Sayt test rejimida ishlamoqda

Менгноров Алмардон Абдираҳмоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Мева-сабзавотчилик тармоғини ривожлантириш истиқболлари”, 08.00.04 – “Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти” (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.2.PhD/Iqt896 Илмий раҳбарининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Саидакбаров Хайдар Ходжимуратович, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат аграр университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети, DSc.03/30.01.2020.I.10.03
Расмий оппонентлар: и.ф.д., профессор Абдуллаев Равшан Вохидович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор, Муродов Шерзодбек Мурод ўғли, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат иқтисодиёт университети Самарқанд филиали  
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади мева-сабзавотчилик тармоғини ривожлантириш истиқболларини аниқлаш ва баҳолаш бўйича илмий-услубий ва амалий таклифлар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ташқи ва ички озиқ-овқат бозорларидаги рақобатлар таъсирини ҳисобга олган ҳолда мева-сабзавот маҳсулотларини миқдор ва сифат индикаторлари асосида тармоқни ривожлантиришнинг истиқболли йўналишлари ишлаб чиқилган;
мавсум омили таъсирида мева-сабзавот маҳсулотларига нисбатан бозор нархларининг ўзгариш эҳтимолини инобатга олган ҳолда ишлаб чиқарувчи субъектлар кўрадиган фойда (зарар)ни ҳисоблаш бўйича услубий ёндашув таклиф этилган;
мева-сабзавотчилик тармоғи билан боғлиқ барча субъектлар, идора ва ташкилотлар ўртасидаги ишлаб чиқариш-иқтисодий муносабатлар тизимини тартибга солувчи ва мувофиқлаштирувчи рақамли электрон платформа ишлаб чиқилган, унинг таркиби ва вазифалари асосланган;
республика мева-сабзавотчилик тармоғини 2030 йилгача қисқа, ўрта ва узоқ муддатга мўжалланган ривожлантириш ссенарийлари ва мева-сабзавот маҳсулотлари ҳажмининг прогноз параметрлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Мева-сабзавотчилик тармоғини ривожлантириш истиқболлари бўйича олинган илмий натижалар асосида:    
Қишлоқ хўжалигининг ривожланиш индикаторларини миқдорий ва сифат жиҳатидан таҳлил қилиш ҳамда республика аграр секторининг ташқи ва ички бозор муҳитини, устувор йўналишларини асослаш ва келажакдаги тенденсияларнинг таъсирини ҳисобга олувчи прогнозлар тизими бўйича ишлаб чиқилган тавсиялари Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизим ташкилотларида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 27-декабрдаги 05/032-5109-сон маълумотномаси). Натижада, бозор ва экспортга йўналтирилган ақлли қишлоқ хўжалиги ва унинг мева-сабзавотчилик тармоғини шакллантириш ва ривожлантиришга қаратилган тегишли дастур ва чора-тадбирлар ишлаб чиқиш имкониятларини яратган;
қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари нархларининг мавсум омили таъсирида ўзгариш эҳтимоллигини белгилашга оид услубий ёндашув Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизим ташкилотлари томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2021 йил
27-декабрдаги 05/032-5109-сон маълумотномаси). Ушбу услубий ёндашув озиқ-овқат бозори ва унинг сегментларидаги ўзгаришларни эътиборга олган ҳолда маҳсулот ишлаб чиқаришдан олинадиган даромад кўрсаткичлари, рентабеллик ва харажатлари, маҳсулот таннархи, уларни сотиш каналлари, озиқ-овқат ва ресурслар бозорларининг ҳолати тўғрисидаги маълумотлар базасини яратган;
мева-сабзавотчилик тармоғида катта ҳажмдаги маълумотларни тўплаш, таҳлил қилиш ва қайта ишлаш жараёнларини уйғун тарзда мониторинг қилиш ва автоматлаштиришга қаратилган интеграциялашган тизимни ташкил этиш бўйича таклифлари Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизим ташкилотлари томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 27-декабрдаги 05/032-5109-сон маълумотномаси). Натижада, республика миқёсида ва ҳудудлар кесимида мева-сабзавотчилик тармоғининг электрон платформасини рақамли иқтисодиёт жараёнлари билан интеграциялашни таъминлаш, маҳсулотлар ҳаракатини бошқариш, нарх сиёсатини такомиллаштириш каби масалаларга боғлиқ маълумотлардан барча субъектлар томонидан мақсадли ва манзилли фойдаланиш имконияти яратилган;
мева-сабзавотчилик тармоғини 2030 йилгача қисқа, ўрта ва узоқ муддатга мўжалланган ривожлантириш ссенарийлари ва мева-сабзавот маҳсулотлари ҳажмининг прогноз параметрлари Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг тизим ташкилотлари томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 27-декабрдаги 05/032-5109-сон маълумотномаси). Натижада, сабзавот маҳсулотларини экспорт ҳажми 2023 йилга нисбатан 2030 йилда 60 фоизга юқори бўлишлиги, ушбу йилларга мос равишда ялпи маҳсулот ҳажми истиқболда 11799,7 минг тоннани ташкил этиши асосланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish