Sayt test rejimida ishlamoqda

Саноқулова Умида Намоз қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): Абу Ҳомид Гʻаззолийнинг “Мукошафату-л-қулуб” асари балоғатининг лингвистик асослари, 24.00.04 – Мумтоз шарқ адабиёти ва манбашунослиги (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.4.PhD/Fil1536.
Илмий раҳбар: Рустамий Салимахон Алийбег қизи, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон халқаро ислом академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон халқаро ислом академияси, DSc.35/30.12.2019.Isl/Tar/F.57.01.
Расмий оппонентлар: Ходжаева Раъно Умаровна, филология фанлари доктори, профессор; Астанова Гулнора Аминовна, филология фанлари доктори (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Абу Ҳомид Гʻаззолийнинг “Мукошафату-л-қулуб” асари балоғатининг лингвистик асосларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
“Мукошафату-л-қулуб”да иншо жумлалар (الجملة الإنشائية) таркибига кирувчи истифҳāм (الاستفهام - сўроқ) воситасида асар ғоясининг таъсирчанлигини ошириш учун муаллиф нутққа ажабланиш (التعجب - таажжуб), улуғлаш  (التعظيم - таъзим) ва истак (التمنى - таманнā) қўшимча маънолари юклагани  далилланган;
асарда “от+от” (الاسم+الاسم), “сифат+сифат” (الصفة+الصفة), “феъл+феъл” (الفعل+الفعل) қолипли ва турли сўз туркумлари воситасида ҳосил қилинган “от+олмош” (الاسم + الضمير) қолипли мутобақа (المطابقة) санъатининг функсионал фаоллиги сўзнинг эмоционал таъсир кучини ошириш ва лингвопоетик мазмундорлигини таъминлаш мақсадида жумлаларнинг семантик экспрессивлигини оширишга таъсир қилгани аниқланган;
васл (الوصل) усулида боғланган қўшма гапларнинг “хабар+хабар” (الخبر+الخبر), “иншо+иншо” (الإنشاء+الإنشاء), “хабар+иншо” (الخبر+الإنشاء) турлари гапларнинг структурасида конструктив вариантлиликни юзага келтириш учун қўллангани исботланган;
    асардаги мажоз (المجاز) лардан бирига нарса-предмет тушунчаларидан бўлган “حجر” (тош) сўзи асос бўлгани аниқланиб (ёмон олимлар тош образига қиёсланган), бадиий ифодани кучайтириш учун номинатив бирликларнинг ўзаро алтернативлик ва ассосиатив муносабатлари натижаси экани исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Абу Ҳомид Гʻаззолийнинг “Мукошафату-л-қулуб“ асарининг тил хусусиятларини балоғат илми нуқтаи назаридан ўрганиш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
“Мукошафату-л-қулуб”да иншо жумлалар (الجملة الإنشائية) таркибига кирувчи истифҳāм (الاستفهام - сўроқ) воситасида асар ғоясининг таъсирчанлигини ошириш учун муаллиф нутққа ажабланиш (التعجب - таажжуб), улуғлаш  (التعظيم - таъзим) ва истак (التمنى - таманнā) қўшимча маънолари юклагани далилланганига оид хулосалар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази “Ўрта аср шарқ алломалари ва мутафаккирларининг тарихий-фалсафий мероси” номли китоби мазмунига сингдирилган (Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази 2023-йил 9-августдаги 02/365-сон маълумотномаси). Натижада китобхонни Абу Ҳомид Гʻаззолийнинг “Мукошафату-л-қулуб” асари воситасида қўшимча маъно юклаш усуллари билан таништиришга хизмат қилган;
асарда васл (الوصل) усулида боғланган қўшма гапларнинг “хабар+хабар” (الخبر+الخبر), “иншо+иншо” (الإنشاء+الإنشاء), “хабар+иншо” (الخبر+الإنشاء) турлари қўллангани гапларнинг структурасида конструктив вариантлиликни юзага келтириш учун исботланганлиги тўғрисидаги илмий хулосалар Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказининг илмий-тадқиқот йўналишларида маъруза материаллари, тезисларни тайёрлаш ҳамда амалий ишланмаларда, ишчи режа ва ўқув дастурлари мазмунига сингдирилган (Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази 2023-йилнинг 14-август 01-07/158-сон маълумотномаси). Натижада ёш авлодни Абу Ҳомид Гʻаззолий ва унинг илмий меросини ўрганиш борасидаги янгиликлар билан таништиришга хизмат қилган;
асарда “от+от” (الاسم+الاسم), “сифат+сифат” (الصفة+الصفة), “феъл+феъл” (الفعل+الفعل) қолипли ва турли сўз туркумлари воситасида ҳосил қилинган “от+олмош” (الاسم + الضمير) қолипли мутобақа (المطابقة) санъатининг функсионал фаоллиги сўзнинг эмоционал таъсир кучини ошириш ва лингвопоетик мазмундорлигини таъминлаш мақсадида жумлаларнинг семантик экспрессивлигини оширишга таъсир қилгани аниқланганлиги тўғрисидаги илмий хулосалар “Мумтоз шарқ адабиёти” дарслиги мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси 2023-йил 7-августдаги 02-02/1-6335-сон маълумотномаси). Натижада мумтоз шарқ адабиёти вакиллари ўз ижодида қўллаган балоғат услублари, балоғат илмининг мумтоз шарқ адабиётида тутган ўрни, Гʻаззолийнинг маҳорати очиб берилгани ҳақидаги билимларни чуқурлаштиришга хизмат қилган;
мажоз (المجاز) лардан бирига нарса-предмет тушунчаларидан бўлган “حجر” (тош) сўзи асос бўлгани аниқланиб (ёмон олимлар тош образига қиёсланган), бадиий ифодани кучайтириш учун номинатив бирликларнинг ўзаро алтернативлик ва ассосиатив муносабатлари натижаси экани исботланганлигига оид хулосалар  Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузуридаги Малака ошириш марказида имом-хатиблар учун ташкил қилинган ўқувларда “Диний соҳа ходимларининг касб этикаси” китоби мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон мусулмонлари идораси 2023-йил 31-августдаги 4203-сон маълумотномаси). Натижада дин вакилларининг касбий этикаси фанининг мазмуни Абу Ҳомид Гʻаззолий ғоялари билан бойитилишига хизмат қилган;
асарнинг ХИИ асрда машҳур бўлган исломий манбалар орасидаги ўрни ва аҳамиятини аниқлаш борасидаги диссертациянинг илмий хулосаларидан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон телеканали”нинг “Ойдин ҳаёт ливе”, “Ибратга йўғрилган умр” туркум кўрсатувларининг ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг 2022-йил 29-ноябрдаги 02-13-1968-сон маълумотномаси). Натижада телекўрсатувлар мазмунининг назарий жиҳатдан ҳамда илмий далиллар билан янада бойитилишига хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish