини самарали қайта тақсимлаш, ишсиз ва ижтимоий ҳимояга мухтож аҳоли қатламларининг самарли бандлигини таъминлаш ҳамда уларнинг камбағалликка тушиб қолишининг олдини олиш имкониятини яратишга оид назарий ва услубий маълумотлардан 410 000 - “Бизнес ва бошқарув” ва  310 000-“Ижтимоий ва хулқ атворга мансуб фанлар” таълим соҳаларининг барча таълим йўналишлари талабалари учун тавсия этилган «Иқтисодиёт»,  60310100-Иқтисодиёт (тармоқлар ва соҳалар бўйича) таълим йўналиши талабалари учун тавсия этилган «Иқтисодий ривожланиш стратегиялари» номли дарслик ҳамда ўқув қўлланмани тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 9 сентябрдаги 302-сонли,  Тошкент давлат иқтисодиёт университети ректорининг 2023 йил 31 майдаги 169-сонли буйруқлари; Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2024 йил 5 февралдаги 01/00-02/26-19-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида бакалавриат ва магистратура талабаларида тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш истагидаги кам таъминланган фуқаролар учун зарур бўладиган асосий капитал билан таъминлашда давлат томонидан субсидия бериш тизимини жорий қилиш орқали бюджет даромадларини самарали қайта тақсимлаш борасидаги назарий-услубий тушунчаларни кенгайтириш имкони яратилган;  
назарий-услубий ёндашувга кўра институсионал назарияга тааллуқли бўлган тақсимот муносабатларини ривожлантириш асосида давлатнинг рағбатлантирувчи функсияси ўрта тадбиркорлик субъектларига кўчмас  мулк ва асбоб-ускуналар хариди учун сарфланадиган харажатларнинг 70 фоизини давлат томонидан «хизматлар ипотекаси»ни тақдим этиш асосида қўллаб-қувватлаш орқали такомиллаштиришга оид назарий ва услубий маълумотлардан 410 000 - “Бизнес ва бошқарув” ва  310 000-“Ижтимоий ва хулқ атворга мансуб фанлар” таълим соҳаларининг барча таълим йўналишлари талабалари учун тавсия этилган «Иқтисодиёт»,  60310100-Иқтисодиёт (тармоқлар ва соҳалар бўйича) таълим йўналиши талабалари учун тавсия этилган «Иқтисодий ривожланиш стратегиялари» номли дарслик ҳамда ўқув қўлланмани тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 9 сентябрдаги 302-сонли,  Тошкент давлат иқтисодиёт университети ректорининг 2023 йил 31 майдаги 169-сонли буйруқлари; Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2024 йил 5 февралдаги                      01/00-02/26-19-сон  маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида бакалавриат ва магистратура талабаларида ўрта тадбиркорлик субъектларига кўчмас  мулк ва асбоб-ускуналар хариди учун сарфланадиган харажатларнинг аҳамиятли қисмини давлат томонидан «хизматлар ипотекаси» асосида  тақдим этиш орқали қўллаб-қувватлаш бўйича назарий-услубий тушунчаларини кенгайтириш имкони яратилган;  
ижтимоий танлов назариясининг жамоат иштирокидаги тақсимот назариясини ривожлантирилган ҳолда мамлакатда даромадларни қайта тақсимлаш самарадорлигини маҳаллий (туман, шаҳар ва вилоят) бюджетлари қўшимча маблағларининг учдан бир қисмини жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштиришга йўналтириш орқали ошириш таклифига оид назарий ва услубий маълумотлардан  410 000 - “Бизнес ва бошқарув” ва  310 000-“Ижтимоий ва хулқ атворга мансуб фанлар” таълим соҳаларининг барча таълим йўналишлари талабалари учун тавсия этилган «Иқтисодиёт»,  60310100-Иқтисодиёт (тармоқлар ва соҳалар бўйича) таълим йўналиши талабалари учун тавсия этилган «Иқтисодий ривожланиш стратегиялари» номли дарслик ҳамда ўқув қўлланмани тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 9 сентябрдаги 302-сонли,  Тошкент давлат иқтисодиёт университети ректорининг 2023 йил 31 майдаги 169-сонли буйруқлари; Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2024 йил 5 февралдаги 01/00-02/26-19-сон  маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида бакалавриат ва магистратура талабаларида мамлакатда даромадларни қайта тақсимлаш самарадорлигини маҳаллий (туман, шаҳар ва вилоят) бюджетлари қўшимча маблағларининг муайян қисмини жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштиришга йўналтириш орқали ошириш борасидаги назарий-услубий тушунчаларни кенгайтириш имкони яратилган; 
Ўзбекистонда қайта тақсимот жараёнларига таъсир қилувчи омиллар ўртасидаги коррелясион-регрессион боғлиқликнинг эконометрик модели асосида ишлаб чиқилган 2030 йилга бўлган даврда аҳоли даромадларини оширишнинг кўп вариантли прогноз кўрсаткичлари Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан “Мамлакат ҳудудларида аҳоли даромадларини ошириш ва кабағалликни қисқартириш чора-тадбирлари дастури”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2024 йил 5 февралдаги 01/00-02/26-19-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифларнинг амалиётга жорий этилиши натижасида мамлакатда узоқ муддатли истиқболда аҳоли даромадларини ошириш кўрсаткичларининг иқтисодий ривожланишнинг асосий параметрларига мувофиқлигини таъминлаш имкони яратилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish