Sayt test rejimida ishlamoqda

Жумаева Мухлиса Абдуғани қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “Тадбиркорликни ривожлантиришда аёллар фаоллигини ошириш”, 08.00.15 –“Тадбиркорлик ва кичик бизнес иқтисодиёти” (иқтисодиёти фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.3.PhD/Iqt1747.
Илмий раҳбари: Эшов Мансур Пўлатович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/30.12.2020.I.16.02.
Расмий оппонентлар: Қосимова Фотима Тулқуновна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор, Арипов Ойбек Абдуллаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистонда тадбиркорликни ривожлантиришда аёллар фаоллигини оширишга қаратилган илмий-амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
услубий ёндашувга кўра “аёллар тадбиркорлиги” тушунчаси кичик тадбиркорлик субектининг устав капитали, бошқаруви ва ходимлари таркибида аёлларнинг иштирок этиш даражасини ҳисобга олган ҳолда белгилаш асосида илмий-назарий жиҳатдан такомиллаштирилган;
тадбиркор аёлларни қўллаб-қувватловчи жамоат тузилмаси сифатида хотин-қизлар тадбиркорлик марказларининг ишлаш механизмини аёллар тадбиркорлиги учун ажратилаётган имтиёзли кредитлар фойдаланувчилари билан ишловчи алоҳида бўғинларни жорий этиш орқали такомиллаштириш таклифи ишлаб чиқилган;
хотин-қизлар тадбиркорлик марказлари фаолиятини баҳолашда потенсиал тадбиркорларга оид, кредитга доир ва марказ фаолиятига доир кўрсаткичлардан фойдаланиш ҳамда ижобий ёки салбий тавсифи нуқтаи назаридан тақсимлаган ҳолда ёндашиш таклифи асосланган;
Ўзбекистонда тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш таʼсирида фаолият кўрсатаётган кичик тадбиркорлик субектлари сони динамикасининг 2028 йилга қадар прогноз параметрлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистонда тадбиркорликни ривожлантиришда аёллар фаоллигини оширишга қаратилган илмий-амалий таклиф ва тавсиялар асосида:
услубий ёндашувга кўра “аёллар тадбиркорлиги” тушунчасини кичик тадбиркорлик субектининг устав капитали, бошқаруви ва ходимлари таркибида аёлларнинг иштирок этиш даражасини ҳисобга олган ҳолда белгилаш асосида илмий-назарий жиҳатдан такомиллаштиришга оид назарий-услубий материаллардан олий ўқув юртларининг 60411300 – Бизнесни бошқариш, 60411700 – Логистика, 60412500 – Маркетинг (тармоқлар ва соҳалар бўйича), 60412500 – Маркетинг (реклама иши) таʼлим йўналишлари талабалари учун тавсия этилган “Омадли бизнес яратиш” ўқув қўлланмасини тайёрлашда фойдаланилган (Тошкент давлат иқтисодиёт университети ректорининг 2022 йил 24 октябрдаги 328-сонли буйруғи). Ушбу илмий таклифнинг амалиётга жорий қилиниши олий ўқув юртлари талабаларига “Аёллар тадбиркорлиги” тушунчасини назарий жиҳатдан ўрганишда фойдаланилиш билан бирга тадбиркорлик субектлари ҳисобини юритишда аёллар тадбиркорлиги мақомини аниқ мезонлар бўйича белгилаш имконини берган;
тадбиркор аёлларни қўллаб-қувватловчи жамоат тузилмаси сифатида хотин-қизлар тадбиркорлик марказларининг ишлаш механизмини аёллар тадбиркорлиги учун ажратилаётган имтиёзли кредитлар фойдаланувчилари билан ишловчи алоҳида бўғинларни жорий этиш орқали такомиллаштириш таклифи Тошкент шаҳар хотин-қизлар тадбиркорлик маркази фаолиятига жорий этилган (Республика  хотин-қизлар тадбиркорлик марказининг 2023 йил 14 августдаги №01-10/10-сонли маʼлумотномаси). Ушбу илмий таклифнинг амалиётга татбиқ этилиши натижасида Юнусобод тумани хотин-қизлар тадбиркорлик маркази томонидан аёллар тадбиркорлигини ривожлантиришга қаратилган имтиёзли кредитларнинг тўғри йўналтириш, кредитор аёлларнинг молиявий саводхонлиги ошириш ва кредитларни қоплаш бўйича қарздорлик даражасини 13%га камайтириш имкони яратилган;
хотин-қизлар тадбиркорлик марказлари фаолиятини баҳолашда потенсиал тадбиркорларга оид, кредитга доир ва марказ фаолиятига доир кўрсаткичлардан фойдаланиш ҳамда ижобий ёки салбий тавсифи нуқтаи назаридан тақсимлаган ҳолда ёндашиш таклифи Тошкент шаҳар хотин-қизлар тадбиркорлик маркази фаолиятига жорий этилган (Республика  хотин-қизлар тадбиркорлик марказининг 2023 йил 14 августдаги №01-10/10-сонли маʼлумотномаси). Ушбу илмий таклифнинг амалиётга татбиқ этилиши натижасида тадбиркорлик марказлари фаолиятини қайта баҳолаш, марказлар рейтингини тузиш ва тадбиркорлик марказлари фаолиятини ривожлантиришнинг устувор йўналишларини аниқлаб олиш имкони яратилган;
Ўзбекистонда тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш таʼсирида фаолият кўрсатаётган кичик тадбиркорлик субектлари сони динамикасининг 2028 йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз параметрлари Тошкент шаҳар хотин-қизлар тадбиркорлик маркази томонидан фойдаланилган (Республика  хотин-қизлар тадбиркорлик марказининг 2023 йил 14 августдаги №01-10/10-сонли маʼлумотномаси). Ушбу илмий таклифнинг амалиётга татбиқ этилиши натижасида мамлакатда кичик тадбиркорлик субектлари фаолиятини ривожлантиришнинг устувор йўналишларини ишлаб чиқиш ҳамда аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш стратегиясини белгилаш имкони яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish