Sayt test rejimida ishlamoqda

Хушвақов Анвар Боқиевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: Минтақада хусусий тадбиркорликни ривожлантириш асосида камбағалликни қисқартириш имкониятлари, 08.00.12 – “Минтақавий иқтисодийот” (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/Iqt3393
 Илмий раҳбар: Эргашев Рахматилла Хидирович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти, PhD.03/29.12.2022.I.111.01.
Расмий оппонентлар: Навруз-зода Бахтиёр Негматович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Аминов Фазлиддин Баҳодирович, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Этакчи ташкилот: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади минтақада хусусий тадбиркорликни ривожлантириш асосида камбагʻалликни қисқартириш механизмларини такомиллаштириш юзасидан илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборатдир.
III.   Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
“камбағаллик”, “камбағаллик тузоғи”, “қашшоқлик”, “камбағал оила” тушунчаларининг моҳиятини очиб беришда минтақа аҳолисини тўрт тоифа хонадонларининг иқтисодий-ижтимоий ҳолати ва давлат иқтисодий сиёсати ўртасидаги муносабатларидан келиб чиққан ҳолда ҳудуддаги қамбағал аҳолини хусусий тадбиркорлигига жалб этиш таклифи асосланган;
минтақада камбағалликни қисқартириш учун “Темир дафтари”га киритилган камбағал оилаларга хусусий тадбиркорликнинг кенг қўлланилишидан келиб чиққан ҳолда услубий ёндашиш асосида аҳолининг камбағал қатламига хусусий тадбиркорлик фаолиятини бошлашида зарур бўлган асосий ресурсларни сотиб олиш учун давлат томонидан базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 бараваригача субсидия бериш тизимини қўллаш орқали такомиллаштирилган;
ҳудуддаги камбағал аҳоли қатламининг хусусий тадбиркорлик фаоллигини оширишга ижтимоий-иқтисодий жараёнлар ва камбағал қатлам ўртасидаги боғлиқликдан келиб чиққан ҳолда “оғир” маҳаллаларда “камбағал оила” дафтарига киритилиб, хусусий тадбиркорлик фаолиятини бошлаганларга ижара ва ресурслар учун харажатларнинг 50 фоизини давлат томонидан қоплаб бериш орқали эришиш таклифи асосланган;
Қашқадарё минтақасида камбағалликни қисқартиришнинг ўрта муддатли 2024–2028-йилларга мўлжалланган кўп омилли прогноз параметрлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Минтақада хусусий тадбиркорликни ривожлантириш асосида камбағалликни қисқартириш имкониятлари бўйича ишлаб чиқилган илмий ва амалий таклифлар асосида:
“камбағаллик”, “камбағаллик тузоғи”, “қашшоқлик”, “камбағал оила” тушунчаларининг моҳиятини очиб беришда минтақа аҳолисини тўрт тоифа хонадонларининг иқтисодий-ижтимоий ҳолати ва давлат иқтисодий сиёсати ўртасидаги муносабатларидан келиб чиққан ҳолда ҳудуддаги қамбағал аҳолини хусусий тадбиркорлигига жалб этиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан “Меҳнатни таҳлил қилиш ва меҳнат бозори мониторингини ташкил қилиш дастури” 4-бандининг ижросини таъминлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг 2023-йил 25-октябрдаги 02/04-10/10-421-сонли маълумотномалари). Ушбу таклифнинг жорий қилиниши минтақада “камбағаллик”, “қашшоқлик”, “камбағаллик тузоғи” ва “камбағал оила” тушунчаларининг илмий-услубий жиҳатларини тўлиқ очиб беришга, шу асосда соҳада тегишли меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни самарали юритишга, минтақадаги ишсизларни хусусий тадбиркорликка фаол жалб қилиш орқали камбағал оила даромадларини оширишга имкон беради;
минтақада камбағалликни қисқартириш учун “Темир дафтари”га киритилган камбағал оилаларга хусусий тадбиркорликнинг кенг қўлланилишидан келиб чиққан ҳолда услубий ёндашиш асосида аҳолининг камбағал қатламига хусусий тадбиркорлик фаолиятини бошлашида зарур бўлган асосий ресурсларни сотиб олиш учун давлат томонидан базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 бараваригача субсидия бериш тизимини қўллаш орқали такомиллаштирилган таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 3-декабрдаги ПФ-31-сонли “Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчилари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” ги Қарори 3-иловаси   8-бандининг “Тадбиркорлик ва ўзини ўзи банд қилиш фаолиятини бошламоқчи бўлган ишсиз, шу жумладан “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари” ва  “Камбағал оила” дафтарига киритилган фуқароларга фаолиятини бошлаш учун керак бўлган асбоб-ускуна, меҳнат қуролларини харид қилиш учун 10 миллион сўмгача субсидиялар ажратиш” ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “2022-2026 йилларда Қашқадарё вилояти ҳудудларини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини янада яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ВМҚ-201-сон қарорига мувофиқ Қашқадарё вилоятини ривожлантиришнинг беш йиллик дастурига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Қамбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг  2023-йил 25-октябрдаги 02/04-10/10-421-сонли маълумотномаси).  Ушбу таклифнинг амалиётга кенг жорий қилиниши Қашқадарё минтақасида камбағал оилаларнинг бандлигини таъминлашга ва уларнинг камбағалликка тушиб қолиш хавфининг олдини олишга хизмат қилган;
ҳудуддаги камбағал аҳоли қатламининг хусусий тадбиркорлик фаоллигини оширишга ижтимоий-иқтисодий жараёнлар ва камбағал қатлам ўртасидаги боғлиқликдан келиб чиққан ҳолда “оғир” маҳаллаларда “камбағал оила” дафтарига киритилиб, хусусий тадбиркорлик фаолиятини бошлаганларга ижара ва ресурслар  учун харажатларнинг 50 фоизини давлат томонидан қоплаб бериш орқали эришиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 14-октябрдаги ПФ-596-сонли “Касаначиликни ташкил этган тадбиркорлик субъектларини янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”и Фармонининг а) бандига “Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан тадбиркорлик субъектларига  “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари” ва  “Камбағал оила” дафтарига киритилган, “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” да бўлган ва касаначилик билан шуғулланаётган фуқароларга ресурслар сотиб олиш харажатларининг 50 фоизгача бўлган қисми, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 бараваригача миқдорида субсидия ажратиш белгиланган» ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “2022-2026 йилларда Қашқадарё вилояти ҳудудларини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини янада яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ВМҚ-201-сон қарорига мувофиқ Қашқадарё вилоятини ривожлантиришнинг беш йиллик дастурига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Қамбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг 2023-йил 25-октябрдаги 02/04-10/10-421-сонли маълумотномаси). Тадқиқот натижаларини амалиётда қўллаш Нишон туманининг “Кимёгар”, “Нишон”, “Каптарли” ва “Гулистон” МФЙларида камбағаллик ҳолатига тушган 122 та камбағал оила камбағалликдан чиқди ва барқарор даромад манбаи 1,5-2 бараварга ошди;
Қашқадарё минтақасида камбағалликни қисқартиришнинг ўрта муддатли, 2024-2028-йилларга мўлжалланган кўп омилли прогноз параметрларидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил            25-июлдаги ПФ-175-сон “Ўзбекистон Республикаси аҳолисини ижтимоий ҳимоя қилиш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида” ги Фармонининг 2-иловаси 1-бандининг мақсадли кўрсаткичларини амалиётга жорий этишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг 2023-йил 25-октябрдаги 02/04-10/10-421-сонли маълумотномаси). Ушбу мақсадли прогноз параметрлари натижаларига кўра, минтақада кейинги 5 йилда, яъни 2028-йилга бориб кам таъминланган аҳоли улуши 10,78 фоизга тенг бўлиб, 2023-йилга нисбатан 1,52 фоизга камайиши таъминланади  ва Қашқадарё вилоятида камбағаллик даражасини қисқартиришда хусусий тадбиркорликдан самарали фойдаланишга асос бўлиб хизмат қилади

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish