Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдувохидов Абдулло Шукрулло ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Абу Лайс Самарқандий «Хизанату-л-фиқҳ» асарининг Мовароуннаҳр фиқҳи ривожидаги ўрни» 24.00.03 – Фиқҳ, калом илми. Илоҳиёт (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.4.PhD/Tar837.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон халқаро ислом академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон халқаро ислом академияси, DSc.35/30.12.2019.Isl/Tar/F.57.01.
Илмий раҳбар: сиёсий фанлар доктори, профессор Муҳаммадсидиқов Муҳаммадолим Муҳаммадрозиқ ўғли.
Расмий оппонентлар: юридик фанлар доктори, профессор Юсупова Нигора Жалолиддиновна ва тарих фанлари фалсафа доктори (PhD) Мирзаев Насриддин Мухритдинович.
Етакчи ташкилот: Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. Абу Лайс Самарқандийнинг «Хизанату-л-фиқҳ» асарининг Х-ХИ асрлар Мовароуннаҳр фиқҳ илми тараққиётида тутган ўрнини очиб бериш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
«Хизанату-л-фиқҳ»да ҳанафий мазҳаби асосчиларидан келмаган ибодат ва ижтимоий мавзулардаги 5 масалада ўз ижтиҳоди билан асл қоидалар (أصول الفقه)га таяниб фатво (فتوى) берганлиги билан Абу Лайс Самарқандий мужтаҳидларнинг учинчи табақасига киритилиб, маълум масалалардаги мужтаҳид олим экани исботланган;
«Хизанату-л-фиқҳ»да унга қадар ёзилган фиқҳий матнлардан фарқли равишда энага ҳуқуқларини мустаҳкамлаб қўйиш учун «Болага энага ёллаш» қисми асарнинг «Ижаралар» (كتاب الإجارة) номли бўлимига киритилган бўлиб, унда энага ижараси, унинг шартлари, таъминоти ва хизмат ҳақи билан боғлиқ масалалар баён этилгани ҳамда ушбу тартиб кейинги даврдаги фиқҳий китобларга асос бўлгани аниқланган;
Абу Лайс Самарқандий аёлларнинг қозилик билан шуғулланишларига оид аҳли сунна мазҳаблари ўртасидаги ихтилофли масалада уларнинг жамиятдаги муносиб ўрнини кўрсатиб бериш учун молиявий қоидалар, ижтимоий меъёрлар ва вокеъликни яхши билган салоҳиятли аёллар иктисодий ишлар (المسائل المالية)да  қозилик билан шуғулланишлари жоизлигига фатво бергани очиб берилган;
«Фатовои ҳиндия» ва «Фатовои татархония» номли фатво китобларида «музороба» (المضاربة – келишув) асосида ишлаётган ишчининг таъминоти доимий яшайдиган жойда ўзининг зиммасида бўлиши, бошқа ерга сафар қилган тақдирда, харажатлар ўртадаги молдан қопланиши шартлиги тўғрисидаги масалага ечим беришда бевосита Самарқандийнинг «Хизанату-л-фиқҳ» асарига таянилгани далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Абу Лайс Самарқандий «Хизанату-л-фиқҳ» асари ҳанафий фиқҳига оид муҳим манба эканлиги бўйича тадқиқотнинг илмий натижалари асосида:
«Хизанату-л-фиқҳ»да ҳанафий мазҳаби асосчиларидан келмаган ибодат ва ижтимоий мавзулардаги 5 масалада ўз ижтиҳоди билан асл қоидалар (أصول الفقه)га таяниб фатво (فتوى) берганлиги билан Абу Лайс Самарқандий мужтаҳидларнинг учинчи табақасига киритилиб, маълум масалалардаги мужтаҳид олим экани тўғрисидаги илмий хулосалар буюртма асосида тайёрланган «Ўрта асрларда яшаган машҳур самарқандлик алломалар» ва «Ўрта аср шарқ алломалари энциклопедияси» китоблар мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023 йил 18 июлдаги 02-02/5855-сон маълумотномаси). Натижада, ҳанафий олимларнинг ислом ҳуқуқи назариялари шаклланишидаги ўрни ва хизматлари ҳақидаги маълумотлар илмий жамоатчиликка етиб боришига хизмат қилган;
«Хизанату-л-фиқҳ»да унга қадар ёзилган фиқҳий матнлардан фарқли равишда энага ҳуқуқларини мустаҳкамлаб қўйиш учун «болага энага ёллаш» қисми асарнинг «Ижаралар» (كتاب الإجارة) номли бўлимига киритилган бўлиб, унда энага ижараси, унинг шартлари, таъминоти ва хизмат ҳақи билан боғлиқ масалалар баён этилгани ҳамда ушбу тартиб кейинги даврдаги фиқҳий китобларга асос бўлгани хусусидаги илмий хулосалар Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида ўқитиладиган «Замонавий фиқҳий масалалар» фанидан маърузуларда фойдаланилган (Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2023 йил 23 августдаги 3022-сонли маълумотномаси). Натижада, фуқароларнинг фарзанд тарбиясидаги масъулият ҳамда таълим-тарбия жараёнида эътибор берилиши лозим бўлган ўринлар борасидаги саволларига жавоб топишларига хизмат қилган;
Абу Лайс Самарқандий аёлларнинг қозилик билан шуғулланишларига оид аҳли сунна мазҳаблари ўртасидаги ихтилофли масалада уларнинг жамиятдаги муносиб ўрнини кўрсатиб бериш учун молиявий қоидалар, ижтимоий меъёрлар ва вокеъликни яхши билган салоҳиятли аёллар иктисодий ишлар (المسائل المالية)да  қозилик билан шуғулланишлари жоизлигига фатво бергани хусусидаги илмий хулосалар Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази қўлёзмалари каталогини яратишда фойдаланилган ва «Ўрта аср шарқ алломалари ва мутафаккирларининг тарихий-фалсафий мероси» китоби мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг 2023 йил 2 августдаги 02/346-сонли маълумотномаси). Натижада, ижтимоий ҳаётда аёлларнинг роли Мовароуннаҳр олимлари қарашларида қанчалик аҳамиятли бўлгани ҳақидаги маълумотлар илмий жамоатчиликка етиб боришига хизмат қилган;
«Фатовои ҳиндия» ва «Фатовои татархония» номли фатво китобларида «музороба» (المضاربة – келишув) асосида ишлаётган ишчининг таъминоти доимий яшайдиган жойда ўзининг зиммасида бўлиши, бошқа ерга сафар қилган тақдирда, харажатлар ўртадаги молдан қопланиши шартлиги тўғрисидаги масалага ечим беришда бевосита Самарқандийнинг «Хизанату-л-фиқҳ» асарига таянилгани тўғрисидаги илмий хулосалардан «Ўзбекистон тарихи» телеканалида эфирга узатиладиган «Тақдимот» туркум кўрсатувлари ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг 2023 йил 23 майдаги 06-49-978-сонли маълумотномаси). Натижада, ҳозирги кунда келишув асосида ишловчи шериклар орасида вужудга келелаётган баъзи муаммоларга ечим бўлишда асосли манба бўлиб хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish