Sayt test rejimida ishlamoqda

Рузиев Жамшид Эркиновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ишқорий ер металларининг тезкор назорати учун фосфорномолибденли ионофорлар асосида ион селектив электродлар ишлаб чиқиш ва уларни ўрганиш», 02.00.02- Аналитик кимё (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.PhD/К663.
Илмий раҳбар: Абдурахманов Илхом Эргашбоевич, кимё фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, PhD.03/30.12.2019.К.02.05.
Расмий оппонентлар: Султонов Марат Мирзаевич, кимё фанлари доктори, проффессор; Сманова Зулайхо Асаналиевна, кимё фанлари доктори, проффессор.
Етакчи ташкилот: Умумий ва ноорганик кимё институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ишқорий ер металларининг тезкор назорати учун фосфорномолибденли ионофорлар асосида ионселектив электродлар ишлаб чиқиш ва уларнинг хоссаларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
гетерополикислоталар (додекамолибденофосфот, додекаволфрамофосфат) асосида ишқорий ер металлари ионларининг селектив электродлари учун юқори сезгир мембраналар синтезининг оптимал шароитлари аниқланган;
синтез қилинган Cа2+-ФМК, Ба2+- ФМК Ср2+-ФМК ва Мг2+-ФМК таркибли композитларнининг ионофор сифатида юқори электроаналитик хусусиятларга эга эканлигини исботлаган;
электрод фоал бирикмаларнинг таркиби ва хоссалари текширилган, уларнинг ялпи формуласи ва молекуляр оғирлиги аниқланган;
ишқорий ер металл ионларини аниқлашда ИСЕ ларнинг таркиби 32% ПВХ,  5% ионофор ва 63% пластификатордан иборат ҳамда қалинлиги 0,4-0,6 мм мембраналарга мос келганда юқори сезгирлик ва селективликка эга бўлиши исботланган;
ишлаб чиқилган ИСЕ ларнинг аниқлаш диапазони, қиялик функсияси,  жавоб вақти, хизмат муддати, аниқлаш чегараси текширилган ва  ионларни экспресс назорат қилиш имкониятлари аниқланган;
илк бор ноорганик ионлар иштирокида Cа+2, Мг+2, Ср+2 ва Ба+2 ионларига нисбатан ФМК асосидаги ИСЕ ларнинг селективлиги баҳоланган. Электроактив бирикмалар таркиби ва улар мембраналарининг селективлиги ўртасидаги боғлиқлик исботланган;
ИСЕ лар ёрдамида оқова, ер ости ва ер усти сувлари таркибида Cа+2, Мг+2, Ср+2 ва Ба+2 ионларини аниқлаш усуллари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ишқорий ер металларининг тезкор назорати учун фосфорномолибденли ионофорлар ёрдамида ион селектив электродлар ишлаб чиқиш бўйича олинган натижалар асосида:
калсий, стронсий ва магний селектив электродлар “Муборак газни қайта ишлаш заводи” АЖ нинг экологик лабораториясида амалиётига жорий қилинган (Газни қайта ишлаш заводи АЖнинг 2023 йил 20 сентябрдаги 819-ГК-09-сонли маълумотномаси). Натижада, юқори селективлик ва сезгирлик билан Мг+2, Cа+2 ва Ср+2  ионларини аниқлаш имконият яратилган.
Ион селектив электродлар “ГИССАРНЕФТГАЗ”  Ўзбекистон–Швейсария қўшма корхонасида таркибида калсий, стронсий, магний ионлари бўлган обектлар анализида амалиётга жорий этилган (“ГИССАРНЕФТГАЗ” ҚКнинг 2023 йил 19 сентябрдаги 755-02ГНГ-09-сонли маълумотномаси). Натижада, сувни иситиш қозонхоналарига берилаётган сувнинг қаттиқлигини юқори сезгирлик ва экспрессликда аниқлаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish