Sayt test rejimida ishlamoqda

Боратов Бахтиёр Сайфуллаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Тўқимачилик корхоналари  ривожланишини бошқаришда  бизнес-моделларини қўллаш”, 08.00.13 – Менежмент (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.2.PhD/Iqt1732.
Илмий маслаҳатчи: Хашимов Акром Абдиевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/30.12.2020.I.16.02.
Расмий оппонентлар: Суюнов Дилмурод Холмуродович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Гафурова Дилшода Рамазановна, иқтисодиёт фанлари фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: тўқимачилик корхоналари ривожланишини бошқаришда бизнес-моделларини қўллашнинг самарадорлигини аниқлаш бўйича таклиф ҳамда тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.  
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
услубий ёндашувга кўра «бизнес модели» тушунчаси самарали бизнес тизимининг таркибий қисмлари ўртасидаги ўзаро боғлиқликнинг мақбул комбинациясига эришиш учун барча ўзаро таъсирлар занжирини ўз ичига олувчи, техник ресурсларни намойиш қилишдан бошлаб, ижтимоий натижаларни кўрсатиш билан якунланадиган, эвристик соддалаштирилган когнитив харитани яратиш вазифасини бажарувчи, инновацион жараёнда қўлланиладиган техник фаолият ва бизнес фаолиятни боғлашга ёрдам берадиган умумий алоқани намоён этиш жиҳатидан такомиллаштирилган;
«САНАМ» масъулияти чекланган жамиятида мукаммаллашган бизнес-моделга кўра ўз-ўзини баҳолаш асосида бошқарув имкониятлари (БИ=311 балл) ва натижалари (БН=303 балл) гуруҳлари мезонлари бўйича тўқимачилик корхоналари ривожланишини бошқариш жараёнини такомиллаштириш таклифи асосланган;
“САНАМ” масъулияти чекланган жамиятда кўйлакбоп мато учун муқобил хомашё таркибини танлаш тадбирларини фойда миқдорини максималлаштириш мезони бўйича мақсад функсиясини   белгилаш орқали корхона фаолиятини барқарор ривожлантириш имконияти асосланган;
“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси таркибидаги корхоналар фаолиятида замонавий бизнес-моделларини қўллаш асосида ишлаб чиқариш ҳажмининг 2027 йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тўқимачилик корхоналарининг ривожланишини бошқаришда бизнес-моделларини қўллашнинг самарадорлиги бўйича олинган илмий натижалар асосида:
услубий ёндашувга кўра «бизнес модели» тушунчасини самарали бизнес тизимининг таркибий қисмлари ўртасидаги ўзаро боғлиқликнинг мақбул комбинациясига эришиш учун барча ўзаро таъсирлар занжирини ўз ичига олувчи, техник ресурсларни намойиш қилишдан бошлаб, ижтимоий натижаларни кўрсатиш билан якунланадиган, эвристик соддалаштирилган когнитив харитани яратиш вазифасини бажарувчи, инновацион жараёнда қўлланиладиган техник фаолият ва бизнес фаолиятни боғлашга ёрдам берадиган умумий алоқани намоён этиш жиҳатидан такомиллаштиришга оид назарий-услубий маълумотлардан олий ўқув юрти талабалари учун тавсия этилган “Янги стратегиялар ва рақобатбардошлик: фирмалар, кластерлар ва иқтисодий ривожланиш” номли ўқув қўлланмани тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 09 сентябрдаги 302-сонли буйруғи). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида талабаларда корхоналар ривожланишини бошқаришда қўлланилувчи бизнес моделлар тўғрисидаги назарий билим ва амалий кўникмаларни кенгайтириш имкони яратилган;
«САНАМ» масъулияти чекланган жамиятида мукаммаллашган бизнес-моделга кўра ўз-ўзини баҳолаш асосида бошқарув имкониятлари (БИ=311 балл) ва натижалари (БН=303 балл) гуруҳлари мезонлари бўйича тўқимачилик корхоналари ривожланишини бошқариш жараёнини такомиллаштириш таклифи “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси таркибидаги корхоналар бошқарув фаолиятига жорий этилган (“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2023 йил 29 сентябрдаги № 12-12-19 сонли ва “САНАМ” МЧЖ тўқимачилик корхонасининг 2023 йил 15 августидаги маълумотномалари). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида “САНАМ” МЧЖ тўқимачилик корхонасида соф фойда ҳажмини 2022 йилда 2021 йилга нисбатан 12,4 фоизга ошириш имкони яратилган;
“САНАМ” масъулияти чекланган жамиятда кўйлакбоп мато учун муқобил хомашё таркибини танлаш тадбирларини фойда миқдорини максималлаштириш мезони бўйича мақсад функсиясини   белгилаш орқали корхона фаолиятини барқарор ривожлантириш имкониятига эришиш таклифи “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси таркибидаги корхоналар бошқариш фаолиятига жорий этилган (“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2023 йил 29 сентябрдаги № 12-12-19 сонли ва “САНАМ” МЧЖ тўқимачилик корхонасининг 2023 йил 15 августидаги маълумотномалари). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида “САНАМ” МЧЖ тўқимачилик корхонаси сотилган маҳсулот ҳажмини 2022 йилда 2021 йилга нисбатан 10,8  фоизга ошириш имкони яратилган;
“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси таркибидаги корхоналар фаолиятида замонавий бизнес-моделларини қўллаш асосида ишлаб чиқариш ҳажмининг 2027 йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичлари “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси таркибидаги корхоналар бошқариш фаолиятига жорий этилган (“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2023 йил 29 сентябрдаги № 12-12-19 сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси таркибидаги корхоналар фаолиятида замонавий бизнес-моделларини қўллаш асосида ишлаб чиқариш ҳажмининг узоқ муддатли истиқболдаги параметрларини ўзаро мувофиқлаштириш ва аниқлигини таъминлаш имкони яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish