Sayt test rejimida ishlamoqda

Селиванова Мария Вячеславовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Нефт ва газ қудуқлари дебитини ошириш учун плазмали таʼсир технологиясини такомиллаштириш», 04.00.13 – Нефт ва газ конларини ўзлаштириш ва ишлатиш (техника фанлари).
Илмий раҳбар: Тинчеров Камил Талятович, техника фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Уфа давлат нефт техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: «ЎЗЛИТИНЕФТГАЗ» АЖ, DSc.23/25.08.2021.Т.136.01.
Расмий оппонентлар: Хужаев Исматулла Кушаевич, техника фанлари доктори, профессор; Қаршиев Абдуҳошим Хўжақулович, техника фанлари фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: И.М.Губкин номидаги Россия давлат нефт ва газ университети Тошкент шаҳридаги филиали.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: турли геологиc-физик шароитлардаги, углеводород захираларини чиқариб олиш қийин бўлган, нефтгаз конларида қатламни қудуқ туби қисмига бошқариладиган электр плазма разрядлари билан таъсир этиш технологиясини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
атроф-муҳитга энг кам таъсир кўрсатадиган қатламнинг туб қисми соҳасига таʼсир қилишнинг электр разрядли плазма технологиясига такомиллаштирилган усули асосланган;
юқори волтли плазма разрядида зарба тўлқинларининг суюқлик муҳитларига таʼсир кўрсатишининг физик-математик модели ишлаб чиқилган;
қатламнинг туб қисми соҳасида терриген ва карбонат коллекторларнинг фил-трацион ва физик-механик хусусиятларининг ўзгариши ва суюқлик кўрсатгичларини тўлиқ тавсифловчи плазманинг қўшимча хусусиятлари асосланган;
мураккаб коллекторлар ва уларни тўйинтирувчи суюқликлар шароитида плазма разрядини моделлаштириш ва бошқариш учун алгоритм, ахборот ва дастурий таʼминот ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Нефт ва газ қудуқлари дебитини ошириш учун электр плазмали таʼсир технологиясини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
турли хил флюид учун электр разряднинг ва ҳосил бўлган зарба тўлқин кўрсаткичларини аниқлаш усули “Техпласт” МЧЖда кернлар ҳолатини синовдан ўтказиш жараёнида жорий этилган (“Техпласт” МЧЖнинг 2023 йил 18 майдаги маълумотномаси). Юқори босим импулси таʼсири натижасида кон жинсларида ёриқлар ҳосил бўлади ва импулслар такрорланиши 10 мартадан 250 мартагача оширилганда терроген жинсларнинг ўтказувчанлиги 0.5 мкм2 дан 1.1 мкм2 гача ортиш имконини берган;
Қудуқнинг туб қисмига разрядли импулс таʼсир этиш технологияси “Лукойл-Перм” МЧЖ қудуқларида жорий этилган (“Лукойл-Перм” МЧЖнинг 2023 йил 19 майдаги маълумотномаси). Натижада, саноат миқёсида қўлланиладиган технология даражасида қўшимча нефт олиш имконини берган;
қатламни қудуқ туби атрофига импулсли-тўлқинли таʼсирини назорат этиш ва бошқариш дастурий маҳсулотлари ўзи юрар каратажли ПКС-5-04 кўтаргичини ишлаб чиқаришда жорий қилинган (“Нижгеокомплект” МЧЖнинг 2023 йил 17 майдаги маълумотномаси). Натижада, ускуналарни қудуқ тубига туширишнинг аниқлиги 10% га, тизимнинг сейсмик қўзғалишларнинг сезувчанлиги 20 % га ошиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish