Sayt test rejimida ishlamoqda

Алимкулов Нусратулла Рахмонкуловичнинг
фан доктори (DSc) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Мирзачўл ландшафтларини геоекологик баҳолаш ва раёнлаштириш», 11.00.01 – Табиий география (география фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.DSc/Gr49.
Илмий маслаҳатчи: Аббосов Субхон Бурхонович, география фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Тошкент давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, DSc.03/30.12.2021.Gr.02.07.
Расмий оппонентлар: Боймирзаев Каримжон Мирзамахмудович, география фанлари доктори, доцент; Рафиқов Вахоб Асомович, география фанлари доктори, профессор; Хайитов Ёзил Қосимович, география фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Чирчиқ давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Мирзачўл ландшафтларини геоекологик баҳолаш, раёнлаштириш ва геоекологик вазиятни оптималлаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Мирзачўл ландшафтларида антропоген омил таъсирида содир бўлаётган ўзгаришлар, ландшафт-экологик шароитининг мазмун ва моҳияти таҳлил қилинган ва геоекологик муаммолар аниқланган;
Мирзачўлнинг ландшафт-қишлоқ хўжалик картаси яратилиб, суғорма деҳқончилик йерларининг пахтачилик, дончилик, боғдорчилик-узумчилик, сабзавотчилик-полизчилик, яйловлар комплекс тоифалари ажратилган ва суғорма деҳқончилик йерларининг мелиоратив шароити аниқланган;
Мирзачўл ландшафт-экологик шароити баҳоланган ва ҳудуднинг ландшафт-экологик картаси яратилган ҳамда ландшафтларнинг ўзгарганлик даражаси очиб берилган;
Мирзачўл ландшафт-экологик шароити нуқтаи назаридан ландшафт-экологик жиҳатдан раёнлаштирилган, илк бор ҳудуд 6 та ландшафт-экологик раёнларга ажратилган ҳамда ушбу раёнларнинг табиий географик жиҳатлари аниқланган;
Мирзачўл ландшафтларида антропоген омил таъсирида содир бўлаётган ўзгаришлар, геоекологик муаммолар, суғориладиган йерларнинг қониқарсиз ҳолатга тушишининг асосий сабаблари ва йер юзаси тупроқ қоплами ҳамда мелорацияси масофавий зондлаш маълумотлари асосида аниқланган;
Мирзачўлдаги геоекологик вазиятларни оптималлаштириш чора-тадбирларини такомиллаштириш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилишнинг устувор йўналишларини белгилаш бўйича илмий-амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Мирзачўл ландшафтларини геоекологик баҳолаш ва раёнлаштириш бўйича олинган илмий натижалар, илмий хулосалар ва таклифлар асосида:
Мирзачўл ландшафтларидаги геоекологик вазиятни баҳолаш ва раёнлаштириш, мавжуд геоекологик вазиятларни яхшилаш бўйича таклиф ва тавсиялар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси амалий фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитасининг 2023 йил 31 октябрдаги маълумотномаси). Натижада, Мирзачўлнинг ландшафт-қишлоқ хо'жалик картаси яратилиб, суғорма деҳқончилик йерларининг пахтачилик-дончилик, бог'дорчилик-узумчилик, сабзавотчилик-полизчилик, яйловлар комплекс тоифалари ажратилган, суг'орма деҳқончилик йерларининг қишлоқ хўжалиги комплексларининг ҳудудий хусусиятларини аниқлаштириш имконини берган;
Мирзачўлнинг суғорма деҳқончилик йерларининг мелиоратив шароити аниқланган, йерлардан самарали фойдаланиш мақсадида ушбу уерлар бўйича тупроқ унумдорлиги (балл бонитетларини йиллик солиштириш асосида) оширилганлигини кўрсатувчи карталардан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси амалиётида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитасининг 2023 йил 31 октябрдаги маълумотномаси). Натижада, суғорма деҳқончилик йерларининг мелиоратив ҳолатини яхшилаш имконини берган;

Мирзачўл ландшафт-экологик шароити баҳолашлари ва ҳудуднинг ландшафт-экологик картаси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси амалий фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитасининг 2023 йил 31 октябрдаги маълумотномаси). Натижада, ландшафт-экологик шароитнинг ҳудудий миқёсдаги ўзгаришларни аниқлаш, ландшафтлардан қишлоқ хўжаликда фойдаланишни режалаштириш имкониятларини берган;
Мирзачўл ландшафтларида антропоген омил таъсирида содир бўлаётган бир қатор ўзгаришлар ва геоекологик муаммолари, суғориладиган йерларнинг қониқарсиз ҳолатга тушишининг асосий сабабларини аниқлаш ва ечиш бўйича таклифлари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитасининг амалий фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитасининг 2023 йил 31 октябрдаги маълумотномаси). Натижада, Жиззах ва Сирдарё вилоятлари суғориладиган йерлари ва сув ресурсларидан фойдаланиш чора-тадбирлар режасини такомиллаштириш имконини берган;
Мирзачўлда табиий муҳитнинг антропоген ифлосланиши, ландшафтларнинг экологик вазияти ва уларни баҳолаш, Мирзачўлда таркиб топган экологик вазиятлар, табиатдан фойдаланишнинг геоекологик тамойиллари, табиий ресурслардан фойдаланишнинг устивор йўналишлари, геоекологик карталарни яратиш ва раёнлаштириш масалалари 5110500-География ўқитиш методикаси таълим йўналиши талабалари учун “Экология ва табиатни муҳофаза қилиш” дарслиги (Гувоҳнома, №1186-067) мазмунида ўз аксини топган. Натижада, Мирзачўл ландшафтларидан фойдаланишни тартибга солиш ва меъёрлаштириш, ландшафт-экологик жиҳатдан раёнлаштириш тушунчаларини талабалар томонидан кенг ўзлаштириш имконини берган;
Мирзачўл ҳудуди атмосфера ҳавосининг ифлосланиши ва уларни муҳофаза қилиш, сув ресурсларининг ифлосланиши, Айдар-Арнасой кўллар тизимидаги экологик вазият, тупроқ-ер ресурслари ва уларни муҳофаза қилиш, йерлардан фойдаланиш жараёнида вужудга келган муаммолар, йерларнинг маҳсулдорлигини ошириш масалалари ҳамда биологик ресурслардан фойдаланиш ва унинг муҳофазаси ҳамда оптималлштириш бўйича таклифлари 5110500-География ўқитиш методикаси таълим йўналиши талабалари учун “Экология ва табиатни муҳофаза қилиш” дарслиги (Гувоҳнома, №1186-067) мазмунига сингдирилган. Натижада, талабаларнинг ландшафт-экологик шароит тушунчаси мазмун-моҳиятини англаш ва геоеклогик муаммоларни олдини олиш компетенсияларини такомиллаштириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish