Sayt test rejimida ishlamoqda

Назарова Дилдора Ғуломовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Аёллар бачадонининг  яллиғланиш касалликларида аденомиозни олдини олиш ва
прогнозлаш”, 14.00.01-Акушерлик ва гинекология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақами: B2021.4. PhD /Тib2204
Илмий раҳбар: Муратова Нигора Джураевна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат стоматология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент педиатрия тиббиёт институти, DSc.04/30.12. 2019.Tib.29.01.
Расмий оппонентлар: Пахомова Жанна Евгеньевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Курбанов Боходир Бобурович, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт маркази.
Диссертация йўналиши. Назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади муддатига етмай туғилган чақалоқларда некротик энтероколитни эрта ташхислаш ва даволаш усулларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ретроспектив ва проспектив текширувлар ҳамда беморларни динамик кузатиш, анамнезни, клиник-лаборатор кўрсаткичларни ва функционал диагностика усулларини ўрганиш асосида  сурункали бачадон яллиғланиши касалликларида аёлларда аденомиоз ривожланишининг хавф омиллари аниқланди, гинекологик асоратлар ривожланишида уларнинг роли исботланган;
сурункали бачадон яллиғланиш касалликларига чалинган репродуктив ёшдаги аёлларда аденомиоз ривожланиши хавфи даражасини баҳолаш учун прогностик маркерлар мавжудлиги  исботланган;
    бачадон ичи аралашувларидан биронтасини бошидан кечирган аёлларда сурункали яллиғланиш касалликлари 3 баравар кўп ривожланиши аниқланди, яъни бундай аёлларда 37 фоиз ҳолларда бачадон ичи аралашувларидан кейин 3-6 ой ичида аденомиоз ривожланиши исботланган;
сурункали бачадон яллиғланиши касалликларида аёлларда яллиғланиш олди цитокинлари миқдорининг ошиши урогенитал инфекциянинг қўшилган турлари мавжудлиги билан тўғридан-тўғри корреляцион боғлиқликка эгалиги ва организмнинг иммун жавоби билан тескари боғлиқликка эгалиги исботланган;
сурункали бачадон яллиғланиши касалликларига чалинган репродуктив ёшдаги аёлларда  аденомиоз ривожланишини прогноз қилиш дастури ва уни даволаш алгоритми ишлаб чиқилган, бу бачадон ичи аралашувларидан кейин аденомиоз ривожланишининг олдини олишга ёрдам бериши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тошкент Давлат стоматология институти эксперт комиссиясининг 14.09.2023 йилдаги 04-з/21-сонли хулосасига мувофиқ (Соғлиқни сақлаш вазирлигига Тошкент давлат стоматология институти  09.08.2023 йилдаги 04-р/52-сонли илмий инновацияларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасалари учун жорий этиш ҳақида хати юборилган):  
биринчи илмий янгилик: анамнестик, клиник-лаборатория кўрсаткичлари ва иммунологик ва микробиологик тадқиқот усуллари асосида сурункали бачадон яллиғланиши касалликларида аёлларда аденомиоз ривожланишининг хавф омиллари ва уларнинг роли аниқланди, репродуктив ёшдаги аёлларда аденомиоз ривожланишида уларнинг роли аниқланди; (08.09.2023 йилдаги 34-сонли буйруқ билан Республика аҳоли репродуктив саломатлиги марказига ҳамда 05.09.2023 йилдаги  5-сонли буйруқ билан Чирчиқ шаҳар 2-сонли ОПга жорий этилган). Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагидан иборат: сурункали бачадон яллиғланиш касалликларига чалинган аёлларни текшириш асосида аденомиоз ривожланишининг олдини олиш мақсадида ҳамда анамнезда бачадон ичи аралашувлари бўлганда, касалхонага ётқизиш частотасини камайтириш, сурункали бачадон яллиғланиш касалликлари зўрайганда, бепуштлик ривожланганда, репродуктив йўқотишларда радикал операциялар частотасини камайтириш мақсадида аденомиозни эрта аниқлаш бўйича тавсиялар берилди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагидан иборат: аденомиоз ривожланишининг хавф омилларини ҳисобга олиб 18 нафар аёлга эрта ташҳис қўйишга эришилди, даволаш тадбирларининг ўз вақтида бошланиши ушбу аёлларда стационарда даволаниш вақтини 5,5 кундан 3 кунгача камайтирилган,  18 нафар беморнинг стационар даволаши учун сарфланадиган 14 288400 сўм маблағ тежалиш орқали иқтисодий самарадорликка эришилган. Таклиф этилган усул ва тавсиялар бўйича бошдан кечирилган бачадон ичи аралашувларидан кейин сурункали бачадон яллиғланиш касалликларига чалинган репродуктив ёшдаги аёлларда аденомиоз ривожланиши частотасининг пасайишига эришилди, дори воситалардан иқтисодий самарадорлик шифокорга битта мурожаатдан 18 нафар аёл учун  63 450 000 сўм ва стационарда бўлишдан 14 288 400 сўмни ташкил қилди,  18 нафар бемор учун бюджет маблағларини 77 738 400 сўмга иқтисод қилиш имконини берган. Хулоса: сурункали бачадон яллиғланиш касалликларининг хавф омилларини аниқлаш ва ўз вақтида даволаш асосида аденомиоз ривожланиши частотаси камайтирилди, бунда стационарда даволаниш частотаси ва давомийлиги ҳисобига  793800 сўм тежалди. Дори воситалардан иқтисодий самарадорлик шифокорга битта мурожаатдан  3525000 сўм ва стационарда бўлишдан 793800 сўмни ташкил қилди,  1 нафар бемор учун бюджет маблағларини 4 318 800 сўмга иқтисод қилиш имконини берган
иккинчи илмий янгилик: сурункали бачадон яллиғланиш касалликларига чалинган репродуктив ёшдаги аёлларни ташҳислаш алгоритми таклиф этилди, сурункали бачадон яллиғланиш касалликлари мавжуд аёлларда соғлом аёлларга нисбатан ИЛ-6 миқдорининг 4,4 баравар ортиши, интерферон гамма IFN-γ миқдорининг 3 баравар пасайиши, томирли-эндотелиал ўсиш омили – VEGF миқдорининг 4,5 баравар кўтарилиши, секретор IgA миқдорининг 4 баравар ошиши қайд этилди; урогенитал инфекциянинг қўшилган турлари қўшилганда организм иммун жавобининг пасайиши кузатилди; 08.09.2023 йилдаги 34-сонли буйруқ билан Республика аҳоли репродуктив саломатлиги марказига ҳамда 05.09.2023 йилдаги  5-сонли буйруқ билан Чирчиқ шаҳар 2-сонли ОПга жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагидан иборат: сурунали бачадон яллиғланиш касалликлари мавжуд аёлларда яллиғловчи цитокинлар миқдорини, урогенитал инфекция мавжудлигини аниқлаш орқали  организмнинг иммун жавоби пасайишини ва яллиғланиш оғирлиги даражасини прогноз қилиш, асоратлар ривожланишининг олдини олиш мумкин, бу даволаш тактикасини тўғри танлаш имконини беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагидан иборат: бачадон ичи аралашувларини бошидан кечирган аёлларда цитокинлар миқдорининг ошиши, урогенитал патологиянинг қўшилиши аденомиоз ривожланишига ва фертиллик бузилишига олиб келади, ушбу патология частотасининг пасайиши репродуктив ёшдаги 10 нафар аёл учун 1 кунда 6065766 сўм ортиқча сарф харажатларни иқтисод қилишга эришилган, стационарда даволаниш частотаси 2,5 баравар камайган. Хулоса: сурункали бачадон яллиғланиш касалликларига чалинган аёлларда аденомиоз ривожланишининг ва фертиллик бузилишининг олдини олиш 1 кунда 1 беморга 606576 сўмга иқтисод қилиш имконини берган.
учинчи илмий янгилик: бачадон ичи аралашувларини бошидан кечирган, сурункали бачадон яллиғланиш касалликларига чалинган репродуктив ёшдаги аёлларни даволаш алгоритми таклиф этилди, унга аденомиоз ривожланишининг олдини олиш учун иммунитетни тузатувчи препаратлар киритилди, 08.09.2023 йилдаги 34-сонли буйруқ билан Республика аҳоли репродуктив саломатлиги марказига ҳамда 05.09.2023 йилдаги  5-сонли буйруқ билан Чирчиқ шаҳар 2-сонли ОПга жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагидан иборат: таклиф этилган текшириш алгоритми сурункали бачадон яллиғланиш касалликларини амбулатория шароитида даволаш имконини беради, иммунитетни коррекциялаш препаратларини қўшган ҳолда комплекс даволаш тактикасини танлаш аденомиоз ривожланишининг олдини олади, фертилликни тиклайди ва  аёл турмуш сифатини яхшилайди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагидан иборат: сурункали бачадон яллиғланиш касалликларини таклиф этилган алгоритм бўйича амбулатория шароитида ўз вақтида даволаш аденомиоз, репродуктив йўқотишлар ва бепуштлик каби асоратларни 3 баравар камайтириш имконини берди. Амбулатор даволанганда, стационарда даволанишдан фарқли ўлароқ, тежамкорлик 20 нафар беморга 12 117000 сўм маблағ тежалиш орқали иқтисодий самарадорликка эришилган.  Хулоса: сурункали бачадон яллиғланиш касалликларини ўз вақтида даволаш асоратлар ривожланишининг олдини олиш ва 1 беморга 605850 сўм бюджет маблағларини иқтисод қилиш имконини берган.    
тўртинчи илмий янгилик: бачадон ичи аралашувларидан кейин сурункали бачадон яллиғланиш касалликларига чалинган аёлларда аденомиоз ривожланиши хавфини прогноз қилиш дастури ишлаб чиқилди (DGU № 28630, 31.10.2023) 08.09.2023 йилдаги 34-сонли буйруқ билан Республика аҳоли репродуктив саломатлиги марказига ҳамда 05.09.2023 йилдаги  5-сонли буйруқ билан Чирчиқ шаҳар 2-сонли ОПга жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагидан иборат: аденомиоз ривожланиши хавфининг прогностик мезонларидан фойдаланиш тўғри ташҳис қўйиш, комплекс даволашни амалга ошириш, бачадон ичи аралашувларидан кейин аёлларда аденомиоз ривожланишининг олдини олиш имконини берди, бу эса, ўз навбатида, репродуктив аъзони сақлаб қолиш, фертилликни тиклаш, аёлнинг турмуш сифатини яхшилаш, радикал операциялар сонини камайтириш ва хомиладор бўлиш имконини оширади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагидан иборат: сурункали бачадон яллиғланиш касалликларига чалинган аёлларда аденомиоз ривожланишини прогноз қилиш ва олдини олиш радикал операциялар сонини камайтирди, стационарда даволаниш муддатларини қисқартирди, операциядан кейинги даврда вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизликни камайтирди. Бунда 50 нафар беморга ҳисоблаганда бир йилда 31 925 200 сўм маблағ иқтисод қилинган. Хулоса: аденомиоз ривожланишини прогноз қилиш ва олдини олиш дастурининг жорий этилиши 1 беморга 638504 сўмга иқтисод қилиш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish