Sayt test rejimida ishlamoqda

Камола Шавкат қизи Қаюмованинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Тож Салмонийнинг “Тарихнома” асари тарихий манба сифатида”. 07.00.08 – “Тарихшунослик, манбашунослик ва тарихий тадқиқот усуллари” (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақами: B2021.4.PhD/Tar1007.
Илмий раҳбар: Азамат Зиё, тарих фанлари доктори, академик.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фанлар академияси Тарих институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса, ИК рақами: Ўзбекистон Фанлар академияси Тарих институти. DSc.02/30.12.2019. Tar.56.01.
Расмий оппонентлар: Дилором Юнусовна Юсупова, тарих фанлари доктори, академик;
Хуршид Турғунович Файзиев, тарих фанлари номзоди.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат шарқшунослик университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Тож Салмоний “Тарихнома” асарининг тарихий манба сифатидаги аҳамиятини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Амир Темур ўлимидан сўнг юзага келган мураккаб вазият, айниқса, валиаҳдлик, темурий шаҳзодаларнинг тахт учун кураш жараёни ва уларда давлат бошқарувига таъсири доимо сезиларли бўлиб келган йирик амирлар, жумладан, Шоҳмалик, Худойдод Ҳусайний, Шайх Нуриддин, Пир Али Тоз кабиларнинг муҳим ўрин тутганлиги ойдинлаштириб берилган;
Шоҳрухнинг Самарқанд тахтини эгаллаб, Амир Темур мерос – улуғ салтанатни тиклаш йўлидаги режали ҳаракати, хусусан, дастлаб Хуросон ва унинг атрофида сиёсий тартиб ўрнатиб, сўнг Туронда ҳокимиятни қўлга олиш учун ҳарбий ҳаракатларни бошлаши, мазкур жараёнга Халил Султон яқинлари саналиб келинган Худойдод Ҳусайний ва Шайх Нуриддин сингари нуфузли бекларнинг ҳам тортилганлари далилланган;
Бобосининг васиятига тескари равишда Турон тахтини қўлга олган Халил Султоннинг ҳукмронлигининг тўрт йил деганда инқирозга учрашининг сиёсий (мамлакат бошқарувини хотини  (Шодмулк) қўлига топшириб қўйгани, давлатни мустаҳкамлаш ҳақида ўйламагани, унинг бирорта душманни мағлуб этолмагани ва бирорта ҳам ҳудудни эгаллай олмагани, ақл соҳибларини давлат бошқарувига жалб қилмагани ва уларга етарли даражада эътибор бермагани, ўзи билан иттифоқда бўлган ҳатто энг оддий хизматкор ва энг кичик навкарларнинг ҳам райига қарши бора олмагани), ижтимоий-иқтисодий (пойтахтга кўчириб келтирилган кўплаб қавмларнинг Самарқандни тарк этгани, ҳукмдорнинг диндан узоқлашгани, мамлакат иқтисодини издан чиқарадиган даражада қилган инъом ва эҳсонлари ва бошқалар) омиллари аниқланган;
Амир Темур ўлимидан сўнг унга тегишли ҳарамнинг келгуси тақдири билан боғлиқ саволларга (ушбу даврга оид аксарият манбаларда Халил Султон ҳокимиятни эгаллагандан сўнг бобоси Амир Темур хотинларини турли шахсларга мажбуран турмушга бериб юбориши таъкидлангани ҳолда, ҳеч бир манбада мазкур шахсларнинг кимлиги билан боғлиқ масала очиқланмаган) бирламчи жавоблар (“Тарихнома”да Амир Темур ва Муҳаммад Султон хотинлари турмушга берилган сарой амалдорларининг шахси номма-ном саналган ва уларнинг келиб чиқиши, феъл-атворигача очиқ-ойдин баён қилинган) аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тож Салмонийнинг “Тарихнома” асарини тарихий манба сифатида ўрганиш натижасида олинган илмий янгиликлар ва амалий таклифлар асосида:
Тож Салмоний қаламига мансуб “Тарихнома” асарида келтирилган Амир Темур ўлимидан сўнг юзага келган мураккаб вазият, айниқса, валиаҳдлик, темурий шаҳзодаларнинг тахт учун курашлари ва уларда давлат бошқарувига таъсири доимо сезиларли бўлиб келган йирик амирлар, жумладан, Шоҳмалик,  Худойдод Ҳусайний, Шайх Нуриддин, Бурундуқ, Арғуншоҳ, Хожа Юсуф, Аллоҳдод, Сулаймоншоҳ, Саъидхожа, Жаҳонмалик, Пир Али Тоз кабиларнинг муҳим ўрин тутганлиги ойдинлашганлиги, Шоҳрухнинг Самарқанд тахтини эгаллаб, Амир Темур мерос – улуғ салтанатни тиклаш йўлидаги режали ҳаракати, хусусан, дастлаб Хуросон ва унинг атрофида сиёсий тартиб ўрнатиб, сўнг Туронда ҳокимиятни қўлга олиш учун ҳарбий ҳаракатларни бошлаши, мазкур жараёнга Халил Султон яқинлари саналиб келинган Худойдод Ҳусайний ва Шайх Нуриддин сингари нуфузли бекларнинг ҳам тортилганларини далиллаш асосида олинган илмий хулосалардан “Ўзбекистон тарихи” телеканалида эфирга узатилган “Тақдимот” кўрсатуви ссенарийсини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканали ДУК нинг 2023-йил 12-апрелдаги 02-31-556-сон маълумотномаси). Тадқиқот натижаларнинг жорий этилиши Тож Салмоний “Тарихнома” асари тўғрисидаги янги маълумотларни оммалаштиришга хизмат қилган.
Ўзбекистон тарихи давлат музейи гидлари йўриқномаларини Амир Темурнинг васиятига тескари равишда Турон тахтини қўлга олган Халил Султоннинг ҳукмронлигининг узоққа чўзилмай, тўрт йил деганда инқирозга учрашининг сиёсий (мамлакат бошқарувини хотини  (Шодмулк) қўлига топшириб қўйгани, давлатни мустаҳкамлаш ҳақида ўйламагани, унинг бирорта душманни мағлуб этолмагани ва бирорта ҳам ҳудудни эгаллай олмагани, ақл соҳибларини давлат бошқарувига жалб қилмагани ва уларга етарли даражада эътибор бермагани, ўзи билан иттифоқда бўлган ҳатто энг оддий хизматкор ва энг кичик навкарларнинг ҳам райига қарши бора олмагани), ижтимоий-иқтисодий (пойтахтга кўчириб келтирилган кўплаб қавмларнинг Самарқандни тарк этгани, ҳукмдорнинг диндан узоқлашгани, мамлакат иқтисодини издан чиқарадиган даражада қилган инъом ва эҳсонлари ва бошқалар) омиллари аниқлангани, Амир Темур ўлимидан сўнг унга тегишли ҳарамнинг келгуси тақдири билан боғлиқ саволларга (ушбу даврга оид аксарият манбаларда Халил Султон ҳокимиятни эгаллагандан сўнг бобоси Амир Темур хотинларини турли шахсларга мажбуран турмушга бериб юбориши таъкидлангани ҳолда, ҳеч бир манбада мазкур шахсларнинг кимлиги билан боғлиқ масала очиқланмагани) бирламчи жавоблар (“Тарихнома”да Амир Темур ва Муҳаммад Султон хотинлари турмушга берилган сарой амалдорларининг шахси номма-ном саналгани ва уларнинг келиб чиқиши, феъл-атворигача очиқ-ойдин баён қилингани) топилгани ҳақидаги янги материаллар билан тўлдириш ва такомиллаштиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Фанлар академиясининг 2023-йил 3-октябрдаги 3/1255-2102-сон маълумотномаси). Мазкур тадқиқот натижалари ва хулосаларнинг қўлланиши Ўзбекистон тарихи давлат музейининг “Архив” фондини янги маълумотлар билан тўлдиришга ҳамда ташриф буюрувчиларнинг Амир Темур ва темурийлар даврига доир билимларини кенгайтиришга хизмат қилади.

Yangiliklarga obuna bo‘lish