Sayt test rejimida ishlamoqda

Мадалиева Хонзода Абдувоҳидовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): Дин фалсафасида муқаддаслик феноменининг когнитив-гносеологик таҳлили. 07.00.04 – Диншунослик (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.2.PhD/Fal431.
Илмий раҳбар: Мадаева Шахноза Омонуллаевна, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон халқаро ислом академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон халқаро ислом академияси, DSc.35/30.12.2019.Isl/Tar/F.57.01.
Расмий оппонентлар: Мухамедов Неъматилло Асатуллаевич, тарих фанлари доктори, доцент; Алиев Бекдавлат Алиевич, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади дин фалсафасида “муқаддаслик” феноменининг когнитив-гносеологик моҳиятини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Рудолф Оттонинг “муқаддаслик” (дас ҳеилиге) феноменининг иррационал тушунча эканлигини илгари суриши натижасида Ғарб диншунослигида эътиқоднинг “эмпирик (грек. εμπειρία-тажриба) ишонч” асосида ифодаланганлиги далилланган;
немис олими Фридрих Ҳайлернинг 1961 йилдаги консентрик доира – муқаддас тушунчалар орқали Худога етишиш назарияси ИХ асрда Ҳаким Термизий томонидан инсоннинг “муслим” (араб. مسلم), “мўмин” (مؤمن), “ориф” (عارف) ҳамда “муваҳҳид” (موحّد) мақомларида ёритилганлиги исботланган;
Инжилда “шанба” (грек. “τὰσάββατα”) муқаддас кун сифатида таъкидланганига қарамай черковлардаги асосий ибодат куни Исонинг қайта тирилиши шарафига “якшанба” (қад. славян. “въскрьсениѥ”)га кўчирилгани “Христианлик таълимотининг қисқача баёни” китоби орқали далилланган;
Фарғона, Сурхондарё, Хоразм вилоятларидаги зиёратгоҳлар мисолида дарахтларни муқаддас санаб, боғич боғлаш амалиёти исломгача бўлгани ва ғайбни зоҳирга боғлаш, мақсадга эришишнинг кучли истаги сабаб ҳозирда ҳам мавжудлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Дин фалсафасида муқаддаслик феноменининг когнитив-гносеологик таҳлилини тадқиқ этиш бўйича олинган натижалар асосида:
ХХ асрнинг йигирманчи йилларидан Ғарб давлатларида дин феноменологияси, хусусан “муқаддаслик” феномени ўрганилишининг олтин даври бўлганлиги, бунга сабаб инсоннинг антропологик моҳиятига муқаддаслик феномени нуқтаи назаридан қаралгани аниқланганига оид хулосалардан Дин ишлари бўйича қўмита буюртмаси асосида чоп этилган “Ислом энциклопедияси”да  фойдаланилган (Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022-йил 21-сентябрдаги 02-03/7224-сон маълумотномаси). Натижада, дин феноменологияси ҳамда муқаддаслик феномени ҳақидаги батафсил маълумотлар магистр ҳамда талабалар билимининг ошишига ёрдам берган;
Шарқ ва Ғарбда инсон моҳиятини муқаддаслик феномени билан боғлашга уриниш Ҳаким Термизийнинг “Садр, қалб, фуад ва лубб ўртасидаги фарқ баёни” асаридаги инсоннинг “муслим” (مسلم), “моʻмин” (مؤمن), “ориф” (عارف) ҳамда “муваҳҳид” (موحّد) мақомлари ҳақидаги ғоялари ва Фридрих Ҳайлернинг муқаддаслик ҳақидаги консентрик доира назарияси асосида исботланганига оид илмий янгиликларидан давлат ижтимоий буюртмаси асосида тайёрланган “Ўзбекистон – бағрикенг диёр” ҳамда Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази буюртмаси асосида тайёрланган “Ўрта аср Шарқ алломалари ва мутафаккирларининг тарихий-фалсафий мероси”  номли китоблар мазмунига сингдирилган (Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг 2022-йил 14-сентябрдаги 02/458-сон маълумотномаси). Натижада, илмий жамоатчиликнинг авлиёлар, Ҳаким Термизийнинг авлиёлик даражалари бўйича таснифи, каромат ва агиографик асарлар, уларни ўрганишнинг бугунги кундаги аҳамияти ҳақидаги билимларининг ошишига ёрдам берган;
ислом динида “жума”, яҳудийликда “шаббат” ва христианликда “воскресенье” кунлари моʻтабар  эканлиги, муқаддас тушунчалар ва уларнинг таҳлили Ғарб олимлари ижодида фалсафий феноменал категориялар, Шарқ олимлари ижодида эса,  тасаввуфий, ақидавий усуллар ёрдамида ёритилгани ҳақидаги илмий хулосалардан Ўзбекистондаги Ислом сивилизацияси марказининг “Жаҳолатга қарши маърифат” экспозицияси бўлими экспонатларини тайёрлашда фойдаланилган (Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистондаги Ислом сивилизацияси марказининг 2022-йил 21-сентябрдаги 171/22-сон маълумотномаси). Илмий натижалар зиёрат туризмининг илмий асослари бўйича етарли назарий билим ва амалий кўникмаларга эга гид таржимонларни тайёрлаш ҳамда малакасини тизимли ошириб боришни таъминлашга, шу билан бирга уларда Шарқ олимлари ва мутафаккирларининг муқаддас тушунчалар борасида амалга оширган ишлари ҳақидаги маълумотлар шаклланишига хизмат қилган;
Фарғона, Сурхондарё, Хоразм вилоятларидаги зиёратгоҳлар мисолида дарахтларни муқаддас санаб боғич боғлаш амалиёти исломгача бўлгани ва ғайбни зоҳирга боғлаш, мақсадга эришишнинг кучли истаги сабаб ҳозирда ҳам мавжудлиги далилланганлиги тўғрисидаги назарий ҳамда амалий хулосалардан Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг расмий вебпортали контентини бойитишда, хусусан, вебпорталнинг “Диний саволларга жавоб берувчи Колл-марказ” фаолиятида ҳам самарали фойдаланилган (Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2022-йил 22-сентябрдаги 171/22-сон маълумотномаси). Натижада, ёшлар орасида исломий урф-одат ва анъаналар аслияти, зиёратгоҳлардаги турли синкретик кўринишдаги “нотўғри тушунча” ва “ақидалар”нинг ҳар хил бидъат ва хурофотларга сабаб бўлиши мумкинлигига оид қарашлар шаклланишига хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish