Sayt test rejimida ishlamoqda

Халилова Нилуфар Акрамовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): «Ҳунармандчиликни ривожлантиришнинг минтақавий хусусиятлари (Қашқадарё вилояти мисолида)», 08.00.12 – “Минтақавий иқтисодиёт” (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2.PhD/Iqt1387.
Илмий раҳбар: Зокирова Нодира Каландаровна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши муҳандислик иқтисодиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/30.12.2019.I.01.11.
Расмий оппонентлар: Муродова Нодира Қуллиевна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Отабоев Шерзодбек Худайберганович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот номи: Тошкент молия институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: мамлакат минтақаларида ҳунармандчилик соҳасини ривожлантиришга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
услубий ёндашувга кўра “минтақавий ҳунармандчилик” тушунчаси бирон бир мамлакат ёки минтақа чегараларида жойлашган, табиий-иқлимий, ижтимоий-иқтисодий, тарихий-географик, маданий-маъмурий жиҳатдан ягона бошқарув тизимига эга бўлган ҳудуддаги анъаналар, қадриятлар ва маълум бир ихтисослашув бўйича қўл меҳнати ва ижодий фаолиятнинг уйғунлашувига асосланган ҳолда аҳолига мустақил равишда ўз даромадларини шакллантириш имконини берувчи маҳсулот ишлаб чиқариш соҳаси нуқтаи назаридан такомиллаштирилган;
минтақаларда ҳунармандчиликни ривожлантиришда маҳаллий бюджет, бюджетдан ташқари жамғармалар маблағлари ҳисобидан “ҳунарманд уста”, “катта ҳунарманд уста” каби ҳунармандчилик мақомларини жорий этиш ҳамда “ёш ҳунармандлар” бўлимини шакллантиришни молиявий рағбатлантириш таклифи асосланган;
ҳудудларда миллий ҳунармандчилик маҳсулотларини ишлаб чиқаришга ихтисослашув, ҳунармандчилик маҳсулотларини халқаро онлайн савдо майдонларига жойлаштириш, реклама ва тарғибот жараёнлари орқали жаҳон бозорига олиб чиқиш, тегишли ўқув курслари фаолиятини мувофиқлаштирувчи минтақавий марказларни ташкил этиш таклифи асосланган;
Қашқадарё вилоятида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳасида ҳунармандчилик билан банд бўлган аҳоли улуши динамикасининг инерсион, базавий ва мобилизацион ссенарийларга асосланган 2030 йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
услубий ёндашувга кўра “минтақавий ҳунармандчилик” тушунчасини бирон бир мамлакат ёки минтақа чегараларида жойлашган, табиий-иқлимий, ижтимоий-иқтисодий, тарихий-географик, маданий-маъмурий жиҳатдан ягона бошқарув тизимига эга бўлган ҳудуддаги анъаналар, қадриятлар ва маълум бир ихтисослашув бўйича қўл меҳнати ва ижодий фаолиятнинг уйғунлашувига асосланган ҳолда аҳолига мустақил равишда ўз даромадларини шакллантириш имконини берувчи маҳсулот ишлаб чиқариш соҳаси нуқтаи назаридан такомиллаштиришга оид назарий-услубий материаллардан олий ўқув юртларининг 60310100 – Иқтисодиёт (тармоқлар ва соҳалар бўйича) таълим йўналиши талабалари учун тавсия этилган “Иқтисодиёт назарияси” номли дарсликни тайёрлашда фойдаланилган (Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий Университети Кенгашининг 2023 йил 28 декабрдаги 4-сонли қарори). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида олий ўқув юртлари талабаларида ҳудуддаги анъаналар, қадриятлар ва маълум бир ихтисослашув бўйича қўл меҳнати ва ижодий фаолиятнинг уйғунлашувига асосланган ҳолда аҳолига мустақил равишда ўз даромадларини шакллантириш имконини берувчи маҳсулот ишлаб чиқариш соҳаси сифатидаги минтақавий ҳунармандчилик тушунчаси бўйича назарий билимларни янада чуқурлаштириш имкони яратилган;
минтақаларда ҳунармандчиликни ривожлантиришда маҳаллий бюджет, бюджетдан ташқари жамғармалар маблағлари ҳисобидан “ҳунарманд уста”, “катта ҳунарманд уста” каби ҳунармандчилик мақомларини жорий этиш ҳамда “ёш ҳунармандлар” бўлимини шакллантиришни молиявий рағбатлантириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Ҳунармандчилик уюшмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 декабрдаги “Ҳунармандчилик  фаолиятини қўллаб-қувватлаш тизимини янада  такомиллаштириш  чора-тадбирлари  тўғрисида”ги ПҚ-77-сон қарори билан “2022 йилда ҳунармандчиликни ривожлантириш бўйича Йўл харитаси”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ҳунармандчилик уюшмасининг 2022 йил 24 декабрдаги 02-14/1749-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида вилоятда 15 мингдан ортиқ ёшларни ҳунармандларга шогирдликка жалб қилиш имкони яратилган;
ҳудудларда миллий ҳунармандчилик маҳсулотларини ишлаб чиқаришга ихтисослашув, ҳунармандчилик маҳсулотларини халқаро онлайн савдо майдонларига жойлаштириш, реклама ва тарғибот жараёнлари орқали жаҳон бозорига олиб чиқиш, тегишли ўқув курслари фаолиятини мувофиқлаштирувчи минтақавий марказларни ташкил этиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Ҳунармандчилик уюшмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 декабрдаги “Ҳунармандчилик  фаолиятини қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш  чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-77-сон қарори билан “2022 йилда ҳунармандчиликни ривожлантириш бўйича Йўл харитаси”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ҳунармандчилик уюшмасининг 2022 йил 24 декабрдаги 02-14/1749-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида ҳунармандчилик маҳсулотларини жаҳон  бозорига  олиб чиқиш, сотиш хажмини ортишига ва «Амазон», «Ебай» ва «ЭЦЙ» каби халқаро онлайн савдо майдонларига жойлаштириш имкони яратилган;
Қашқадарё вилоятида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳасида ҳунармандчилик билан банд бўлган аҳоли улуши динамикасининг инерсион, базавий ва мобилизацион ссенарийларга асосланган 2030 йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичлари Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан “2023-2030 йиллар учун аҳолини меҳнат билан  бандлиги даражасини ошириш стратегияси”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги 2022 йил 21 декабрдаги
01/00-03/19-11579-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида, мобилизацион прогноз кўрсаткичларига кўра, ўрта муддатли истиқболда Қашқадарё вилоятида ҳунармандчилик соҳасида банд бўлган аҳоли улуши 2022 йилга нисбатан 23,2 фоизга, инерсион ссенарий бўйича 11,1 фоизга, мобилизацион ссенарий бўйича 35,4 фоизга ортиши мумкинлиги аниқланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish