Sayt test rejimida ishlamoqda

Тўхтеев Бобир-Мирзо Авазович
 фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон.

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистон Республикасида “электрон парламент” тизими ва уни такомиллаштириш масалалари”, 23.00.02 – “Сиёсий институтлар, жараёнлар ва технологиялар” (сиёсий фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В 2022.2.PhD/Ss334.
Илмий раҳбар: Жўраев Қодир Асадович, сиёсий фанлар доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами:
Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/30.12.2019.Ss.01.08.
Расмий оппонентлар:Жўраев Нарзулла Қосимович, сиёсий фанлар доктори, профессор; Топилдиев Вохиджон Рахимжонович, юридик фанлар доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети.
Диссертация йўналиши: амалий ва  назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади:
Хорижий ва миллий тажрибаларни қиёсий таҳлил қилиш асосида Ўзбекистон Республикасида “электрон парламент” тизимини такомиллаштириш бўйича илмий асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъектлари томонидан қонун лойиҳаларининг расман киритилишидан аввал уларни Қонунчилик палатаси қўмиталари билан муҳокама қилиш жараёнини ташкил қилиш аҳоли ва сиёсий институтлар ўртасида эҳтиёж ва манфаатлар мутаносиблигига эришиш ҳамда ўзаро ишонч даражасини оширишнинг жамоатчилик консенсусини таъминлашга ҳамда қонуннинг бирдан-бир манбаи ва муаллифи том маънода халқ бўлиши шартлиги принципини ҳаётга тўла тадбиқ этишга хизмат қилиши далилланган;  
маҳаллий вакиллик органларининг назорат қилиш соҳасидаги ваколатларини янада кенгайтиришнинг таъсирчан механизми сифатида “Кенгаш депутати мурожаати”, “Кенгаш сўрови” ва “Кенгаш текшируви” институтлари маҳаллий вакиллик
ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ўртасида “ўзаро тийиб туриш”
ва “манфаатлар мувозанатини сақлаш” принципларини мустаҳкамлашга хизмат қилиши ва сиёсий интеграциянинг мезони эканлиги исботланган;
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари сайловини мажоритар
ва пропорционал асосда ўтказишда замонавий сиёсий технологиялардан фойдаланиш сиёсий партияларнинг аҳоли билан муносабатларини таъсирчан ва натижали бўлишини таъминловчи “ақлли бошқарув”нинг муҳим воситаси эканлиги илмий асосланган;
вакиллик органлари фаолиятида “Рақамли халқ депутатлари Кенгаши”, “э-парлиамент”, “менинг фикрим.уз”, “депутат.гов.уз” электрон платформаларидан фойдаланилиши депутатларнинг сайловчилар билан қайта алоқаларини кенгайтириш, фуқароларнинг жамоавий мурожаат қилиш ҳуқуқларини таъминлашнинг муҳим омилига айланиши ҳамда Ўзбекистоннинг халқаро рейтинг ва индекслардаги кўрсаткичлари ошишига хизмат қилиши далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистон Республикасида “электрон парламент” тизими ва уни такомиллаштириш масалаларини тадқиқ этиш юзасидан ишлаб чиқилган илмий-назарий хулоса ва таклифлар қуйидаги фаолиятларга тадбиқ қилинган:
қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъектлари томонидан қонун лойиҳаларининг расман киритилишидан аввал уларни Қонунчилик палатаси қўмиталари билан муҳокама қилиш жараёнини ташкил қилиш аҳоли ва сиёсий институтлар ўртасида эҳтиёж ва манфаатлар мутаносиблигига эришиш ҳамда ўзаро ишонч даражасини оширишнинг жамоатчилик консенсусини таъминлашга ҳамда қонуннинг бирдан-бир манбаи ва муаллифи том маънода халқ бўлиши шартлиги принципини ҳаётга тўла тадбиқ этишга хизмат қилиши тўғрисидаги таклиф ва тавсияларидан Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги фракцияси ҳамда палатанинг Инновасион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари масалалари қўмитаси томонидан қонун ижодкорлиги, назорат-таҳлил тадбирлари доирасида олиб борилган ишларда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосарининг 2023 йил 4-апрелдаги 02/4-05-439-сонли далолатномаси). Натижада Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг 2023 йил 20 февралдаги 2979-ИВ-сонли Қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2023 йил биринчи ярим йиллигидаги фаолиятининг асосий йўналишлари” 411, 412, 42, 422, 423, 424-бандларидаги вазифаларни ишлаб чиқишда ўз аксини топган;
маҳаллий вакиллик органларининг назорат қилиш соҳасидаги ваколатларини янада кенгайтиришнинг таъсирчан механизми сифатида  - “Кенгаш депутати мурожаати”, “Кенгаш сўрови” ва “Кенгаш текшируви” институтлари маҳаллий вакиллик
ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ўртасида “ўзаро тийиб туриш”
ва “манфаатлар мувозанатини сақлаш” принципларини мустаҳкамлашга хизмат қилиши ва сиёсий интеграциянинг мезони эканлиги таклифлари Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг депутатлик гуруҳлари фаолиятини янада кучайтиришга оид ишларида фойдаланилган (Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгашининг
2024 йил 16 январдаги 1-48 А-сон далолатномаси). Натижада “Халқ депутатлари Маҳаллий Кенгашлар фаолиятини ташкил этишга доир услубий тавсиялар”ни ҳамда Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши Ижроия қўмитаси Ҳайъатининг 2024 йил 12 январдаги Ҳ-1-6-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон ХДП сайловолди дастурида белгиланган мақсадларини амалга ошириш бўйича Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлардаги депутатлик бирлашмаларининг 2024 йилга мўлжалланган амалий Ҳаракат дастурини ишлаб чиқишда манба сифатида фойдаланилган бу эса ҳудудлардаги вакиллик органлари орқали партия мақсад ва вазифаларини самарали амалга оширишга хизмат қилган;
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари сайловини мажоритар
ва пропорционал асосда ўтказишда замонавий сиёсий технологиялардан фойдаланиш сиёсий партияларнинг аҳоли билан муносабатларини таъсирчан ва натижали бўлишини таъминловчи “ақлли бошқарув”нинг муҳим воситаси эканлиги каби таклиф ва тавсиялари Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитасининг қонун ижодкорлиги борасидаги фаолиятида манба сифатида ўз аксини топган (Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар
ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитасининг 2024 йил
6 январдаги 04/10-10-02-сон далолатномаси). Натижада қўмита томонидан “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига сайлов ва референдум ўтказиш тартибини янада такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш
ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-883-сон Қонуннинг саккизинчи моддаси 2 ва 45-бандларидаги нормаларни ишлаб чиқишга хизмат қилган;
вакиллик органлари фаолиятида “Рақамли халқ депутатлари Кенгаши”,
“э-парлиамент”, “менинг фикрим.уз”, “депутат.гов.уз” электрон платформаларини жорий этиш депутатларнинг сайловчилар билан қайта алоқаларини кенгайтириш, фуқароларнинг жамоавий мурожаат қилиш ҳуқуқларини таъминлашнинг муҳим омилига айланиши ҳамда Ўзбекистоннинг халқаро рейтинг ва индекслардаги кўрсаткичлари ошишига хизмат қилишига оид таклиф ва тавсиялари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва унинг Девони фаолиятида “электрон парламент” тизими таркибий қисмларини шакллантириш ва жорий этиш юзасидан олиб борилаётган ишларда (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Девонининг 2023 йил 29-мартдаги 03-04/426-сонли далолатномаси) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати фаолиятида замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишни янада такомиллаштиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Ахборот сиёсати ва давлат органларида очиқликни таъминлаш масалалари қўмитасининг 2023 йил 1-майдаги 4-сонли далолатномаси). Натижада “электрон парламент” тизимини жорий этиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастурида парламент фаолияти самарадорлиги ва шаффофлигини ошириш, парламент фаолиятида ахборот-коммуникация технологияларидан кенг фойдаланиш орқали халқ билан мулоқотни кенгайтириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2022-йил 20-сентябрдаги “Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари фаолиятига “Рақамли халқ депутатлари Кенгаши” комплекс ахборот тизимини татбиқ этиш тўғрисида”ги КҚ-407-ИВ-сонли қарорини тайёрлашга самарали хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish