Sayt test rejimida ishlamoqda

Файзуллаев Дилшод Шодиевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси химояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўткир ва сурункали йирингли синуситларни даволашни такомиллаштиришда нитроксидергик тизим кўрсаткичларининг ахамияти», 14.00.04 – Оториноларингология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйҳатга олинган рақам: В2021.1.PhD/Tib1647.
Илмий раҳбар: Лутфуллаев Ғайрат Умруллаевич, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарканд давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат тиббиёт университети, DSc.04/05.06.2020.Tib.102.02.
Расмий оппонентлар: Насретдинова Махзуна Тахсиновна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Насымов Вадим Алиярович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Абу Али ибни сино номидаги Тожикистон давлат тиббиёт университети (Тожикистон).
II. Тадқиқотнинг мақсади нитроксидергик тизим функционал ҳолатини аниклаш асосида риносинуситларни даволаш самарадорлиги  оширишдан  иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор ўткир ва сурункали йирингли риносинуситлар патогенези механизмларини аниклаш асосида NO алмашинуви, БЁБ ларида яллиғланиш ривожланишида NO роли, сурункали йирингли риносинуситларда мукоцилиар транспорт ҳолати ва унинг ўзгаришида NО нинг аҳамияти асосланган;
ўткир ва сурункали йирингли риносинуситларда нитроксидергик тизим кўрсаткичларининг ўзгариши билан мукоцилиар клиренс камайиши хамда ҳаёт сифати кўрсаткичлари пасайиши ўртасидаги тўғридан тўғри боғлиқлик исботланган;
ўткир ва сурункали йирингли риносинуситларни комплекс даволашда нитроксидергик жараёнлар бузилишини коррекция қилиш учун комплекс даволашга қўшимча L-аргинин, флуимуцил-антибиотик, Синуфорте бериш орқали даволаш усули такомиллаштирилган;
ўткир ва сурункали йирингли риносинуситларни амалдаги клиник кўрсатмалар ва стандартларни ҳисобга олган ҳолда такомилаштирилган даволаш усули қўлланилганда касалликларнинг оғир кечишини хамда  асоратларини олдини олиш имконини берган.
IV. Тадқиқот натижаларини жорий қилиниши.
Самарқанд давлат тиббиёт университетининг 2023 йилдаги 28 декабрдаги 82-сон хулосасига кўра (илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Самарқанд давлат тиббиёт университетининг 2023 йил 25 январдаги 01471-сонли хати юборилган):
биринчи илмий янгилик: ўткир ва сурункали йирингли риносинуситли беморларда нитроксидергик тизимнинг маҳаллий ва тизимли кўрсаткичларининг юқорилиги исботланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: ўткир ва сурункали йирингли риносинуситли беморларда нитроксидергик тизимнинг маҳаллий ва тизимли кўрсаткичлари ўзгаришларнинг баъзи патогенетик механизмлари тўғрисида мавжуд тушунчаларни кенгайтирилганлиги, нитроксидергик тизим кўрсаткичларининг ўзгариши билан ўткир ва сурункали йирингли риносинуситлар клиник кечиши ва беморларнинг ёшига боғлиқлиги аниқланганлиги ҳамда ўткир ва сурункали йирингли риносинуситли беморларда ташхислаш ва даволаш усулларининг такомиллаштирилганлиги кузатилди. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Олинган илмий-амалий маълумотлар Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2023 йил 25 январдаги №08-01471-сон буйруғи билан Бухоро ва Андижон вилоятлари ЛОР бўлимлари клиник амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Ўткир ва сурункали йирингли синуситларни даволашни такомиллаштиришда нитроксидергик тизим кўрсаткичларини ҳисобга олган ҳолда даволаш учун ишлаб чиқилган тавсиялардан фойдаланиш беморларнинг 96 фоизида патологияни эрта ташхислаш, 78 фоизи бирламчи тиббий-профилактика муассасаларида тегишли тиббий ёрдам кўрсатиш имконини берди ва амбулатор шароитида даволанишни амалга оширишга кўмак бўлди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: 1)Ўткир ва йирингли риносинуситларни даволаш стандартига таклиф килинган даволашга йўналтириш ва фармакологик тавсиялар беморлар ёток кунини 2 кунга кискарганлиги хисобига ёток кунидан 320 000 сум иқтисод қилинган 2) Амбулатор шароида даволанган беморлар касаллик варакаси куни камайиши хисобига 156 000сум давлат бюджети маблағларини иқтисод қилишга имкон берди. Хулоса: Ўткир ва йирингли риносинуситларни янги даволаш сехмасининг қўлланилиши 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 156 000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 320 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Ўткир ва сурункали йирингли синуситларни даволашни такомиллаштиришда нитроксидергик тизим кўрсаткичларининг ахамияти» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Самарқанд Давлат тиббиёт университетининг 2023 йил 11октябрдаги 4078-сонли хати юборилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2023 йил 25 январдаги №08-01471-сон маълумотномаси).
иккинчи илмий янгилик ўткир ва сурункали йирингли риносинуситларда нитроксидергик тизим кўрсаткичларининг ўзгариши билан мукоцилиар клиренс камайиши ва ҳаёт сифати пасайиши исботланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: Тадқиқотнинг амалий аҳамияти клиник, биокимевий, бактериологик ва инструментал тадқиқотлар натижалари ўткир ва сурункали йирингли риносинуситда нитроксидергик тизимнинг маҳаллий ва тизимли кўрсаткичлари ўзгаришларнинг касаллик оғирлигини башоратлаш ва даволаш имконини берди. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Олинган илмий-амалий маълумотлар Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2023 йил 25 январдаги №08-01471-сон буйруғи билан Бухоро ва Андижон вилоятлари ЛОР бўлимлари клиник амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: ўткир ва сурункали йирингли синуситларнинг оғир кечишини  олдини олади, турмуш тарзи яхшиланади, касалхонага мурожатлар сонини камаяди, касаллик устидан тўлиқ назоратга эришилади ва ушбу касаллика чалинган беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилайди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: ўткир йирингли синусит бўлган беморларда қонда нитратлар ва нитритлар умумий миқдори 1,13 марта, сурункали йирингли синусит бўлган беморларда 2,23 марта ошиши ва бу ҳолат эндоген азот оксиди миқдори ошиши натижасида касаллик клиник кечишини оғирлаштириши исботланганда 1) беморнинг шифохонада қолиш муддатини 2 кунга қисқартириб, шифохонадаги ётоқ кун миқдорини камайтирган 2) шифохонада бўлиш даврининг қисқартирилиши ҳисобига дори-дармон кам талаб этилган (1 кунга ўртача 150 000 сўм дори воситалари сарфланади). Хулоса: янги даволаш-профилактик алгоритмининг қўлланилиши 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 300 000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 320 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Ўткир ва сурункали йирингли синуситларни даволашни такомиллаштиришда нитроксидергик тизим кўрсаткичларининг ахамияти» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Самарқанд Давлат тиббиёт университетининг 2023 йил 11октябрдаги 4078-сонли хати юборилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2023 йил 25 январдаги №08-01471-сон маълумотномаси).
учинчи илмий янгиликнинг моҳияти: ўткир ва сурункали йирингли риносинуситларни амалдаги клиник кўрсатмалар ва стандартларни ҳисобга олган ҳолда даволаш усулларини нитроксидергик жараёнлар кўрсаткичларига таъсирини ва касаллик кечишини белгилаш учун улардан фойдаланиш имкониятлари исботланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: ўткир ва сурункали йирингли риносинуситларни амалдаги клиник кўрсатмалар ва стандартларни ҳисобга олган ҳолда даволаш усулларини нитроксидергик жараёнлар кўрсаткичларига таъсирини ва касаллик кечишини белгилаш учун улардан фойдаланиш имкониятлари асосланди  ва шу асосида яратилган ЭҲМ дастури (DGU №29783, 22.10.2023) касалликни эрта аниқлаш ва даволаш имконини берди. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Олинган илмий-амалий маълумотлар Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2023 йил 25 январдаги №08-01471-сон буйруғи билан Бухоро ва Андижон вилоятлари ЛОР бўлимлари клиник амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: ўткир ва сурункали йирингли риносинуситларни амалдаги клиник кўрсатмалар ва стандартларни ҳисобга олган ҳолда даволаш усулларини нитроксидергик жараёнлар кўрсаткичларига таъсирини ва касаллик кечишини белгилаш учун улардан фойдаланиш асосида касалликларни огир кечиши, асоратларини олдини олишга эришилган. Таклиф этилган комплекс ёндашувдан ўткир ва сурункали йирингли синуситларни 96% беморларда даволаш ва профилактика сифати яхшиланган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Беморнинг шифохонадаги даври учун: 1) беморнинг шифохонада қолиш муддатини 2 кунга қисқартиртириб, шифохонадаги ётоқ кун миқдорини камайтирган; 2) шифохонада бўлиш даврининг бир неча кунга қисқартирилиши ҳисобига дори-дармон кам талаб этилган (1 кунга ўртача 150 000 сўм дори воситалари сарфланади). Хулоса: янги даволаш-профилактик алгоритмининг қўлланилиши 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 300 000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 320 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Ўткир ва сурункали йирингли синуситларни даволашни такомиллаштиришда нитроксидергик тизим кўрсаткичларининг ахамияти» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Самарқанд Давлат тиббиёт университетининг 2023 йил 11октябрдаги 4078-сонли хати юборилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2023 йил 25 январдаги №08-01471-сон маълумотномаси).
тўртинчи илмий янгиликнинг ўткир ва сурункали йирингли риносинуситларни комплекс даволашда нитроксидергик жараёнлар бузилишини коррекция қилиш учун комплекс даволашга қўшимча L-аргинин, флуимуцил-антибиотик, Синуфорте дори воситалирини қўллаш орқали такомиллаштирилган.  Илмий янгиликнинг аҳамияти ўткир ва сурункали йирингли риносинуситларни амалдаги клиник кўрсатмалар ва стандартларни ҳисобга олган ҳолда даволаш усулларини нитроксидергик жараёнлар кўрсаткичларига таъсирини ва касаллик кечишини белгилаш учун улардан фойдаланиш, бурун бўшлиғини физиологик эритма ва мирамистин 0,5% эритмаси билан, яллиғланган БЁБ ни эндоскопик дренажлаш ва флуимуцил-антибиотик билан ювиш, шунингдек, NO алмашинувида иштирок этувчи L-аргининдан фойдаланиш ушбу беморларда касаллик кечиш давомийлигини кискариши,  даволаш самарадорлигини ошиши ва асоратларини олдини олишга ёрдам берган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Олинган илмий-амалий маълумотлар Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2023 йил 25 январдаги №08-01471-сон буйруғи билан Бухоро ва Андижон вилоятлари ЛОР бўлимлари клиник амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Беморларни тўғри  ташхислаш ва даволаниш натижасида ўткир ва сурункали йирингли синуситга чалинган беморларнинг кундалик ҳаёт фаолияти яхшиланади, касалхоналарга мурожат сонининг камайиши, амбулатор ва касалхонага ётиб даволаниш кунини камайтиришга имкон беради, касаллик устидан эрта тўлиқ назоратга эришилади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат 1) 1 нафар беморнинг шифохонадаги даври учун иқтисодий курсаткич: беморнинг шифохонада қолиш муддатини 2 кунга қисқартиртириб, шифохонада қолиш тўлов миқдори 320 минг сўмга камайтирди (прейскурантга кўра шифохонада 1 кун қолиш 160.000 сўмни ташкил қилади); шифохонада бўлиш даврининг 2 кунга қисқартирилиши ҳисобига 300 минг сўмлик дори-дармон кам талаб этилади (1 кунга ўртача 150 000 сўм дори воситалари сарфланади); Юқоридагиларга кўра жами йиллик иқтисодий самарадорлик 1 та бемор хисобидан 1 кунга 310 000 сумни ташкил этади. Бу эса ўз навбатида йил давомида юқори иқтисодий самарадорликка олиб келади. Хулоса: янги даволаш-профилактик алгоритмининг қўлланилиши 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 300 000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни  320 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Ўткир ва сурункали йирингли синуситларни даволашни такомиллаштиришда нитроксидергик тизим кўрсаткичларининг ахамияти» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Самарқанд Давлат тиббиёт университетининг 2023 йил 11октябрдаги 4078-сонли хати юборилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2023 йил 25 январдаги №08-01471-сон маълумотномаси).

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish