Sayt test rejimida ishlamoqda

Муминова Мафтуна Бегали қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Алишер Навоий ижодий меросида устоз-шогирд анъанасининг аксиологик талқини”, 24.00.04 – Мумтоз шарқ адабиёти ва манбашунослиги (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.PhD/1489.    
Илмий раҳбар: Камилов Музаффар Муратович, тарих фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон халқаро ислом академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон халқаро ислом академияси, DSc.35/30.12.2019.Isl/Tar/F.57.01.
Расмий оппонентлар: Қосимжон Содиқов, филология фанлари доктори, профессор; Давлатов Олимжон Давлатович, филология фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Алишер Навоий ижодий меросида устоз-шогирд анъанаси муаммосини аксиологик талқин асосида унинг моҳиятини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Алишер Навоий “устоз-шогирд” (شاگيرد – استاذ) тушунчасини тизимли равишда илк бор 5 та асар, 3 та маноқиб, 20 га яқин шеърларида туркий халқлар хусусиятларига уйғун ҳолда тасаввуфий талқин асосида ифодалаши туркий адабиётда аксиологик тизим шаклланишига таъсир этгани далилланган;
шоир ижодида “устоз” (استاذ) ва “шогирд” (شاگيرد) тушунчалари “пир” (پير), “мурид” (مريد) образлари орқали бадиий ифодаланиши ХВ асрда жамиятда кенг тарқалиб, ислом таълимотида тарбиянинг таъсирчан услуби тасаввуфий-ирфоний қарашлар асосида эканлиги исботланган.
Навоий “устоз-шогирд” анъанаси тарғиботчиси, балки ўзи ҳам бунга намуна бўлгани Фариддин Аттор, Абдураҳмон Жомий, Саййид Ҳасан Ардашер, Хожа Фазлуллоҳ Абулайсий Самарқандий, Низомий Ганжавий, Деҳлавий каби устозларига эҳтироми бадиий адабиётнинг таъсирчан шакли аллегорик (ҳудҳуд ва бошқа қушлар) ёрдамида ифодалангани асосланган.
Навоий асарларида талқин этган устоз-шогирд анъанаси аксиологик тизим сифатида “увайс” (اويس), “маънавий устоз”, “руҳий тарбиячи” тушунчалари адабий таъсирчан бўлганлиги сабабли кейинги давр ижодкорлари адабий меросида давом эттирилгани Заҳириддин Муҳаммад Бобур, Муҳаммадризо Огаҳий, Шермуҳаммад Мунис, Бобораҳим Машраб, Муҳаммадаминхўжа Муқумий, Жаҳон отин Увайсийнинг фалсафий-бадиий қарашлари асосида далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Алишер Навоий ижодий меросида устоз-шогирд анъанасининг аксиологик талқини мавзусидаги илмий тадқиқот натижалари асосида:
Алишер Навоий “устоз-шогирд” (شاگيرد – استاذ) тушунчасини тизимли равишда илк бор 5 та асар, 3 та маноқиб, 20 га яқин шеърларида туркий халқлар хусусиятларига уйғун ҳолда тасаввуфий талқин асосида ифодалаши туркий адабиётда аксиологик тизим шаклланишига таъсир этгани хақидаги хулосалардан Ўзбекистон халқаро ислом академияси таълим йўналиши талабалари учун тайёрланган “Мумтоз шарқ адабиёти” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023 йил 17 июлдаги 02-02/1-5305-сон маълумотномаси). Натижада, олий ва ўрта махсус диний таълим муассасаларида қўллашда, шунингдек, талабаларда устозга нисбатан юксак фазилатларни ривожлантиришга хизмат қилган;
шоир ижодида “устоз” (استاذ) ва “шогирд” (شاگيرد) тушунчалари “пир” (پير), “мурид” (مريد) образлари орқали бадиий ифодаланиши ХВ асрда жамиятда кенг тарқалган ва ислом таълимотида тарбиянинг тасирчан услуби-тасуввуфий-ирфоний қарашлари асосида етказиш ҳақидаги хулосалардан “Жадидлар” тўпламида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Ёшлар ишлари агентлигининг 2023-йил 5-июлдаги 4-13-21-1814-сон маълумотномаси). Натижада, талабаларнинг Алишер Навоий ижодий меросида устоз-шогирд анъанаси, ҳамда жаҳон адабиётшунослигида тутган ўрни ҳақидаги тушунчалари кенгайишига хизмат қилган;
Навоий “устоз-шогирд” анъанасини нафақат тарғиботчиси, балки ўзи ҳам бунга намуна бўлгани Фариддин Аттор, Абдураҳмон Жомий, Саййид Ҳасан Ардашер, Хожа Фазлуллоҳ Абулайсий Самарқандий, Низомий Ганжавий, Деҳлавий каби устозларига эҳтиром ҳамда бадиий адабиётнинг тасирчан шакли аллегорик (ҳудҳуд ва бошқа қушлар) ёрдамида ифодалангани хақидаги хулосалардан “Маънавият. Асосий тушунчалар луғати” китобида фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат маркази “Маърифат” тарғиботчилари жамиятининг 2023-йил 28-июлдаги 01/04-211-сон маълумотномаси). Натижада, Алишер Навоийнинг баркамолликка ундовчи маънавий, илмий, фалсафий ғоялари талабаларда умуминсоний қадриятлар касб этувчи тўплам сифатида намоён бўлишига эришилган;
Навоий асарларида талқин этган устоз-шогирд анъанаси аксиологик тизим сифатида “увайс” (اويس), “маънавий устоз”, “руҳий тарбиячи”  тушунчалари адабий таъсирчан бўлганлиги сабабли кейинги давр ижодкорлари адабий меросида давом эттирилгани Заҳириддин Муҳаммад Бобур, Муҳаммадризо Огаҳий, Шермуҳаммад Мунис, Бобораҳим Машраб, Муҳаммадаминхўжа Муқумий, Жаҳон отин Увайсийнинг фалсафий-бадиий қарашлари хақидаги илмий хулосалари “Ҳадис ва хаёт” китобида келтирилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистондаги  ислом сивилизацияси марказининг 2023-йил 4-августдаги 05-13/76-сон маълумотномаси). Натижада, Навоий ижодий меросида устоз-шогирд анъанасининг талқини, асарларида келтирилган бадиий ифодага оид илмий тўплам ва китобларни бойитишда фойдаланиш мумкинлигини маълум қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish