Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдиева Флора Ботир қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Фармацевтика саноати корхоналари рақобатбардошлигини ошириш йўллари”, 08.00.03 – Саноат иқтисодиёти (иқтисодиёти фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.PhD/Iqt3180.
Илмий раҳбар: Ядгаров Акрам Акбарович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети,DSc.03/30.07.2022.I.16.05.
Расмий оппонентлар: Муратова Шоҳиста Ниматуллаевна иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Саиткамолов Мухаммадхўжа Собирхўжа ўғли иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент фармацевтика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади фармацевтика саноати корхоналари рақобатбардошлилигини ошириш йўллари бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
“комплекс баҳолаш” услубий ёндашувга кўра фармацевтика саноати корхоналари рақобатбардошлилик даражасини иқтисодий, ижтимоий, молиявий, инновацион, логистик, ҳуқуқий ва экологик мезонлари асосида 0<К_рақ≤10 чегаравий қийматлар оралиғида паст (0<К_қуйи≤5), ўрта (5<К_ўрта≤7) ва юқори (7<К_юқори≤10) даражасига кўра баҳолашнинг назарий жиҳатлари асослаб берилган;
“Бўстонлиқ-фарм” эркин иқтисодий зонасида фаолият юритувчи 5 та корхонанинг дори воситалар ишлаб чиқариш, сақлаш ва доривор ўсимликларни қуритиш жараёни учун зарур бўлган табиий газ таъминотини “Биогаз технологияси” асосида қондириш таклифи асосланган;
фармацевтика саноатини рақобатбардошлилигини ошириш учун зарур бўлган лабораториялар, тажриба-синов майдончалари, ОТМ, ИТИ ва ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг бир нуқтада жойлашуви иқтисодий ва географик самарани таъминлашида табиий турдаги дори воситалар ишлаб чиқариш кластерининг ташкилий-иқтисодий механизми асосида синергия самараси асосланган;
фармацевтика маҳсулотлари экспорти, импорти ва асосий фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмининг 2023-2027-йилларга прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Фармацевтика корхоналарининг раобатбардошлилигини ошириш йўллари юзасидан олинган илмий натижалар ва ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
“комплекс баҳолаш” услубий ёндашувга кўра фармацевтика саноати корхоналари рақобатбардошлилик даражасини иқтисодий, ижтимоий, молиявий, инновацион, логистик, ҳуқуқий ва экологик мезонлари асосида 0<К_рақ≤10 чегаравий қийматлар оралиғида паст (0<К_қуйи≤5), ўрта (5<К_ўрта≤7) ва юқори (7<К_юқори≤10) даражасига кўра баҳолашнинг назарий жиҳатлари орқали асослашга оид назарий маълумотлардан 70310102-Иқтисодиёт (тармоқлар ва соҳалар бўйича) мутахассислиги талабалари учун тавсия этилган “Корпоратив стратегия” номли дарсликни тайёрлашда фойдаланилган (Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг 2023-йил 26-июндаги 211-сонли буйруғи). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида, фармацевтика саноати корхоналари рақобатбардошлилик даражасини “комплекс баҳолаш” тамойили ёндашувига кўра, фармацевтика саноати корхоналари рақобатбардошлилик даражасини аниқлашда паст (0<K_quyi≤5), ўрта (5<K_ўрта≤7) ва юқори (7<K_юқори≤10) даражасига кўра баҳолашнинг назарий-услубий асослари такомиллаштирилиб, олий таълим тизими талабалари томонидан ушбу соҳа бўйича билим ва кўникмаларни янада кенгайтириш имкони яратилган. Шунингдек, С.Қ.Исломбеков номидаги “Ўзкимёфарм” АЖнинг рақобатбардошлилик даражасини аниқлашда фойдаланилган (С.Қ.Исломбеков номидаги “Ўзкимёфарм” АЖнинг 2022-йил 11-январдаги 8-сон маълумотномаси). Мазкур шкала бўйича С.Қ.Исломбеков номидаги “Ўзкимёфарм” АЖ 55,257 ўрта даражадаги рақобатбардош корхона эканлиги ва корхона рақобатбардошлилик даражасини оширишга салбий таъсир кўрсатаётган муаммоларни аниқлаш имконини берган;
“Бўстонлиқ-фарм” эркин иқтисодий зонасида дори воситаларини ишлаб чиқариш, сақлаш, ва доривор ўсимликларни қуритиш жараёни учун зарур бўлган табиий газ истеъмолини “Биогаз технологияси” асосида “Бўстонлиқ-фарм” эркин иқтисодий зонасида фаолият юритувчи 5 та корхонанинг газ истеъмолини қондириш таклифидан “Бўстонлиқ-фарм” эркин иқтисодий зона дирекцияси корхоналарининг табиий газ таъминотида фойдаланилган (“Бўстонлиқ-фарм” эркин иқтисодий зона дирекциясининг 2023-йил 16-октябрдаги 113-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифни амалиётга жорий қилиш натижасида “Бўстонлиқ-фарм” эркин иқтисодий зонасида фаолият юритувчи 5 та корхонанинг газ истеъмолини 27 500 000 сўмлик харажатлар сметаси асосида таъминлаш имконини берган;
фармацевтика саноатини рақобатбардошлилигини ошириш учун зарур бўлган лабораториялар, тажриба-синов майдончалари, ОТМ, ИТИ ва ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг бир нуқтада жойлашуви иқтисодий ва географик самарани таъминлашида табиий турдаги дори воситалар ишлаб чиқариш кластерининг ташкилий-иқтисодий механизми асосида синергия самараси асосланган таклиф “Бўстонлиқ-фарм”, “Косонсой-фарм” ва “Паркент-фарм” эркин иқтисодий зона дирекциялари фаолиятида фойдаланилган (“Бўстонлиқ-фарм” эркин иқтиодий зона дирекциясининг 2023-йил 16-октябрдаги 113-сон, “Косонсой-фарм” эркин иқтиодий зона дирекциясининг 2023-йил 18-октябрдаги 1/10-23-сон ҳамда “Паркент-фарм” эркин иқтиодий зона дирекциясининг 2023-йил 18-октябрдаги 23-31-сонли маълумотномалари). Мазкур таклифларни амалиётга жорий этилиши натижасида эркин иқтиодий зоналарда жойлашган корхоналарнинг каврак, заъфарон ва қизилмия доривор ўсимликлар асосида вирусга қарши табиий турдаги дори воситалари ҳамда биологик фаол қўшимчалар ишлаб чиқаришга, шунингдек, корхоналарнинг операцион самарадорлиги ортишига, ҳудуднинг доривор ўсимликлар хом ашё базасини чуқур қайта ишлаш асосида тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми ва экспорт салоҳиятини янада кенгайтиришга хизмат қилган;
фармацевтика маҳсулотлари экспорти, импорти ва асосий фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмининг 2023-2027-йилларга прогноз кўрсаткичлари Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги томонидан фармацевтика саноатини ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг 2023-йил 16-октябрдаги 06/2456-сонли маълумотномаси). Прогноз ҳисоб-китобларига кўра, 2027-йилга келиб 2022-йилга нисбатан импорт ҳажми 3,3 баробар, экспорт ҳажми эса 2,4 баробар ошиши, асосий фармацевтика маҳсулотлари ва препаратлари ишлаб чиқариш ҳажми эса 2027-йилда 14920,7 миллиард сўм бўлиши кутилмоқда. Илмий натижалардан фойдаланиш Республика фармацевтика саноати имкониятларини прогноз кўрсаткичларига кўра қайта баҳолаш, ҳамда ишлаб чиқаришни барқарор ривожлантириш ва самарадорликни оширишнинг қўшимча имкониятларини аниқлашга имкон берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish