Sayt test rejimida ishlamoqda

    Рахимов Улуғбек Абдуллаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):
“Моддий маданий мерос обектлари давлат кадастрини картографик таъминлашни такомиллаштириш (Самарқанд шаҳри мисолида)”, 11.00.06 – Геодезия. Картография (техника фанлари).
     Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2.PhD/Т3788.
Илмий раҳбар: Исаков Эркин Хўжаёрович, техника фанлари номзоди, профессор.
     Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат архитектура-қурилиш университетида.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК номи: Самарқанд давлат архитектура-қурилиш университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD26/26.01.2023.Т.109.04.
Расмий оппонентлар: Реймов Полат Расбергенович, техника фанлари доктори (DSc), профессор; Инамов Азиз Низамович, техника фанлари фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университетининг Бухоро филиали.
Диссертация йўналиши назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. Моддий маданий мерос обектлари давлат кадастрини картографик таъминлашни такомиллаштиришда ГАТ дастурларидан фойдаланиб атрибутив маълумотлар базасини яратиш ҳамда моддий маданий мерос обектларини сериали карталарини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
моддий маданий мерос обектларини техник ҳолатини баҳолаш, тоифаларга ажратиш ҳамда миқдор ва сифат тавсифларини ҳисобга олган ҳолда масофадан зондлаш маълумотларидан фойдаланиб карталар яратиш механизми ишлаб чиқилган;
моддий маданий мерос обектларининг техник ҳолатини сақлаш учун эндоген ва эгзоген жараёнларни эътиборга  олиб ҳимоя зонасини белгилаш, геодезик дала ўлчаш ва картографик тасвирлаш усуллари асосида такомиллаштирилган;
сунъий йўлдош тўлқин қабул қилгич қурилмаси асосида аниқланган координата қийматларини геомаълумотлар базаси билан интегрциялаб, геоахборот тизимларида моддий маданий мерос обектларининг мобил дастурини яратиш усули ишлаб чиқилган;
Котлин дастурлаш тили ва маълумотларни бошқариш тизимларидан фойдаланиб моддий маданий мерос обектларининг “Мобил ГАТ” онлайн кадастр маълумотлар базасини яратиш, андроид платформада ишлайдиган мобил дастур асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Моддий маданий мерос обектлари давлат кадастрини картографик таъминлашни такомиллаштириш бўйича олинган натижалар асосида:
моддий маданий мерос обектларини техник ҳолатини баҳолаш, тоифаларга ажратиш асосида миқдор ва сифат тавсифларини ҳисобга олган ҳолда карталар мазмуни ишлаб чиқилганлиги Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва Молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Республика аерогеодезия маркази Самарқанд ҳудудлараро бўлинмасида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва Молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг 2023-йил 22-августдаги 08-06537-сонли маълумотномаси). Натижада моддий маданий мерос обектларининг серияли карталарини яратиш тартиби ишлаб чиқилган;
масофадан зондлаш, ГАТ технологиялари ва картографик тасвирлаш усуллари асосида моддий маданий мерос обектларининг ҳимоя зонасини белгилаш усуллари Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва Молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Республика аерогеодезия маркази Самарқанд ҳудудлараро бўлинмасида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва Молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг 2023-йил 22-августдаги 08-06537-сонли маълумотномаси). Натижада ушбу усуллардан моддий маданий мерос обектларининг ҳимоя зонасини белгилаш ишларида фойдаланилган;
геоахборот тизимлари ва геодезик ўлчаш натижалари асосида моддий маданий мерос обектларининг мобил дастурини яратишнинг алгоритми ва карта яратиш усули Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва Молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Республика аерогеодезия маркази Самарқанд ҳудудлараро бўлинмасида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва Молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг 2023-йил 22-августдаги 08-06537-сонли маълумотномаси). Натижада ушбу алгоритмни тадбиқ қилиш асосида моддий маданий мерос обектларининг карталарини тузишда фойдаланилган;
ГАТ дастурлари ва “МйСҚЛ” маълумотларни бошқариш тизимларидан фойдаланган ҳолда моддий маданий мерос обектларининг “cонтрол.мозий.нет” маълумотлар базасининг бошқарув тизими ва шу тизим асосида андроид платформада ишлайдиган “Мозий” номли мобил дастури Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва Молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Республика аерогеодезия маркази Самарқанд ҳудудлараро бўлинмасида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва Молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг 2023-йил 22-августдаги 08-06537-сонли маълумотномаси). Яратилган электрон, онлайн мобил дастур, кадастр соҳасига оид ишларда, маданий меросни муҳофаза қилишда юзага келадиган муаммоларни ечишда катта аҳамият касб етади. Жорий қилинаётган мобил дастур юзага келадиган муаммоларни 25-30% гача камайтирди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish