Sayt test rejimida ishlamoqda

Рахимова Шахзода Эргашевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ичак микробиотаси бузилишининг сурункали бош мия ишемияси ривожланишида патогенетик аҳамияти», 14.00.13 – Неврология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.1.PhD/Tib1704.
Илмий раҳбар: Якубова Марҳамат Миракрамовна, тиббиёт фанлари доктори,доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.04/05.05.2023.Tib.30.04.
Расмий оппонентлар: Ниёзов Шуҳрат Ташмирович, тиббиёт фанлари доктори,    
доцент; Ахмадеева Лейла Ринатовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Россия Федерацияси).
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат стоматология институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: сурункали бош мия ишемиясида неврологик дефицитлар ва когнитив бузилишларнинг ривожланишида ичак микробиотасининг патогенетик таъсирини ўрганиш ва ичак микробиотаси метаболитлари, бўлган сирка кислотаси, бутират кислота ва BDNF нейротрофик омили ўртасидаги боғлиқликни аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
когнитив бузилишлар ва неврологик дефицитлар билан кечувчи сурункали бош мия ишемияси ривожланишининг патогенезида қўшимча таъсир қилувчи омил кўрсатилиб, бузилган ичак микробиотаси ва бош мия ўртасидаги боғлиқлик аниқланган;
BDNF нейротрофик омили билан когнитив фаолият ўртасида корреляцион боғлиқлик асосланган;
қисқа занжирли ёғ кислоталари бўлган сирка ва бутират кислоталарининг  BDNF нейротрофик омилини экспрессиясига таъсири  аниқланган;
ичак микробиотасининг ҳолатига қараб неврологик белгилар ва когнитив бузилишларнинг ривожланиш мезонлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тошкент тиббиёт академияси эксперт кенгашининг 2024 йил 17 январдаги 01/062-сон хулосасига кўра (илмий янгиликни бошқа соғлиқни сақлаш муассаларига жорий этиш бўйича Тошкент тиббиёт академиясининг 2023  йил 23 августдаги 09-06970-сонли хати Соғлиқни сақлаш вазирлигига тақдим этилган):
биринчи илмий янгилик: когнитив бузилишлар ва неврологик дефицитлар билан кечувчи сурункали бош мия ишемияси ривожланишининг патогенезида қўшимча таъсир қилувчи омил кўрсатилиб, бузилган ичак микробиотаси ва бош мия ўртасидаги боғлиқлик аниқлангани Тошкент шаҳар Юнусобод туманидаги 53-оилавий поликлиникаси бўйича 25.09.2023 йилдаги 185-сон ҳамда Тошкент шаҳар Яккасарой туманидаги «Shox International Hospital» кўп тармоқли клиникаси бўйича 25.09.2023 йилдаги 114-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: натижаларнинг амалиётга тадбиқ этилиши, ичак микробиотаси бузилиши кузатилган СБМИси мавжуд бўлган беморларда эрта когнитив бузилишлар юзага келишни олдини олишга йўналтирилган бўлиб, хаёт сифатини яхшилаш ва меҳнатга лаёқатсизликни камайтиришга ёрдам беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: микробиота бузилган беморларда деменция олди когнитив бузилишлар билан кечаётган СБМИнинг клиник ва неврологик жиҳатларини ўрганишда қуйидагича, йиллик тежаш қиймати: Eйил=( D1-D2)×(G+Ye) × N - 0.15× K = (10-7) × (150000+80000) × 40 - 0.15× 600000 =27510000. Бу ерда D1-диагностик усул тадбиқ этиланга қадар беморнинг ушбу хасталик бўйича меҳнатга лаёқатсиз кунларининг ўртача сони; D2 – диагностик усул  тадбиқ этилгангандан сўнг беморнинг ушбу хасталик бўйича меҳнатга лаёқатсиз кунларининг ўртача сони; G –бир ишчининг кунлик даромади; Ye – меҳнатга лаёқатсизлик бўйича бериладиган маош, сум/кун; N – тадбиқ этилаётган янгилик масштаби (тадбиқ этилган беморлар сони); 0.15–самарадорлик коэффеценти; K- амалиётга усулни тадбиқ этишда кутилаётган маблағ сарфи. Хулоса: таклиф қилинган усул 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 75370 сўмга иқтисод қилиш имконини берган;
иккинчи илмий янгилик: BDNF нейротрофик омили билан когнитив фаолият ўртасида боғлиқлик асослангани Тошкент шаҳар Юнусобод туманидаги 53-оилавий поликлиникаси бўйича 25.09.2023 йилдаги 185-сон ҳамда Тошкент шаҳар Яккасарой туманидаги «Shox International Hospital» кўп тармоқли клиникаси бўйича 25.09.2023 йилдаги 114-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: қондаги сирка кислотаси ва бутират кислота даражасига асосланиб, ичак микрофлорасининг ҳолатини аниқлаш ва патоген микрофлоранинг мавжудлигини тахмин қилиш аҳоли ўртасида касалликни эрта аниқлаш ва профилактика чора-тадбирларини ўтказиш имконини беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: диагностика қилишда фойдаланилган усуллар ва янги тадбиқ этилган усул самарадорлиги: EA = К×(BX – BY)=350000 сўм×(4-2)=700000 сўм. Бу ерда, К– бир марталик бош мия МРТ  текширувининг ўртача қиймати; ВX ва ВY – асосий ва тавсия этилаётган вариантларда бир касалликни даволаш учун текширув сони. Хулоса: сирка кислотаси ва бутират кислота даражасини баҳолаш учун ушбу усулнинг қўлланилиши натижасида 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 700000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган;
учинчи илмий янгилик: қисқа занжирли ёғ кислоталари бўлган сирка ва бутират кислоталарининг  BDNF нейротрофик омилини экспрессиясига таъсири  аниқлангани Тошкент шаҳар Юнусобод туманидаги 53-оилавий поликлиникаси бўйича 25.09.2023 йилдаги 185-сон ҳамда Тошкент шаҳар Яккасарой туманидаги «Shox International Hospital» кўп тармоқли клиникаси бўйича 25.09.2023 йилдаги 114-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: сирка ва бутират кислоталарининг  BDNF нейротрофик омилини экспрессиясига таъсири туфайли эрта когнитив бузилишлар юзага келиши хамда касалликнинг чуқур когнитив бузилишлар ривожланиш хавфини олдини олишга имкон берди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: BDNF, сирка кислота ва бутират кислоталар ўртасидаги тўғри пропорцинол бўлган корреляцион боғлиқлик туфайли СБМИси мавжуд беморларда когнитив бузилишларни эрта ташхислаш имкони, клиник-неврологик хусусиятларига аниқ баҳо бериш, ҳамда жараённи чуқурлашишини олдини олишга эришилди. Харажат-самарадорлик коэффеценти (ХСК) қуйидагича ифодаланиши мумкин: ХСК= эффект/харажат = Сйил/Z=16373700/483000 = 33,9. Бу ерда Сйил–амалга ошириш ҳажми учун ҳисобланган диагностика усулларини ўртача йиллик тежаш қиймати; Z–Бутират кислота ва сирка кислоталарнинг диагностикаси усулини ишлаб чиқиш, жорий қилиш ва амалга ошириш харажати нархи. Хулоса: таклиф қилинган усул СБМИси мавжуд беморларда когнитив бузилишларни эрта ташхислашда 1 нафар бемор ҳисобидан бюджет маблағларини 33,9%га иқтисод қилиш имконини берган;
тўртинчи илмий янгилик: ичак микробиотасининг ҳолатига қараб неврологик белгилар ва когнитив бузилишларнинг ривожланиш мезонлари ишлаб чиқилгани Тошкент шаҳар Юнусобод туманидаги 53-оилавий поликлиникаси бўйича 25.09.2023 йилдаги 185-сон ҳамда Тошкент шаҳар Яккасарой туманидаги «Shox International Hospital» кўп тармоқли клиникаси бўйича 25.09.2023 йилдаги 114-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: когнитив бузилишларни ривожланиш хавфи билан сурункали бош мия ишемиясини эрта ташхислаш мезонларини ишлаб чиқиш орқали ногиронликни камайтиришга, деменция ривожланиши олди когнитив касалликларидан азият чекадиган одамларнинг ҳаёт сифатини яхшилашга ва эрта ногиронликнинг олдини олишга эришилди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: СБМИси ичак микробиотаси бузилиши билан кечганда, барвақт когнитив бузилишларни ривожланишини олдини олиш чора тадбирларини жорий қилиниши натижасида моддий харажатлар миқдори 32,6%га камайишига эришилади. Хулоса: таклиф қилинган усул СБМИси мавжуд беморларда когнитив бузилишларни эрта ташхислашда 1 нафар бемор ҳисобидан бюджет маблағларини 32,6%га иқтисод қилиш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish