Sayt test rejimida ishlamoqda

Ражабов Ҳабибулло Ибодуллаевич
фанлар доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон.

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Давлатнинг ахборот сиёсати: халқаро тажриба ва Ўзбекистон амалиёти”, 23.00.02 – “Сиёсий институтлар, жараёнлар ва технологиялар” (сиёсий фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.3.DSc/Ss70.
Илмий маслаҳатчи: Алимардонов Тўлқин Турдиевич, сиёсий фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат транспорт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/30.12.2019.Ss.01.08
Расмий оппонентлар: Джумаев Рустам Зиятович; сиёсий фанлар доктори, профессор, Жўраев Нарзулла Қосимович, сиёсий фанлар доктори, профессор.
Ахмедов Хусниддин Алиқулович, сиёсий фанлар доктори, профессор
Етакчи ташкилот: Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади:
Жаҳонда ахборот олиш ва тарқатишнинг янги технологиялари шаклланиб бориши шароитида ахборот сиёсатининг моҳияти, ўзига хос хусусиятларининг халқаро тажрибасини ўрганиш ва миллий информацион амалиётда қўллашга доир тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
замонавий жамиятда давлат ва фуқаролар ўртасидаги интегратив муносабатларни шакллантиришда ахборот сиёсатини позитив таъсирининг бошқа йўналишларга нисбатан тезкорлиги, динамиклиги, ўзгарувчанлиги, тизимлилиги ва самаралилиги илмий-техникавий, ижтимоий-иқтисодий, геосиёсий жиҳатдан асослаб берилган;
жаҳонда геосиёсий рақобат ва ахборот урушлари кучайиб бориши шароитида шахс, жамият, давлат ҳамда миллий контентни ички ва ташқи хуружлардан муҳофаза қилишнинг гʼоявий-мафкуравий, интегратив ва структуравий механизмлари очиб берилган;
давлатнинг ахборот сиёсатида ички муҳит барқарорлигини таъминлаш, ташқи информацион таъсирлардан ҳимояланиш, халқаро алоқалар ҳамда илм-фан ривожида ахборот омилининг позитив ролини ошириш, жамиятда ноахлоқий деструктив гʼояларнинг шаклланишига сабаб бўлувчи (оммавий маданият, радикализм, индвидуализм, шовинизм, космополитизм) глобал ахборот таҳдидларидан ҳимоя қилишга қаратилган сиёсий-мафкуравий воситаларни (сиёсий консенсус, компромисс ва секуляризм) такомиллаштириш зарурати асосланган;
миллий медиа ва ахборот ресурсларининг халқаро ахборот майдонидаги конфликтоген таҳдидбардошлигини таъминлаш, жамиятда медиа таълим, медиа маданиятни шакллантириш ҳамда рақамли тафовутни бартараф этишга қаратилган ментал-мафкуравий муносабатлар очиқлик, шаффофлик, легитимлик асосида аниқлаштирилган;
ахборот сиёсатининг муҳим элементи сифатида ахборот маконида миллий манфаатлар ҳимоясини кучайтиришнинг яқин, ўрта ва узоқ муддатли стратегиясини ишлаб чиқиш, стратегиянинг муҳим йўналиши сифатида “оммавий дипломатия” тамойилини кенг қўллаш, оммавий коммуникацияларнинг анʼанавий ва замонавий жиҳатлари асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Давлатнинг ахборот сиёсати: халқаро тажриба ва Ўзбекистон амалиёти мавзусидаги олиб борилган илмий изланишлар натижасида ишлаб чиқилган амалий таклифлар асосида қуйидагиларга эришилди:
жаҳоннинг йирик медиакомпаниялари билан ҳамкорликни ривожлантириш, миллий медиамаҳсулотларни халқаро талаблар асосида сифатли тайёрлаш, дунё мамлакатлари энг кўп мулоқот қилувчи тилларда ёритиш, Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги мавқеига ижобий таъсир кўрсатиши, миллий маданиятимиз, шонли тарих ва мамлакатда олиб борилаётган амалий ислоҳотларнинг кўламини жаҳоннинг йирик ОАВларида кенг ёритилишини таъминлаш Ўзбекистоннинг халқаро нуфузи ортишига ижобий таъсир кўрсатишини асословчи таклифлар Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигининг режа ва дастурларига киритилган. Диссертациянинг илмий янгилигида кўрсатиб берилган ахборотлашган жамиятнинг замонавий жамият тараққиёти ёки таназзулига кўрсатадиган таъсирининг (позитив, негатив) энг муҳим жиҳатларини аниқлашга доир хулосалар ва ахборот урушлари кучайиб бориши шароитида миллий информацион ресурсларни ички ва ташқи хуружлардан муҳофаза қилишнинг техник ва мафкуравий йўналишларига оид таклиф ва тавсиялар агентлик томонидан 2022-2023 йил учун ишлаб чиқилган режанинг 2.1 ва 2.4 бандларида ўз аксини топган. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигининг 2022 йил 27 сентябрдаги 01-23/752-1-сонли маълумотномаси. Натижада, ахборот муҳитини ташқи таҳдидлардан муҳофаза қилишга қаратилган амалий фаолиятда ижобий тенденсиялар шаклланиши кузатилган;
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг «Ахборот сиёсати ва давлат органларида очиқликни таъминлаш масалалари қўмитаси» томонидан тадқиқотчи илгари сурган қуйидаги икки таклиф: 1) Шахс, давлат ва жамият хавфсизлигини таъминлашда давлатнинг ахборот сиёсатини такомиллаштириш механизмларига доир фундаментал, таркибий, функсионал, стратегик тавсияларни амалдаги қонунчиликка жорий этилишини таъминлаш; 2) Давлат ва жамият бошқарувини рақамлаштириш, ҳамда, унинг бошқарув самарадорлигини оширувчи муҳим восита сифатида ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлашга доир таклифлари қўмита томонидан 2022 йилнинг иккинчи ярми учун ишлаб чиқилган иш режанинг 7- иловасида белгиланган 3/12 банди «Оммавий ахборот воситалари тўғрисидаги» Ўзбекистон Республикасининг Қонунини амалга оширишга қаратилган қонуности ҳужжатлари қабул қилиниши ҳамда амалда қўлланилиши ҳолатини мониторинг қилиш» бандида ўз аксини топган. Қўмитанинг 2022 йил 30 сентябрдаги 10-сони маълумотномаси. Натижада Оʻзбекистон Республикаси қонунчилигида акс этиши лозим бўлган йўналишлар аниқлаштирилган;
диссертациянинг илмий янгилигида акс этган замонавий жамиятда давлат ва фуқаролар ўртасидаги интегратив муносабатларни шакллантиришда ахборот сиёсатини позитив таъсирининг бошқа йўналишларга нисбатан тезкорлиги, тизимлилиги ва самаралилигини кўрсатиб берувчи ҳамда, жаҳонда кечаётган геосиёсий рақобат ва ахборот урушлари кучайиб бориши шароитида миллий информацион контентни ички ва ташқи хуружлардан муҳофаза қилишга қаратилган гʼоявий-мафкуравий, интегратив ва структуравий механизмларни такомиллаштиришга оид тавсиялардан Марказ мутахассислари томонидан ишлаб чиқилган “Ўзбекистон Республикасида 2022-2023 йилларда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантиришни янги босқичга кўтаришга доир Қўшимча чора-тадбирлар” Дастурининг В боби “Дунёда юз бераётган мураккаб геосиёсий ва гʼоявий-мафкуравий жараёнларнинг мазмун моҳиятини ҳар томонлама чукур ёритиб бориш, терроризм, диний экстремизм, ақидапарастлик, сепаратизм, одам савдоси, “оммавий маданият”, наркобизнес ва бошқа таҳдидларга қарши самарали гʼоявий кураш олиб бориш бўйича чора-тадбирлар” қисмининг 42- бандида белгиланган Интернет майдонида ички ва ташқи таҳдидларга қарши самарали курашишни таъминлаш мақсадида Марказ ва ҳудудий бўлинмалар, таълим муассасаларииинг маънавий-маърифий масалалар бўйича масʼул ходимлари иштирокида “Интернет майдонидаги маънавий таҳдидлар ва уларга қарши курашишнинг усуллари” мавзусида туркум ҳудудий ва масофавий семинар- тренинглар ташкил этишда кенг фойдаланилган. Республика Маънавият ва маърифат маркази томонидан 2024 йил 9 январда берилган 02-22/20-сонли маълумотнома.  Натижада, диссертацияда илгари сурилган таклифлар, тавсия ва хулосалар Марказ фаолиятидаги асосий йўналишлардан бири ҳисобланган жамиятнинг маънавий-маърифий даражасини юксалтиришга хизмат қилувчи масалаларнинг ижобий ечим топишига хизмат қилган;
диссертация хулосаларида кўрсатиб берилган глобал ахборотлашув шароитида давлатнинг самарали ахборот сиёсатини ишлаб чиқиш, амалиётга жорий этиш, замонавий эҳтиёжлардан келиб чиқиб, мунтазам модернизация қилиб бориш, глобал ахборот маконида миллий бирликни, барқарорликни сақлаб қолишнинг муҳим воситаси эканлигини асословчи таклифлари Ўзбекистон Республикаси Президенти администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг тегишли режа ва дастурларига киритилди. Ахборот сиёсатини мамлакатнинг ижтимоий-сиёсий барқарорлигига бевосита таъсир кўрсатувчи умуммиллий сиёсатнинг катализатори, ислоҳотлар тарғиботчиси ҳамда, ахборот жараёнларини тартибга солувчи  ўрни ва ролини ўзида мужассам этган миллий стратегияни яратишга доир тавсиялари амалиётда қўллаш учун қабул қилинган.
 диссертациянинг илмий янгилигида кўрсатиб берилган шахс, давлат ва жамият хавфсизлигини таъминлашда давлатнинг ахборот сиёсатини такомиллаштириш механизмларига доир фундаментал, таркибий, функсионал, стратегик жиҳатларни ахборот сиёсатининг муҳим элементи сифатида белгилаш, ахборот маконида миллий манфаатлар ҳимоясининг яқин, ўрта ва узоқ муддатли стратегиясини ишлаб чиқиш зарурати акс этган таклифлар агентлик томонидан 2023 йил учун ишлаб чиқиладиган режага киритилиши белгиланди. Ўзбекистон Республикаси Президенти администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 2022 йил 19 октябрда берилган 01-2/5365-сонли маълумотнома. Натижада давлатнинг ахборот сиёсати консепсияси ишлаб чиқилиши учун методологик асослар яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish