Sayt test rejimida ishlamoqda

Камилова Севара Анваровнанинг
фалсафа доктори (PhD) Диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Фонд бозори институсионал тузилмаларининг инвестисия фаоллигини ошириш», 08.00.07 – «Молия, пул муомаласи ва кредит» (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.1.PhD/Iqt2766.
Илмий раҳбар: Хамидова Фаридахон Абдулкарим қизи, иқтисодиёт фанлари доктори, досент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент молия институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент молия институти, DSc.03/30.12.2019.I.17.01.
Расмий оппонентлар: Карлибаева Рая Ходжабаевна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Алиева Сусанна Сейрановна, иқтисодиёт фанлари номзоди, досент
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби.
Диссертатсия йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: фонд бозори институсионал тузилмаларининг инвестисия фаоллигини ошириш юзасидан таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
фонд биржасида бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан сотилган давлат активлари ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган эр участкалари бўйича камида 35 фоиз миқдоридаги дастлабки тўловни бир йўла амалга оширган харидорларга мазкур давлат активлари ва эр участкаларини кредит таъминоти сифатида гаровга қўйиш таклиф этилган;
устав капиталида давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган маҳаллий эмитентлар ўз акцияларини дастлаб фонд биржасида жойлаштиргандан сўнг андеррайтер тавсиясига кўра хорижий фонд бозорларида жойлаштириш таклиф этилган;
краудфандинг воситаларини кенг жорий этиш орқали маҳаллий капитал бозорига инвесторларни жалб қилиш 15 фоизга ошириш асосланган;
жамиятнинг ИПО орқали капитални камида 10 фоизга ошириш кўзлаган аниқ мақсадни (эқуитй сторй) белгилаш асосида хўжалик суб'ектларининг ИПО жараёнларида самарали ҳаракатини таъминлаш асосланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Фонд бозори институсионал тузилмаларининг инвестисия фаоллигини ошириш борасидаги тадқиқотлардан олинган илмий натижалар асосида:
бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан сотилган давлат активлари ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган эр участкалари бўйича камида 35 фоиз миқдоридаги дастлабки тўловни бир йўла амалга оширган харидорларга мазкур давлат активлари ва эр участкаларини кредит таъминоти сифатида гаровга қўйиш  таклифи  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 8 апрелдаги ПФ-101-сон «Тадбиркорлик муҳитини яхшилаш ва хусусий секторни ривожлантириш орқали барқарор иқтисодий ўсиш учун шарт-шароитлар яратиш борасидаги навбатдаги ислоҳотлар тўғрисида» Фармонида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитасининг 2023 йил 14 февралдаги 05-10/284-сон маълумотномаси). Натижада, хусусийлаштириш жараёнларини жадаллаштириш, инвестисиявий муҳит жозибадорлигини ошириш ҳамда давлат активларини (давлат акция пакетлари, улушлари, кўчмас мулк об'ектлари) сотиб олган инвесторларга қўшимча қулайликлар яратилган.
устав капиталида давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган маҳаллий эмитентлар ўз акцияларини дастлаб фонд биржасида жойлаштиргандан сўнг андеррайтер тавсиясига кўра хорижий фонд бозорларида жойлаштириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 апрелдаги ПФ-6207-сон «Капитал бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» фармонида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитасининг 2023 йил 14 февралдаги 05-10/284-сон маълумотномаси). Натижада, маҳаллий эмитентлар томонидан акцияларини хорижий фонд бозорларида жойлаштириш механизми такомиллаштирилган.
краудфандинг воситаларини кенг жорий этиш орқали маҳаллий капитал бозорига инвесторларни жалб қилиш 15 фоизга ортиши таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 апрелдаги ПФ-6207-сон фармони билан тасдиқланган 2021-2023 йилларда капитал бозорини ривожлантириш дастурида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитасининг 2023 йил 14 февралдаги 05-10/284-сон маълумотномаси). Натижада, эмитентлар сонини кўпайтириш, янги молиявий маҳсулотлар ва корпоратив бошқарувни ривожлантириш орқали таклифни ошириш механизми такомиллаштирилган.
жамиятнинг ИПО орқали капитални камида 10 фоизга ошириш кўзлаган аниқ мақсадни (эқуитй сторй) белгилаш асосида хўжалик суб'ектларининг ИПО жараёнларида самарали ҳаракатини таъминлаш таклифи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 августдаги 446-сон қарори билан тасдиқланган «2022-2023 йилларда давлат иштирокидаги йирик жамиятлар акцияларини фонд биржасида бирламчи ва иккиламчи оммавий жойлаштириш бўйича «йўл харитаси»«да ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси  Олий Мажлиси Сенатининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитасининг 2023 йил 14 февралдаги 05-10/284-сон маълумотномаси). Натижада, хўжалик суб'ектларининг ИПО жараёнларини ўтказиш механизми такомиллаштирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish