Sayt test rejimida ishlamoqda

Шерова Адиба Ботир қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Замбуруғга қарши таблеткалар технологиясини ишлаб чиқишнинг фармакотехнологик аспектлари», 15.00.01 – Дори технологияси (фармацевтика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.PhD/Far89.
Илмий раҳбар: Юнусова Холида Маннановна, фармацевтика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент фармацевтика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент фармацевтика институти, DSc.04/30.12.2019.Far.32.01.
Расмий оппонентлар: Олимов Неъмат Қаюмович, фармацевтика фанлари доктори, профессор; Миракилова Дилфуза Ботирали қизи, фармацевтика фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Тошкент кимё-технология институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: замбуруғ касалликларига қарши комбинирланган таблетка дори шаклини яратиш ва монофаол таблетка технологиясини такомиллаштириш ҳамда уларнинг фармакотехнологик хоссаларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор антифунгал таъсирга эга, таркибида флуконазол, ибупрофен ва  фуразолидон сақлаган комбинирланган таблетка таркиби илмий асосланган   ҳамда оптимал технологияси ишлаб чиқилган;
флуконазол сақлаган комбинирланган таблетка дори шаклидаги препаратларнинг сифат ва миқдор кўрсаткичлари текширилиб, меъёрлари аниқланган;
антифунгал таъсирга эга монофаол таблеткалар технологиясини маҳаллийлаштириш мақсадида ёрдамчи моддалар сони ва миқдори камайтирилган, бунда сифат кўрсаткичлари талаб даражасида қолгани исботланган;
илк бор «Флуказол» ва «Фурфензол» таблеткаларини биофармацевтик нуқтаи назардан in vitro усули ёрдамида баҳолаш учун “Эриш” тестини ўтказиш шароитлари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Замбуруғга қарши таблеткалар технологиясини  ишлаб чиқишнинг фармакотехнологик  аспектларини аниқлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
«Флуказол» таблеткаси учун корхона фармакопея мақоласи ЎзР ССВ ҳузуридаги «Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги Маркази» Давлат муассасаси томонидан тасдиқланган (КФМ 42Уз-15745533-3684-2019) ва тиббиётда қўллашга рухсат этилган (гувоҳнома  №DV/M 02738/08/19). Мазкур корхона фармакопея мақоласининг тасдиқланиши антифунгал таъсирга эга дори препаратни маҳаллий фармацевтика корхонасида ишлаб чиқариш имконини берган;
ўтказилган клиник олди синовлар натижасида «Фурфензол» таблеткаларининг фаоллиги исботланган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 15 октябрдаги 8н-3/280-сон хати). Натижада, ишончли антифунгал таъсирга эга зарарсиз дори препаратларини ишлаб чиқариш имконини берган;
«Флуказол» таблеткаси учун тажриба-саноат регламенти «SAMO» МЧЖ билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган ва тасдиқланган (ОПР 2183442-06-20). Мазкур ҳужжатнинг тасдиқланиши натижасида антифунгал дори препарати учун меъёрий ҳужжатларни ўрнатилган тартибда ишлаб чиқиш ва рўйхатга олишни таъминлаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish