Sayt test rejimida ishlamoqda

Кадиров Сахобиддин Шарофовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Номоддий активлар ҳисоби ва таҳлили услубиётини такомиллаштириш», 08.00.08 – Бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудит (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.2.PhD/Iqt1718.
Илмий раҳбар: Ризаев Нурбек Кадирович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат аграр университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/10.12.2019.I.16.01.
Расмий оппонентлар: Абдусаломова Нодира Баходировна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Авлоқулов Анвар Зиядуллаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади номоддий активлар ҳисоби ва таҳлили услубиётини такомиллаштириш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
0411 - “Ўсимликларнинг янги навларига бўлган ҳуқуқи бўйича патентлар”, 0412 - “Ҳайвонларнинг янги зотларига бўлган ҳуқуқлари бўйича патентлар” ҳамда уларни амортизацияси учун 0511 - “Ўсимликларнинг янги навларига бўлган ҳуқуқи бўйича патентлар амортизацияси” ва 0512-“Ҳайвонларнинг янги зотларига бўлган ҳуқуқ бўйича патентлар амортизацияси” ишчи счётлар таклиф қилинган;
қишлоқ хўжалиги корхоналари учун “амортизацияланувчи активлар” моддаси бўйича амортизация меъёрлари номоддий активлардан фойдаланиш муддатларидан келиб чиққан ҳолда селекция ютуқлари учун йиллик амортизация меъёрини 4 фоиз (ёки хизмат муддати 25 йилга тенг), дастурий таъминот ва маълумотлар базалари учун 25 фоиз (хизмат муддати 4 йил) ҳамда қишлоқ хўжалиги товарлари белгилари учун 15 фоиз (хизмат муддати 7 йил) белгилаш орқали такомиллаштирилган;
қишлоқ хўжалиги корхоналарида номоддий активлар даромадлилиги (НМАИ), рентабеллиги (НМАР) ва айланувчанлиги (НМАТ) кўрсаткичлари асосида номоддий активлардан фойдаланиш шартлари (НМАИ ≥ 1 сўм, НМАР > 1 сўм, НМАТ ≥ 30 марта) мезонларини ишлаб чиқиш орқали самарадорлик таҳлилининг аниқлигини ошириш таклиф қилинган;
қишлоқ хўжалиги корхоналарида инновацион ишланмаларнинг амалга ошиш жараёнлари хусусиятларига мувофиқ келувчи номоддий активларни тан олиш, баҳолаш ҳамда гуруҳлаш асосида интеллектуал мулк обектлари ҳажмини ошириш таклифи асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Номоддий активлар ҳисоби ва таҳлили услубиётини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
0411-“Ўсимликларнинг янги навларига бўлган ҳуқуқи бўйича патентлар”, 0412-“Ҳайвонларнинг янги зотларига бўлган ҳуқуқлари бўйича патентлар” ҳамда уларни амортизацияси бўйича 0511-“Ўсимликларнинг янги навларига бўлган ҳуқуқи бўйича патентлар амортизацияси” ва 0512-“Ҳайвонларнинг янги зотларига бўлган ҳуқуқ бўйича патентлар амортизацияси” номли ишчи счётлар бўйича таклифи Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Тошкент вилояти «ТCТ Агро слустер» МЧЖ, Сирдарё вилояти «Сардоба универсал кластер» МЧЖ ва Бухоро вилояти «Бухоро агрокластер» МЧЖ томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2023-йил 7-ноябрдаги 07/06/1310-сон, Тошкент вилояти «ТCТ Агро слустер» МЧЖнинг 2023-йил 3-октябрдаги 01/320-сон, Сирдарё вилояти «Сардоба универсал кластер» МЧЖнинг 2023-йил 6-октябрдаги 01/81-23-сон ва Бухоро вилояти «Бухоро агрокластер» МЧЖнинг 2023-йил 5-октябрдаги 17-588-сон маълумотномалари). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида, 0411-“Ўсимликларнинг янги навларига бўлган ҳуқуқи бўйича патентлар”, 0412-“Ҳайвонларнинг янги зотларига бўлган ҳуқуқлари бўйича патентлар” ҳамда уларни амортизацияси бўйича эса, 0511-“Ўсимликларнинг янги навларига бўлган ҳуқуқи бўйича патентлар амортизацияси“, 0512-“Ҳайвонларнинг янги зотларига бўлган ҳуқуқ бўйича патентлар амортизацияси” номли ишчи счётлар қишлоқ хўжалигида номоддий активлар аналитик ҳисобини тўғри юритиш, уларнинг мавжудлиги ва ҳаракатини назорат қилиш самарадорлигини оширишга хизмат қилди;
қишлоқ хўжалиги корхоналари учун “амортизацияланувчи активлар” моддаси бўйича амортизация меъёрлари номоддий активлардан фойдаланиш муддатларидан келиб чиққан ҳолда селекция ютуқлари учун йиллик амортизация меъёрини 4 фоиз (ёки хизмат муддати 25 йилга тенг), дастурий таъминот ва маълумотлар базалари учун 25 фоиз (хизмат муддати 4 йил) ҳамда қишлоқ хўжалиги товарлари белгилари учун 15 фоиз (хизмат муддати 7 йил) белгилаш орқали такомиллаштириш бўйича таклифи Ўзбекиастон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Тошкент вилояти «ТCТ Агро слустер» МЧЖ, Сирдарё вилояти «Сардоба универсал кластер» МЧЖ ва Бухоро вилояти «Бухоро агрокластер» МЧЖ томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2023-йил 7-ноябрдаги 07/06/1310-сон, Тошкент вилояти «ТCТ Агро слустер» МЧЖнинг 2023-йил 3-октябрдаги 01/320-сон, Сирдарё вилояти «Сардоба универсал кластер» МЧЖнинг 2023-йил 6-октябрдаги 01/81-23-сон ва Бухоро вилояти «Бухоро агрокластер» МЧЖнинг 2023-йил 5-октябрдаги 17-588-сон маълумотномалари). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида, номоддий активлар, жумладан селекция ютуқлари бўйича патентлар, дастурий таъминот ва маълумотлар базалари ҳамда қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқарилган маҳсулотлар, иш ва хизматлар (товар)нинг ўзига хос хусусиятидан келиб чиқиб, уларга амортизация ҳисоблашнинг меъёрларини аниқлаштириш имконини берди. Мазкур таклифга кўра, амортизация меъёрлари улардан фойдаланиш муддатларидан келиб чиққан ҳолда селекция ютуқлари учун йиллик амортизация меъёри - 4 фоиз (ёки хизмат муддати 25 йилга тенг), дастурий таъминот ва маълумотлар базалари учун - 25 фоиз (хизмат муддати 4 йил) ҳамда қишлоқ хўжалиги товарлари белгилари учун -15 фоиз (хизмат муддати 7 йил) белгиланди. Бу эса, номоддий активларга амортизация ҳисоблаш ва уни харажатларга тўғри тақсимлаш тартибини соддалашувига олиб келди;
қишлоқ хўжалиги корхоналарида номоддий активлар даромадлилиги (НМАИ), рентабеллиги (НМАР) ва айланувчанлиги (НМАТ) кўрсаткичлари асосида номоддий активлардан фойдаланиш шартлари (НМАИ ≥ 1 сўм, НМАР > 1 сўм, НМАТ ≥ 30 марта) мезонларини ишлаб чиқиш орқали самарадорлик таҳлилининг аниқлигини ошириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Тошкент вилояти «ТCТ Агро cлустер» МЧЖ, Сирдарё вилояти «Сардоба универсал кластер» МЧЖ ва Бухоро вилояти «Бухоро агрокластер» МЧЖ томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2023-йил 7- ноябрдаги 07/06/1310-сон, Тошкент вилояти «ТCТ Агро cлустер» МЧЖнинг 2023-йил 3-октябрдаги 01/320-сон, Сирдарё вилояти «Сардоба универсал кластер» МЧЖнинг 2023-йил 6-октябрдаги 01/81-23-сон ва Бухоро вилояти «Бухоро агрокластер» МЧЖнинг 2023-йил 5-октябрдаги 17-588-сон маълумотномалари). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида, номоддий активлар даромадлилиги, рентабеллиги ва айланувчанлиги кўрсаткичларидан фойдаланиш номоддий активлардан фойдаланиш самарадорлигини аниқ ҳисоблаш имконини берди. Номоддий активлар даромадлигини таҳлил қилиш асосида, қишлоқ хўжалиги корхоналарида бир сўмлик номоддий активларга тўғри келадиган соф тушумни аниқлаш ҳамда номоддий активлар рентабеллик кўрсаткичларини таҳлил қилишда, бир сўмлик номоддий активларга тўғри келадиган солиқ тўлашдан аввалги фойдани аниқлаш имкониятини берди;
қишлоқ хўжалиги корхоналарида инновацион ишланмаларнинг амалга ошиш жараёнлари хусусиятларига мувофиқ келувчи номоддий активларни тан олиш, баҳолаш ҳамда гуруҳлаш асосида интеллектуал мулк обектлари ҳажмини ошириш бўйича таклифи Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Тошкент вилояти «ТCТ Агро слустер» МЧЖ, Сирдарё вилояти «Сардоба универсал кластер» МЧЖ ва Бухоро вилояти «Бухоро агрокластер» МЧЖ томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2023-йил 7-ноябрдаги 07/06/1310-сон, Тошкент вилояти «ТCТ Агро слустер» МЧЖнинг 2023-йил 3-октябрдаги 01/320-сон, Сирдарё вилояти «Сардоба универсал кластер» МЧЖнинг 2023-йил 6- октябрдаги 01/81-23-сон ва Бухоро вилояти «Бухоро агрокластер» МЧЖнинг 2023-йил 5-октябрдаги 17-588-сон маълумотномалари). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий этилиши қишлоқ хўжалиги корхоналари, жумладан кластерларда номоддий активларни тан олиниши ва баҳоланиши ҳамда улар таркибини тўғри шакллантириш (гуруҳлаштириш), соҳада инновацион ишланмаларнинг негизи бўлган интеллектуал мулк объектлари ҳажмини ошириш имконини яратди. Бундан ташқари номоддий активларнинг баҳолаш асосида уларни жами маблағлар (активлар)даги улушини кўпайтириш ҳамда қишлоқ хўжалиги корхоналарида даромадларни оширишга, шунингдек бухгалтерия ҳисоби юритилишининг соддалашувига олиб келди.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish